← Назад
Решение #581168 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2302/1273-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров
котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (2023 йил 9 мартдаги
ДА-43-21/03-186-сонли ишончнома асосида), Юқоричирчиқ
туман прокурори ёрдамчиси Қ.Усаровнинг иштирокида,
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
акциядорлик
жамияти
манфаатида жавобгар “Bentong chorva” МЧЖ ҳисобидан
15.646.156,40 сўм асосий қарз, электрга қайта уланиш
бўйича
харажатларни
ҳисобга
олган
ҳолда
жами
15.646.156,40 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг
Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва
“Bentong chorva” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
ўртасида
200794-сонли
электр
энергия
таъминоти шартномаси тузилган.
Жавобгар
ўз
мажбуриятларини
лозим
даражада
бажармаган ҳолда истеъмол қилинган электр энергия учун
тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Шу сабабли,
Юқоричирчиқ туман прокуратураси (бундан буён матнда
прокуратура деб юритилади) “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари”
АЖ
манфаатида
жавобгар
ҳисобидан
15.646.156,40 сўм асосий қарз, электрга қайта уланиш
бўйича
харажатларни
ҳисобга
олган
ҳолда
жами
15.646.156,40 сўм ундиришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
2
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, суд
томонидан иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати
орқали жавобгарга юборилган.
Шунингдек, жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими унинг электрон
манзили бўйича 2023 йил 12 июнда юборилган.
ИПК
170-моддасининг
учинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризада асосий қарз, электрга қайта уланиш бўйича
харажатларни ҳисобга олган ҳолда қарздорлик ундириш
сўралганлигини, бироқ мазкур иқтисодий иш бўйича
жавобгарнинг электрга қайта уланиш бўйича қарзи мавжуд
эмаслигини, даъво аризада техник хатолик сабабли электрга
қайта
уланиш
бўйича
қарздорлик
мавжудлиги
кўрсатилганлигини, даъво аризада кўрсатилган қарздорлик
асосий қарз бўйича келиб чиққанлигини маълум қилиб,
жавобгар томонидан қайд этилган қарздорлик тўлаб
берилмаганлигини
маълум
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд,
даъвогар
ва
прокуратура
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришини лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК
468-моддасига
асосан
энергия
таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 10
октябрда Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Bentong
chorva” МЧЖ ўртасида улгуржи истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш юзасидан 200794-сонли шартнома
тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига мувофиқ, “Корхона”
“Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали
етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар
шартнома
шартларига
асосан
олган
мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда
электр энергияси етказиб берган. Мазкур низо тарафлар
ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва прокуратура
вакилларининг суд мажлисида берган тушунтириши билан
жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр
энергиясидан 15.646.156,40 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз
тасдиғини топди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг асосий қарз
ундириш
ҳақидаги
талабини
қаноатлантиришни
ва
жавобгардан 15.646.156,40 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топди.
Даъво аризасида жами 15.646.156,40 сўм қарздорлик,
асосий қарз ва электрга қайта уланиш бўйича харажатлар
билан биргаликда юзага келганлиги қайд этилган бўлсада,
иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг тушунтиришлари билан
техник хатолик туфайли даъво аризада электрга қайта
уланиш натижасида ҳам қарздорлик юзага келганлиги қайд
қилинганлиги ва электрга қайта уланиш бўйича қарздорлик
мавжуд эмаслиги аниқланди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика
бюджетига 330.000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига
33.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Bentong chorva” МЧЖдан:
- “Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
АЖга
15.646.156,40 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган
33.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 15.679.156,40
сўм пул маблағи ;
- республика бюджетига 330.000 сўм миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев