Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/1061 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DAVEROV ABBOS BAXRIDDIN OGLI" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1092987 Claim ID 3317294 PDF Hash 1f61e2819a1ff288... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКннг 72-моддаси ИПКннг 72 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1061-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июнь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), даъвогар раҳбари Б.Маматов, жавобгар вакиллари С.Исомов ва Р.Юсупов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Давиров Аббос Бахриддинович” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 418.220.967 сўм асосий қарз, 62.733.145 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Давиров Аббос Бахриддинович” фермер хўжалиги фойдасига 233.371.025 сўм асосий қарз, 23.337.102 сўм жарима ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, жами 256.738.127 сўм, Республика бюджетига 9.619.082, 24 сўм давлат божи ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиши белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан асоссиз равишда қарздорлик ва жарима ундирилганлигини, тарафлар ўртасида дастлаб тузилган шартномага қўшимча киритиш тўғрисида келишув қилинганлигини, қўшимча келишувга кўра қарздорлик 2023 йил 25 ноябрга қадар тўланиши назарда тутилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилмай қолганлигини, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5033-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартнома асосида даъвогар жавобгарга 121.290 кг пахта маҳсулотларини етказиб берган. Шартноманинг 2.4 з)бандида ортиқча топширилган маҳсулот 115 фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан ошган қисмига эса қўимча 10 фоиз миқдорида устама тўлаб берилиши, 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан асосий қарз ва жарима ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгарнинг мазкур шартнома мажбуриятлари бўйича ишни биринчи инстанция судида кўриш кунида етказиб берилган пахта хом ашёси бўича асосий қарздорлиги устама билан бирга 233.371.025 сўмни ташкил этган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бироқ, жавобгар билан даъвогар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5033-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномасига 2022 йил 25 ноябрда қўшича келишув тузилиб, асосий шартномага ўзгартиш киритилиб, етказиб берилган маҳсулот баҳосининг якуний тўлови 2023 йил 30-ноябрига қадар амалга оширилиши келишилган. Шунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув шартига кўра жавобгар даъвогарга топширган пахта хом ашёси пулини 2023 йил 30-ноябрга қадар тўлаши келишилганлиги учун даъвогар қарздорликни ундириш талаби билан мурожаат қилиб, қўшимча келишув бандларига риоя қилмаган.. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни ундириш талабини рад этишни лозим топади. Даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган қўшича келишув туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги учун қонуний кучга эмас деган важи билан судлов ҳайъати келишмайди Чунки, асосий шартноманинг ўзи ҳам туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўказилмасдан, тарафлар ўртасида иқтисодий муносабатлар амалга оширилган. Маҳсулот берилган, пул маблағлари ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим маслалари ҳақида” ги 103-сонли Пленумининг қарори 2 - банди билан берилган тушунтиришга кўра, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини, бундай ҳолатларда судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини тузилган деб ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, даъво аризасида “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга асосан 62.733.145 сўм жарима ундириш сўралган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг 62.733.145 сўм жарима ундириш қисмини қисман яъни 23.337.102 сўмга қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Сабаби, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 354-моддасига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри талқин қилиниб, қўлланилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати даъво аризасида ундирилиши сўралган жаримани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган. ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиб, даъвогарнинг биринчи инстанция судида ундирилиши лозим бўлган давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, даъвогардан жавобгар фойдасига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 4.809.542 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,72,118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати 6 қарор қилади: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “Давиров Аббос Бахриддинович” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Даъвогар “Давиров Аббос Бахриддинович” фермер хўжалиги ҳисобидан жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 4.809.542 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни устидан Олий судга кассация шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов Судьялар Ҳ.Турсунов Д.Рахимов