Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/826 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ARKO-STYIL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ARKO-STYIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1095226 Claim ID 3302352 PDF Hash a8e951afe2afc948... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 44-моддаси онун 44 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/826-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июнь Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Ғайратжоновнинг котиблигида, қарздор “Arko Styil” масъулияти чекланган жамиятининг ўзини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қарздор вакили И.Эгамбердиев (2022 йил 17 ноябрдаги 3/22-сонли ишончнома), муваққат бошқарувчи Ф.Равшанов, кредитор “Bektemir Spirt Eksperimental Zavodi” масъулияти чекланган жамияти вакили Т.Нурмухамедов (2022 йил 2 мартдаги 01-22-сонли ишончнома) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Arko Styil” масъулияти чекланган жамияти (матнда қарздор деб юритилади) судга ариза билан судга мурожаат қилиб, ўзини-ўзи тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 майдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Равшанов Фазлиддин Бабакуловичнинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида қарздор вакили ариза важларини такрорлаб, суддан қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топишни сўради. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи иштирок этиб, қарздорнинг жами мажбуриятлари 38.186.069 минг сўмни, активлари қиймати 4.321.932,2 минг сўмни ташкил этиши, корхона фаолият юритмаётганлиги, корхонани соғломлаштиришнинг имкони йўқлигини билдириб, корхонани тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Суд мажлисида кредитор “Bektemir Spirt Eksperimental Zavodi” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этиб, корхонанинг жамият олдида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарори асосида ундирилиши белгиланган 675.661.736,75 сўм асосий қарз, 40.000.000 сўм пеня, 21.600 сўм миқдорида почта харажатлари қарздорлиги мавжудлигини билдириб, корхонани тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Суд, иш ҳужжатларини, қарздор ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Arko Styil” МЧЖ Паркент тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2008 йил 15 октябрда 147-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Паркент тумани, Заркент ҚФЙ, Янгиобод маҳалласи, Сой соҳили кўчаси, 23-уй кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти спиртли ичимликларни дистиллаш, тозалаш ва аралаштиришдан иборат бўлган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, бюджетга тўловлар бўйича қарзи 2.891.696,62 минг сўмни, узоқ муддатли банк кредитлари 3.117.789,7 минг сўмни, узоқ муддатли қарзлари 38.186.069 минг сўмни, товар етказиб берувчилар ва пудратчилар олдида 5.673.818,9 минг сўмни, суғурталар бўйича 97.709 минг сўмни, таъсисчилар олдида 3.346,6 минг сўмни, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 628.394 минг сўмни, қисқа муддатли қарзлар 88.787,3 минг сўмни ва бошқа кредиторлик қарзлари 187.600 минг сўмни, жами мажбуриятлари 38.186.069 минг сўмни ташкил қилади. Корхона раҳбарияти томонидан муваққат бошқарувчига 2023 йил биринчи чорак якуни бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида қарздор автивларининг умумий қиймати 7.321.932,2 минг сўмни ташкил қилади. Қарздорнинг номида “Туронбанк” АТБнинг донаси 1700 сўмдан 28.852 дона оддий акциялари мавжудлиги аниқланган. 2 Кредиторлар олдида умумий йиғилиш ўтказилган кунга мавжуд қарздорлик суммаси тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини англатади. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторлариниг 2023 йил 16 июндаги биринчи йиғилишида 7 нафар умумий 8.871.759,66 минг сўм миқдоридаги талабларга эга 7 нафар кредитор қатнашиб, йиғилиш баёни қарорига кўра қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва унда тугатишга доир иш юритишни бошлашни ёқлаб кредиторларнинг 46,8 фоизи овоз берган. Тўловга қобилиятсизликнинг кейинги таомилига суд бошқарувчиси этиб Ф.Равшановни тайинлаш таклифи киритилган. Лекин Ф.Равшанов иш ҳажми кўплиги, Тошкент вилоятига қатнаб ишлаш қийинлигини билдириб, ўзини суд бошқарувчиси вазифасига тайинлашни рад қилган. Шу сабабли суд бошқарувчиси тайинлашни Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судидан сўрашни ёқлаб кредиторларнинг 46,1 фоизи овоз берган. Шунингдек, муваққат бошқарувчига кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти) баравари миқдорида иш ҳақи тайинлашни ёқлаб кредиторларнинг 46,1 фоизи овоз берган. Қонуннинг 17-моддасига асосан овозга қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарорлари йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. 3 Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги, кредиторларининг биринчи йиғилиши кўпчилик овоз билан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилганлигини инобатга олиб, қарздорнинг ўзини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлашни, қарздорнинг муваққат бошқарувчиси вазифасини бажарган Равшанов Фазлиддин Бабакулович корхонанинг тугатиш бошқарувчиси вазифасини бажаришни рад қилган бўлса-да, корхонанинг тугатиш бошқарувчиси вазифасини бажарганлиги ва корхонанинг молиявий аҳволи билан танишлигини инобатга олиб, уни тугатиш бошқарувчилигига тайинлашни, кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 6 (олти) баравари миқдорида иш ҳақи тайинлашни, суд харажатларини қарздорнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “Arko Styil” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Arko Styil” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Равшанов Фазлиддин Бабакуловичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “Arko Styil” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 4 маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторларнинг йиғилиши ва судга бир ой муддат ичида тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ой оралиқ ҳисоботларини судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 20 декабрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “Arko Styil” МЧЖда тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 20 декабрга қадар этиб белгилансин. “Arko Styil” МЧЖ бошқарув организиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. Муваққат бошқарувчи Ф.Равшанов кузатув даврида ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 (олти) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. “Arko Styil” МЧЖ томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатлари зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 5