← Назад
Решение #580168 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston
shoh ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
Fax: (+99876) 465-21-55
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900,Kumkurgon district , Uzbekistan
shakh street
еmail:i.qumqurgon@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 июнь
4-1904-2302/1659-сонли иш
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Тошхўжаевнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ “Туронбанк” манфаатида жавобгар “TERMIZ IMKON
GOLD” масъулияти чекланган жамияти ва “FAYZI MEXRINISO QURILISH”
хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 1.511.916.000 сўм кредит
қарзини ундириш ҳамда ундирувни жавобгар “TERMIZ IMKON GOLD”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризасини Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси АТБ “Туронбанк” манфаатида Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “TERMIZ IMKON GOLD” масъулияти чекланган жамияти ва “FAYZI
MEXRINISO QURILISH” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда
1.511.916.000 сўм кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни жавобгар
“TERMIZ IMKON GOLD” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида палата, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок
этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ИПК 170-моддасининг учинчи
қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни тарафлар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига
нисбатан ушбу боб 1-параграфи (Қарз)нинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш
назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва “TERMIZ IMKON GOLD”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 14.11.2019 йилда 853-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 60 ой муддатга,
йиллик 22 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 3.000.000.000 сўм кредит
маблағи ажратиши, жавобгар эса олинган кредитни шартномада
белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 19.11.2019 йилдаги ипотека
шартномаси ва 23.01.2020 йилдаги қўшимча гаров шартномасига асосан
тегишли бўлган “автомобилларга сиқилган газ қуйиш шаҳобчаси ва
автомобилларни жузий таъмирлаш устахонаси” ҳамда “автомобилларга
газ тўлдириш компрессор станция ускуналари” гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, банк, “TERMIZ IMKON GOLD” масъулияти
чекланган жамияти ва “FAYZI MEXRINISO QURILISH” хусусий корхонаси
ўртасида 25.10.2019 йилда 853-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномасига кўра, қарздор кредит шартномасининг асосий
шартларини бажармаса, кредиторнинг талабларини қаноатлантириш ва
мазку шартнома мажбуриятларини бажариш мақсадида кафил ўз ҳисоб
рақамининг статусидан қатъий назар, кафилга хизмат кўрсатаётган банк
орқали кредит шартномасида қайд этилган валюта, Ўзбекистон
Республикаси миллий валютаси ёки бошқа ЭМБ ҳисобида тўлашни ўз
зиммасига олиши белгиланган.
Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга
3.000.000.000 кредит суммаси ажратилган, жавобгар томонидан
кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган, натижада 2023 йил май
ҳолатига кредитнинг асосий қисмидан 1.236.870.000 сўм ва унга
ҳисобланган кредит фоизидан 275.046.000 сўм кредит қарздорлиги
вужудга келган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгарлар “TERMIZ IMKON GOLD” масъулияти
чекланган жамияти ва “FAYZI MEXRINISO QURILISH” хусусий корхонаси
ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 1.511.916.000 сўм
кредит қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка
қаратишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 236, 333, 735, 736, 744моддаларини, ИПКнинг 118,128,170,176-180, 186,192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TERMIZ IMKON GOLD” масъулияти чекланган жамияти ва
“FAYZI MEXRINISO QURILISH” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар
тартибда:
- АТБ “Туронбанк” фойдасига 1.511.916.000 сўм кредит қарздорлик
ва 33.000 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 30.238.320 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув 19.11.2019 йилдаги ипотека шартномасига асосан
шартномасига асосан Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Пахтаобод
ҚФЙ, Тинчлик маҳалласида жойлашган жавобгар “TERMIZ IMKON GOLD”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган автомобилларга
сиқилган газ қуйиш шаҳобчаси ва автомобилларни жузий таъмирлаш
устахонаси (ер участкасининг майдони-10000 м.квда жойлашган, 0001литерда оператор биноси-7 (етти) хонадан иборат, фойдаланиш майдони
109,54 кв.м, умумий майдони-120,98 кв.м, 0002-литерда автомобилларга
газ қуйиш бостирма, фойдаланиш майдони-376,00 кв.м, умумий майдони376.00 кв.м, 0003-литерда бостирма, фойдаланиш майдони-109,20 кв.м,
0004-литерда савдо дўкони–2 (икки хонадан иборат, фойдаланиш
майдони-42,56 кв.м, умумий майдони-49,20 кв.м, 0005-литерда
компрессор-3 (уч хонадан иборат, фойдаланиш майдони -141.00 кв.м,
умумий майдони-166,66 кв.м, 0006-литерда Автомобилларни-5 (беш)
хонадан иборат, фойдаланиш майдони-124,44 кв.м, умумий майдони158,12 кв.м, 0007-литерда хожатхона-2 (икки) хонадан иборат,
фойдаланиш майдони-19,44 кв.м, умумий майдони-24,00 кв.м, 0008литерда ховуздан иборат, умумий майдони-48,00 кв.м, 0009-литерда
ховуздан иборат, умумий майдони-12,50 кв.м, 0010-литерда девор
тўсиқдан иборат, умумий майдони-210,00 кв.м, 0011-литерда темир
тўсиқдан иборат, умумий майдони-35,00 кв.м, 0011-литерда
бетонланган, умумий майдони-3324,00 кв.мдан иборат бўлиб, бу
ҳолатлар Сурхондарё вилояти, Қизириқ туман Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри хизматининг 03.10.2019 йилдаги №165-сонли маълумотномаси
мавжуд (ушбу маълумотнома 18.12.2019 йилгача узайтирилган))га
23.01.2020 йилдаги қўшимча гаров шартномасига асосан
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Тинчлик маҳалласида жойлашган
жавобгар “TERMIZ IMKON GOLD” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станция
ускуналари (1 дона компрессор Z-3/6 қуввати 1200м3/2, 4 дона
компътерные колонка, 1 дона аккумляторный блок)га қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев