← Назад
Решение #580018 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2301/880-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани
2023 йил 20 июнь
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Ғайратжонов котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Euro Global Asphalt” МЧЖ манфаатида жавобгар “Kogon Yo’l Ta’mir
Qurilish” МЧЖ ҳисобидан 56.363.371,03 сўм асосий қарз ва 3.381.802,26 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили Ш.Куралиева (2023 йил 1 мартдаги ишончнома)
иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (матнда палата деб юритилади) “Euro Global Asphalt” МЧЖ
(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Kogon Yo’l Ta’mir Qurilish” МЧЖ (матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 56.363.371,03 сўм асосий қарз ва 3.381.802,26 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили қатнашиб, даъво ариза важларини
такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинганлигига қарамай, палата ва жавобгар вакиллари
иштирокини таъминламадилар. Палата даъво аризасида ишни ўзининг
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгарга суд ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали ва
halimovnodir@mail.ru электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Мазкур моддага асосан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан
уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга асосан суд, ишни палата ва жавобгар иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 13 июль куни
165-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур
шартномага асосан даъвогар белгиланган муддатда ёки муддатларда ўзи
томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни жавобгарга тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун тақдим қилиш, жавобгар эса маҳсулотларни
қабул қилиш, ҳақини тўлаш ва белгиланган тартибда фойдаланиш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ-фактуралар асосида жами
461.723.371,03 сўмлик бетон маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар
томонидан 405.360.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиб, қолган пул
маблағлари тўлаб берилмаганлиги натижасида 56.363.371,03 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 10 майда юзага келган
қарздорликни тўлаб беришни сўраб 102-сонли талабнома юборилган.
Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг даъво ариза билан судга
мурожаат қилинган.
Шартноманинг 6.1-бандига асосан низо келиб чиққан тақдирда
келишув ва талабнома юбориш йўли билан ҳал қилиниши лозимлиги, бу
орқали ҳал қилиб бўлмаганда низо даъвогар рўйхатдан ўтган жойдаги судда
кўриб чиқилиши белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан 56.363.371,03 сўм асосий қарз
мавжудлиги ўз исботини топди. Шунга асосан, суд даъвогарнинг мазкур
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 3.381.802,26 сўм пеня ундириш талаби
ҳам мавжуд.
Шартноманинг 5.2-бандига асосан етказиб берилган маҳсулот учун
тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда жавобгар даъвогарга
кечиктирилган
ҳар
бир
кун
учун
тўланмаган
сумманинг
0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, лекин бунда пенянинг миқдори
тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
ФК 327-моддага асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ неустойкани энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги
талаби ҳам асосли ҳисобланади.
Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини эътиборга олиб, ФКнинг
326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб,
ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 2.000.000 сўмга камайтиришни,
пеня талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК
118-моддаси тартибида суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Kogon Yo’l Ta’mir Qurilish” МЧЖдан:
- даъвогар “Euro Global Asphalt” МЧЖга 56.363.371,03 сўм асосий қарз
ва 2.000.000 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати:
- Республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 1.194.903,47 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров