Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/1062 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Шахбозбек Норбоев" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093095 Claim ID 3314347 PDF Hash 9e48820d25d804e1... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
Конституциянинг 55-моддаси Конституция 55 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1062-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Эгамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июнь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакиллари Р.Юсупов, С.Исомов (ишончнома асосида), даъвогар “Шахбозбек Норбоев” фермер хўжалиги раҳбари Б.Менглиқулов (шахсий маълумотнома асосида), Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Шахбозбек Норбоев” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасидан 67 063 261 сўм асосий қарз, 10 059 489 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 38 147 882 сўм асосий қарз, 3 814 788 сўм жарима, 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 542 455 сўм давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари ва шартнома шартлари тўлиқ ўрганилмасдан кўрилганлигини, даъво талабининг жарима ундириш қисми асоссиз эканлигини, шартномада жавобгарлик пеняга асосан қўлланилиши назарда тутилганлигини, ҳисоб-фактуралар янглишиш сабабли тасдиқлаб юборилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар раҳбари ва Кенгаш вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганганлигини, қарздорлик ҳолати ўзаро тузилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, амалдаги қонунчилик бўйича даъвогар қонуний неустойка талаб қилишга ҳақли эканлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда “Пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича (контрактация) шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра хўжалик (даъвогар) харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 7 гектар ер майдонида 15.4 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, “харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши, 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга ўзаро тасдиқланган таққослаш далолатномасига ҳамда бошқа ҳужжатларга асосан умумий қиймати 21 555 кг тонна пахта маҳсулоти етказиб берилган. Бундан ташқари, шартноманинг 2.4-банди, з) кичик бандида шартномада келишилган (режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом-ашёсини етказиб берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиздан кўпроқ етказиб берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилиши, рағбатлантириш 115 фоизгача етказиб бериш учун 5 фоиз ва 115 фоиздан юқори етказиб бериш учун 10 фоиз миқдорида ҳисоб чиқилиши қайд қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга келган. Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан асосий қарз ва жарима ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли ва қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 244-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Етказиб берилган маҳсулот бўйича 67 063 261 сўм миқдорида қарздорлик мавжудлиги тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарз қисмини 38 147 882 сўмга асосли равишда қаноатлантирган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг 10 059 489 сўм жарима ундириш қисмини тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини ўрганиб чиқмасдан қисман қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Сабаби, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 354-моддасига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри талқин қилиниб, қўлланилган. Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир. Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандини 6-хат бошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини давлат божи ва жарима ундириш қисмини бекор қилиб, жавобгардан биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 1 341 265 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, апеллянт томонидан тўланган 771 228 сўм давлат божини қонун талабларидан келиб чиқиб, 30 000 сўм почта харажати ва 670 632 сўм давлат божини асосий қарз ундириш қисми асосли бўлганлиги учун апеллянт зиммасида қолдиришни, рад этилган жарима бўйича ҳисобланган 100 596 сўм давлат божини даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли ундирмасликни ҳамда ортиқча тўланган 100 596 сўм давлат божини қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 238, 244, 354, 465-моддаларини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг “жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Шахбозбек Норбоев” фермер хўжалиги фойдасига 3 814 788 сўм жарима ундириш қисми” бекор қилинсин. Ҳал қилув қарорининг “жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 1 542 455 сўм давлат божи ундириш” қисми “жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 1 341 265 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Шахбозбек Норбоев” фермер хўжалигининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган давлат божининг 670 632 сўмлик қисми ва 30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамиятига ортиқча тўланган 100 596 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Ҳ.Турсунов