← Назад
Решение #581234 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2302/1271-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров
котиблигида, даъвогар вакили М.Ризаев (2023 йил 9 мартдаги
ДА-43-21/03-186-сонли ишончнома асосида), Юқоричирчиқ
туман прокурори ёрдамчиси Қ.Усаровнинг иштирокида,
Юқоричирчиқ туман прокуратурасининг даъвогар “Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
акциядорлик
жамияти
манфаатида жавобгар “STANDARD HOUSE” МЧЖ ҳисобидан
23.134.921,84 сўм асосий қарз, 6.139.190,72 сўм пеня
қарздорлиги, электрга қайта уланиш бўйича харажатларни
ҳисобга олган ҳолда жами 29.274.112,56 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг
Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси ва
“STANDARD HOUSE” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
ўртасида
200479-сонли
электр
энергия
таъминоти шартномаси тузилган.
Жавобгар
ўз
мажбуриятларини
лозим
даражада
бажармаган ҳолда истеъмол қилинган электр энергия учун
тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Шу сабабли,
Юқоричирчиқ туман прокуратураси (бундан буён матнда
прокуратура деб юритилади) “Тошкент ҳудудий электр
тармоқлари”
АЖ
манфаатида
жавобгар
ҳисобидан
23.134.921,84 сўм асосий қарз, 6.139.190,72 сўм пеня
қарздорлиги, электрга қайта уланиш бўйича харажатларни
ҳисобга олган ҳолда жами 29.274.112,56 сўм ундиришни
сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
2
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси
ўзига
юборилган
ажримнинг
кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
деб
ҳисобланади.
Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, суд
томонидан иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилиш учун суднинг ажрими гибрид почта хизмати
орқали жавобгарга юборилган. Гибрид почта хизматининг
суд ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги маълумотига кўра
суд ажрими жавобгарга етказилган.
Шунингдек, жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида хабардор қилиш учун суднинг ажрими унинг электрон
манзили бўйича 2023 йил 12 июнда юборилган.
ИПК
170-моддасининг
учинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризада асосий қарз ва пеня қарздорлиги, электрга қайта
уланиш
бўйича
харажатларни
ҳисобга
олган
ҳолда
қарздорлик
ундириш
сўралганлигини,
бироқ
мазкур
иқтисодий иш бўйича жавобгарнинг электрга қайта уланиш
бўйича қарзи мавжуд эмаслигини, даъво аризада техник
хатолик сабабли электрга қайта уланиш бўйича қарздорлик
мавжудлиги кўрсатилганлигини, даъво аризада кўрсатилган
қарздорлик асосий қарз ва пеня бўйича келиб чиққанлигини
маълум қилиб, даъво аризаси судга тақдим қилинганидан
сўнг жавобгар томонидан 10.000.000 сўм қарздорлик тўлаб
берилганлигини маълум қилиб, даъвониинг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд,
даъвогар
ва
прокуратура
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришини лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
шартномадан,
зиён
етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФК
468-моддасига
асосан
энергия
таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2020 йил 4 январда
Юқоричирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси “Тошкент
ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “STANDARD HOUSE”
МЧЖ ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти юзасидан
200479-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига мувофиқ, “Корхона”
“Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали
етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар
шартнома
шартларига
асосан
олган
мажбуриятини бажарган, жавобгарга белгиланган миқдорда
электр энергияси етказиб берган. Мазкур низо тарафлар
ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва прокуратура
вакилларининг суд мажлисида берган тушунтириши билан
жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр
энергиясидан 23.134.921,84 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз
тасдиғини топди.
Бироқ, даъво аризаси судга тақдим қилинганидан сўнг
жавобгар
томонидан
10.000.000
сўм
қарздорлик
тўланганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг асосий қарз
ундириш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантиришни ва
жавобгардан 13.134.921,84 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
6.139.190,72 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор
қонунда
белгиланган
неустойка
(қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва
шартномада
бошқача
тартибда
жавобгарлик
назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини
бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига
кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун “Истеъмолчи”га тўлов
муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар
учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда
пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50
фоизидан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ
неустойкани
энг
кам
миқдори
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш
оқибатларига
мутаносиблиги
масаласини
ўрганиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан
келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогарга 3.500.000 сўм пеня
ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Даъво аризасида жами 29.274.112,56 сўм қарздорлик,
асосий қарз, пеня ва электрга қайта уланиш бўйича
харажатлар билан биргаликда юзага келганлиги қайд
этилган
бўлсада,
иш
ҳужжатлари
ва
даъвогарнинг
тушунтиришлари билан техник хатолик туфайли даъво
аризада электрга қайта уланиш натижасида қарздорлик
юзага келганлиги қайд қилинганлиги ва электрга қайта
уланиш бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика
бюджетига 585.482,25 давлат божи ва даъвогар ҳисобига
33.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180моддаларини қўллаб, суд
6
Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “STANDARD HOUSE” МЧЖдан:
- “Тошкент
ҳудудий
электр
тармоқлари”
АЖга
13.134.921,84 сўм асосий қарз, 3.500.000 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажати, умумий
миқдорда 16.667.921,84 сўм пул маблағи;;
- республика бюджетига 585.482,25 миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев