← Назад
Решение #580274 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 478 | 2 | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2301/1179-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Ғайратжоновнинг
котиблигида,
даъвогар
вакили
Ш.Тухтабоев (2023 йил 2 июндаги 04-04/2488-сонли
ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ манфаатида жавобгар “Med
Gloves” МЧЖ ҳисобидан 7.292.453,50 сўм асосий қарз,
3.500.377 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади)
“Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ (матнда даъвогар деб
юрилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Med Gloves” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 7.292.453,50 сўм асосий қарз, 3.500.377 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб,
қарздорлик бугунги кунга қадар қоплаб берилмаганлигини
билдириб,
суддан
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган
палата ва жавобгар вакили иштирок этмади. Палата даъво
аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгарга суд муҳокамасининг вақти ва жойи
кўрсатилган ажрим “Гибрид почта” хизмати орқали
юборилганлиги ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб
олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатлари
мавжуд. Ундан ташқари суднинг ажрими жавобгарнинг
sa_dj@mail.ru электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги
ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Мазкур моддага асосан ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини
тасдиқловчи
бошқа
алоқа
воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган
бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга асосан суд, ишни палата ва жавобгар
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар
вакилининг
берган
тушунтиришларини
тинглаб,
қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Паркент туман бўлими ва
жавобгар ўртасида 2022 йил 13 январь куни 001082-сонли
ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувлари хизматларини
кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан даъвогар жавобгарга
ичимлик суви етказиб бериш ва жавобгар томонидан
чиқарилган оқова сувларини қабул қилиш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан жавобгар истеъмол
қилинадиган ва чиқариладиган оқова сувлар ойлик
меъёрининг
15 фоизини олдиндан тўлаши лозимлиги, 2 ҳафта ичида
олдиндан тўловни амалга оширмаганда даъвогар кўрсатилган
хизматлар учун тўлов амалга оширилгунга қадар сув етказиб
беришни ва оқова сувларни қабул қилишни тўхатиши
мумкинлиги белгиланган.
Шартноманинг
5.1-бандига
асосан
томонлар
зиммаларига олган мажбуриятларини бузганлик учун
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишлари
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда
ФК деб юритилади)нинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан,
агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан
келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ЎзР ФКнинг
6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг
даъвогар олдида 7.292.453,50 сўм қарздорлиги мавжудлиги
ўз исботини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 7.292.453,50 сўм асосий қарз ундиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 3.500.377 сўм пеня
ундириш талаби ҳам мавжуд.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.7-бандига
асосан жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган
тақдирда 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаши, лекин пеня миқдори
асосий тўлов миқдоридан ошиб кетмаслиги лозимлиги
белгиланган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли
қарорининг
4-бандига
кўра,
ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга
олиб,
неустойка
миқдорини
камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори
ФКнинг
327-моддасида
кўрсатилган
фоизлар
миқдоридан
кам
бўлмаслиги лозим.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан
келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 300.000 сўм
пеня
ундиришни,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджети даромадига ундирилади.
Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса,
суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан
келиб
чиққан
ҳолда,
суд
харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги
учун ИПК 118-моддаси тартибида суд харажатлари жавобгар
зиммасига юкланади.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 170, 175-179, 180моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Med Gloves” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
“Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ фойдасига 7.292.453,50 сўм
асосий қарз, 300.000 сўм пеня ва 33.000 сўм почта
харажатлари;
- Республика бюджетига (ягона ғазна ҳисобварағи)га
330.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ғ.Машкуров