Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2102/327 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUMO SAVDO PLUS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "EHSAN MAYBOD MANUFACTURING GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1097765 Claim ID 3278449 PDF Hash 58efc78317cc50b5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 18-моддаси нинг 18 law
онун 87-моддаси онун 87 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онуннинг 61-моддаси онуннинг 61 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
онуннинг 87-моддаси онуннинг 87 law
аролик кодексининг 116-моддаси аролик кодекси 116 code_article
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2102/327-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Э.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья- И.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья- Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “ASIA ALLIANCE BANK” акциядорлик тижорат банки вакили - бош мутахассис М.Ходжаев (2022 йил 29 декабрдаги 4658/03-01-сонли ишончнома асосида), тугатиш бошқарувчиси У.Шараев, Мобарра Аболфазл Резанинг вакиллари Н.Мокан (2022 йил 28 ноябрдаги ишончнома асосида), И.Шамшудинов (2023 йил 9 июндаги 29-сонли ордер асосида), кредитор (қарздор таъсисчи)нинг ишончли вакили К.Вахидовнинг иштирокида, аризачилар “Humo Savdo Plus” маъсулияти чекланган жамияти ва “Progress Trade Distribution” маъсулияти чекланган жамиятининг қарздор масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Ehsan Maybod Manufacturing Group” қўшма корхонасини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 февралдаги қарори устидан “ASIA ALLIANCE BANK” акциядорлик тижорат банки томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Humo Savdo Plus” маъсулияти чекланган жамияти ва “Progress Trade Distribution” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачилар деб юритилади) судга ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Ehsan Maybod Manufacturing Group” қўшма корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 мартдаги ажрими билан ариза иш юритувга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий қилиниб, Ж.Санжаров муваққат бошқарувчиси тайинланган. Суднинг 2021 йил 17 майдаги ажрими билан ишга “ASIA ALLIANCE BANK” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб 1 юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 9 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 ноябрдаги қарори билан суд ҳужжатлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд бошқарувчиси Э.Икрамов тайинланган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги қарори билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими билан аризачилар даъводан воз кечганлиги сабабли низо бўйича иш юритиш тугатилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 июлдаги қарори билан кредиторлар “Ceramics trade group” масъулияти чекланган жамияти ва фуқаролар Мокан Натальи Михайловна ҳамда Мобарра Аболфазл Резанинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2022 йил 12 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий этилган ҳамда қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган У.Шараев тайинланган. Суднинг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда учинчи тоифали суд бошқарувчиси этиб У.Шараевнинг номзоди тасдиқланган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими билан аризачи фуқаро Мокан Натальи Михайловнанинг турмуш ўртоғи Мобарра Аболфазл Резани кредиторлар талаблари реестрига киритиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. 2 Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 февралдаги қарори билан Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими бекор қилиниб, қарздорнинг суд бошқарувчиси зиммасига фуқаро Мобарра Аболфазл Резани кредиторлар талаблари реестрига 9 015 475 808,81 сўмлик талаб билан иккинчи навбатга қайта тиклаш мажбурияти юклатилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 21 февралдаги қароридан норози бўлиб, Банк Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 18-моддасига асосан кредиторларнинг талаблари реестрини суд бошқарувчиси юритиши, Қонун 87-моддасининг биринчи қисмига асосан кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақли эканлиги, кредиторларнинг талаби асоссиз ёки лозим даражадаги далиллар билан тасдиқланмаган деб топилса, уларнинг аризалари қайтарилиши лозимлиги, мазкур талаблар тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида тақдим этилиши мумкинлиги, Қонуннинг 18-моддасига асосан кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага келадиган келишмовчиликлар суд томонидан кўриб чиқилиши, кредитор муваққат бошқарувчининг ёки суднинг ўз талабларини кредиторлар талаблари реестрига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят бериши мумкинлиги, биринчи инстанция суди иш юзасидан тўғри хулосага келганлиги, бироқ апелляция инстанцияси судининг кредитор А.