← Назад
Решение #581666 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
11 699 символов
4-1104-2301/1768-сонли иқтисодий иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 19 июнь
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ш.Тухтабаев
(судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари
асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” МЧЖнинг манфаатида жавобгар –
“ХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан “ХХХ” МЧЖ фойдасига 1 800 657 сўм асосий
қарз, 648 236 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” МЧЖнинг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ”
хусусий корхонаси ҳисобидан “ХХХ” МЧЖ фойдасига 1 800 657 сўм асосий
қарз, 648 236 сўм пеня ва суд харажатини ундириш ни сўраган.
Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабини қўллаб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ходимлари
томонидан Бўка туманида фаолият юритаётган “ХХХ” хусусий корхонасининг
“ХХХ” МЧЖ олдида 1 800 657 сўм асосий қарз, 648 236 сўм пеня қарздорлигига
йўл қўйганлигини айтиб, суд муҳокамаси кунига қадар қисман асосий
қарздорликни тўлаганлиги боис, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли қарори билан
тасдиқланган Низом талабига кўра даъво талабини қисман қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
1
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу
боис, суд ишни ушбу жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгарга
юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан
аниқланишича
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш
қоидалари”нинг
15-бандига
кўра,
истеъмолчиларга
(субистеъмолчиларга) сув бериш ва улардан оқова сувларни қабул қилиш
фақат ИСКХ ташкилоти – ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари —
канализация хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда ИСКХ ташкилоти
деб аталади) билан истеъмолчи (субистеъмолчи) ўртасида тузилган шартнома
мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
“Таъминотчи” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” хусусий
корхонаси - “Истеъмолчи” ўртасида “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва
оқова сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш учун” шартномар (кейинги
ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Бунда, даъвогар томонидан
ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиб олиш, ўз
навбатида, истеъмолчи етказиб берилганлик учун ичимлик суви ва қабул
қилиб олинган оқова сувлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб боришга
келишишган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ5883-сонли Фармони, 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сонли Қарорига асосан
Тошкент вилояти “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси “Toshkent suv ta`minoti”
масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган.
Шартноманинг 1.2-бандида, “Таъминотчи” “Истеъмолчи”нинг маишийхўжалик ва ишлаб чиқариш технологик эҳтиёжлари учун мунтазам равишда
2
белгиланган таърифда (ҚҚС билан) ичимлик суви билан таъминланиши,
ҳамда оқова сувни қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 1.3-бандида, “Истеъмолчи” ичимлик сув таъминоти ва
оқова сувни чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Суд муҳокамасида даъвогарнинг вакилининг тушунтиришлари ва тақдим
этилган маълумотларга асосан, “Истеъмолчи” – “ХХХ” хусусий корхонасининг
сув улчагич асбобидаги кўрсаткичлари асосида 30.11.2022 йилдан 01.03.2023
йил ҳолатига 1 800 657 сўм миқдорида “Toshkent suv ta`minoti” масъулияти
чекланган жамияти олдида қарздорлиги борлиги тақдим этилган
маълумотлар, тузилган далолатномалар ва суд муҳокамасидаги ҳисобкитобларга асосан аниқланди. Аммо, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар
қисман тўловни амалга оширганлиги боис, жавобгарнинг “Toshkent suv
ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти олдида қарздорлиги 1 432 027 сўм
эканлиги аниқланди ва ўз исботини топди. Ушбу ҳолатлар, тарафлар ўртасида
тузилиб
тасдиқланган
ўзаро
ҳисоб-китобларни
солиштириш
далолатномаларида ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” хусусий
корхонаси
ҳисобидан “ХХХ” МЧЖ фойдасига 1 800 657 сўм асосий
қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф
вакилининг кўрсатувларига асосан 1 432 027 сўм миқдорда ўз исботини
топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 1 432 027 сўм
миқдорда қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, даъвогар ўзининг даъво аризасида ва даъвогар вакили
суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонунининг талабларига асосан ва шартнома талабларига жавобгар
ҳисобидан 648 236 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан
қарздорлик тўлиқ равишда бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд
муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни
суд муҳокамаси кунги қадар тўламаган.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра,
топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли,
даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
3
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд
неустойкани
камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб
қилинган пеняни 260 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14, 236, 333моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15
июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг
талабларини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
4
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 432 027 сўм асосий
қарз, 260 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
5