Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1891 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "VATAN LAK BOYOQ" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "NAVOIY KON-METALLURGIYA KOMBINATI" акционерлик жамияти
Source ID 1132338 Claim ID 3300090 PDF Hash 2e1492c3ad1897c4... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
кодекснинг 131-моддаси кодекс 131 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
кодексининг 107-моддаси кодекси 107 code_article
бандига ва 195-моддаси бандига ва 195 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 20 июнь Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1891-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Vatan Lak Bo’yoq” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Navoiy Kon-Metallurgiya Kombinati” АЖ ҳисобидан 3.204.000.000 сўм асосий қарз, 1.486.656.000 сўм пеня, 480.600.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган хужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Д.Галиев (2023 йил 12 апрелдаги 08-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Vatan Lak Bo’yoq” МЧЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Navoiy Kon-Metallurgiya Kombinati” АЖ ҳисобидан 3.204.000.000 сўм асосий қарз, 1.486.656.000 сўм пеня, 480.600.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар “Navoiy Kon-Metallurgiya Kombinati” АЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “Vatan Lak Bo’yoq” МЧЖ вакили низо юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонун талабларига асосан медиация тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида 1 келишувга эришилганлигини таъкидлаб, суддан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Шунингдек, кодекснинг 131-моддаси биринчи қисмида тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 16 июнь куни медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси, 1-қисм, 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган почта харажатини эса зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 3 кодексининг 107-моддаси, 5 -бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Vatan Lak Bo’yoq” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Navoiy Kon-Metallurgiya Kombinati” АЖдан 3.204.000.000 сўм асосий қарз, 1.486.656.000 сўм пеня, 480.600.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 2