Мобарра илгари реестрда бўлганлиги, яъни аризачи банкротлик иши доирасида тузилган дастлабки кредиторлар реестрига киритилганлиги важи билан келишиб бўлмаслиги, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ажримига асосан муваққат бошқарувчига қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш ҳамда уларни қарздорга нисбатан кузатув таомили қўлланилганлиги ҳақида ва кредиторлар биринчи йиғилишини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш вазифаси юклатилганлиги, яъни илгари қабул қилинган суд қарорлари бекор қилинганлиги, банкротлик иши янгидан очилиб, қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақлилиги, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2022 йил 11 августдаги ҳукми билан аниқланган ҳолатлар инобатга олинмаганлиги, Қонуннинг 61-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда 3 аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижаларига кўра чиқарилган суд ажрими Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)да белгиланган тартибда, ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда қайта кўрилиши лозимлиги, ИПКнинг 73-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 21 февралдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида аризачи фуқаро Мобарра Аболфазл Резанинг ишончли вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, қарздор ва А.Мобарра ўртасида тузилган шартномалар кучида эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси ва кредитор (қарздор таъсисчининг ишончли вакили) К.Вахидов кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўрашди. Аризачилар ва қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 21 февралдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажримини ўз кучида қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, А.Мобарра ва қарздор ўртасида 2022 йил 5 мартдаги 6-сонли, 2022 йил 1 майдаги 7-сонли ва 2020 йил 6 июлдаги 11-сонли қарз шартномалари тузилиб, унга кўра А.Мобарра ўз номидан 4 қарздорга 8 816 776 409 сўм фоизсиз қарз берганлиги қайд этилган. Фуқаро Н.Мокан турмуш ўртоги А.Мобарранинг вакили сифатида тугатиш бошқарувчиси У.Шараевга ариза билан мурожаат қилиб, мазкур қарз шартномаларига асосан турмуш ўртоғини кредиторлар талаблари реестрига кредитор сифатида киритишни сўраган. Н.Мокан турмуш ўртоғининг номидан ишончномасиз ҳаракат қилганлиги сабабли, тугатиш бошқарувчиси томонидан белгиланган тартибда ишончнома тақдим этиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш муассасаси биринчи минтақавий ҳудуд 1-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғи Э.Дусанов томонидан ишончнома тасдиқланиб, унда А.Мобарранинг номидан турмуш ўртоғи Н.Мокан ҳаракат қилиши мумкинлиги қайд этилган. Ўз навбатида, Н.Мокан турмуш ўртоги А.Мобарранинг вакили сифатида тугатиш бошқарувчиси У.Шараевга такроран ариза билан мурожаат қилиб, мазкур қарз шартномаларига асосан турмуш ўртоғини кредиторлар талаблари реестрига кредитор сифатида киритишни сўраган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Шу боис, аризачи тугатиш бошқарувчининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, А.Мобррани кредиторлар реестрига киритишни, 2022 йил 25 ноябрдаги кредиторлар йиғилиши баённомаси ва кредиторлар реестрини ҳақиқий эмас деб топишни, суд бошқарувчисининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, кузатув таомилини қайтадан жорий этишни сўраган. Қонуннинг 18-моддасига кўра, кредиторларнинг талаблари реестрини суд бошқарувчиси юритади. Кредиторларнинг талаблари ҳисоби кредиторлар талаблари реестрида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида юритилади. Кредиторларнинг чет эл валютасида ифодаланган талаблари кредиторларнинг талаблари реестрида, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади. Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор ҳақидаги, пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан кредитор талабларининг аниқланган миқдори, унинг ҳар бир талабининг қаноатлантириш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Қонуннинг 87-моддасида кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақлилиги белгиланган. Кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага келадиган 5 Кредиторларнинг талаблари асоссиз ёки лозим даражадаги далиллар билан тасдиқланмаган деб топилса, кредиторларнинг тегишли аризалари қайтарилиши лозим. Мазкур талаблар тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида тақдим этилиши мумкин. Кредитор муваққат бошқарувчининг ёки суднинг ўз талабларини кредиторлар талаблари реестрига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят бериши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2022 йил 11 августдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан А.Мобарра айбли деб топилиб, у томонидан қарздорга етказилган зарар миқдори 17 910 481 920 сўмни ташкил этиши белгиланган. Мазкур зарарнинг 8 816 776 409 сўми айнан А.Мобарра ва қарздор ўртасида тузилган 2022 йил 5 мартдаги 6-сонли, 2022 йил 1 майдаги 7-сонли ва 2020 йил 6 июлдаги 11-сонли қарз шартномаларига тўғри келган. Бундан ташқари, ҳукмда мазкур қарз шартномалари А.Мобарра томонидан таъсисчиларнинг жамиятнинг харажатлари ва устав фондини кўпайтириш учун ишониб топширилган шахсий пулларига эгалик қилиш мақсадида тузилганлиги, бундай шартномалар ҳеч қандай ҳуқуқлар бермаслиги ва жавобгарликдан озод этмаслиги қайд этилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 1 декабрдаги ажримида А.Мобарра жамиятнинг раҳбари бўлиб ишлаган вақтда, 2020 йил 25 январдан 2021 йил 25 августгача бўлган даврда устав фондини тўлдириш мақсадида таъсисчилардан 1 646 184 АҚШ доллари миқдорида нақд пулларни олиб, мазкур пулларни устав фондига киритиш ўрнига 8 690 390 431 сўм пулларни ноқонуний ўзлаштирганлиги, 8 816 776 409 сўм пул маблағига эгалик қилиш учун эса А.Мобарра ва қарздор ўртасида 2022 йил 5 мартдаги 6-сонли, 2022 йил 1 майдаги 7-сонли ва 2020 йил 6 июлдаги 11-сонли сохта қарз шартномалари тузилиб, жамиятга 17 507 166 840 сўм жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги қайд этилган. Демак, А.Мобарра ва унинг вакили томонидан асос сифатида келтирилган 2022 йил 5 мартдаги 6-сонли, 2022 йил 1 майдаги 7-сонли ва 2020 йил 6 июлдаги 11-сонли қарз шартномалари сохта эканлиги, таъсисчилар томонидан А.Мобаррага устав фондини тўлдириш мақсадида берилган 8 816 776 409 сўм пул маблағлари А.Мобаррага тегишли эмаслигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Яъни, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 5 мартдаги 6-сонли, 2022 йил 1 майдаги 7-сонли ва 2020 йил 6 июлдаги 11-сонли қарз шартномалари ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир ва у ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат 6 қилинмаганлиги ёки ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Қонуннинг 3-моддасида кредиторлар тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра қарздор пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан қайси юридик ёки жисмоний шахслар олдида жавобгар бўлса, айни шу юридик ёки жисмоний шахслар, бундан қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек ўз иштирокида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассасалари (иштирокчилари) мустасно. Ушбу ҳолатда қарздор аризачи олдида пул мажбуриятлари бўйича жавобгар эмаслигини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2022 йил 11 августдаги ҳукми ва Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 1 декабрдаги ажрими билан ўз тасдиғини топган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди 2022 йил 20 январдаги кредиторлар йиғилиши баённомасига мувофиқ тасдиқланган реестрда муваққат бошқарувчи Э.Икрамов томонидан имзоланган аризачи 9 015 475 808,81 сўмлик талаб билан иккинчи навбатда рўйхатга киритилганлиги асоси билан аризани қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, 2022 йил 20 январдаги кредиторлар йиғилиши баённомаси тузилган вақтда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2022 йил 11 августдаги ҳукми мавжуд бўлмаган. Апелляция инстанцияси суди жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми ва ажримларида кўрсатилган ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, аризачининг аризасини қаноатлантириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган. Биринчи инстанция суди эса, аризачининг ариза талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари 7 бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирилишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари аризачи зиммасига юклатилади. Аризачи томонидан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 21 февралдаги қарори бекор қилинсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими ўз кучида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари З. Рустамов Р. Сагатов 8