← Назад
Решение #581678 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1079-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “БАҲОР
ТИМСОЛИ” фермер хўжалигининг жавобгарлар “Баҳодир Қўқонов” фермер
хўжалигидан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарар, “Жума Жамшид”
фермер хўжалигидан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарар, “Парвоз
Пахтаобод” фермер хўжалигидан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни даьвогар “БАҲОР ТИМСОЛИ” фермер хўжалиги вакили Т.Ғиёсов
(ишончнома асосида) ва “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик
жамияти вакили Ў.Жалматов (ишончнома асосида) ва Ғ.Умаров (эркин
тингловчи сифатида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “БАҲОР ТИМСОЛИ” фермер хўжалиги (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалиги (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)дан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарар,
“Жума Жамшид” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарар, “Парвоз
Пахтаобод” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарарни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 29 майдаги ажрими билан ишга “HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLARI” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни қувватлаб, даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида Мирзачўл туман прокурорининг
жавобгар Баҳор тимсоли фермер хўжалигидан электр энергиясидан бўлган
қарздорликни
ундириш
тўғрисидаги
даъвоси
бўйича
қўзғатилган
4-1304-2202/1278-сонли иқтисодий иш юзасидан чиқарилган Дўстлик
туманлараро иқтисодий судининг 27.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра,
жавобгар “Баҳор тимсоли” фермер хўжалигидан даъвогар “Жиззах ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 64.940.694 сўм
қарздорлик, 24.000 сўм почта ҳаражатлари ва Республика бюджетига
1.298.813 сўм давлат божи ундирилганлигини, ушбу қарздорлик аслида
2021 йил ва 2022 йил ғалла ва пахта ҳосили учун экинларни суғоришда электр
насосидан фойдаланиш натижасида электр энергиясидан бўлган қарздорлик
келиб чиққан бўлганлигини, даъво аризасида кўрсатилган жавобгарлар мазкур
ишлатилган электр энергиясидан бўлган қарздорлик юзасидан тенг шерик
бўлиши лозим бўлганлигини, вақтида далолатнома расмийлаштирилмаганлиги
сабабли жами қарздорлик “Баҳор тимсоли” фермер хўжалигидан
ундирилганлигини, шундан кейин электр тармоқлари корхонаси ва 4 та
жавобгар фермер хўжаликлари билан ўзаро
қарздорликни тақсимлаш
далолатномаси имзоланиб, фермерлар томонидан муҳр қўйилганлигини, ушбу
далолатномага асосан суд қарорига асосан ундирилган қарздорликни қолган
учта фермер хўжалигидан ундириш лозимлигини, бундан ташқари даъвогардан
бюджетга ундирилган 1.298.813 сўм давлат божи ҳам даъвогар фермер
хўжалигига қисман зарар етказилганлигини, ушбу зарарни ҳам даъво аризасида
кўрсатилган қолган жавобгарларга тақсимлаш лозимлигини, шу боис даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгарлар “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалиги, “Жума Жамшид”
фермер хўжалиги ва “Парвоз Пахтаобод” фермер хўжалиги суд мажлисида ўзи
(вакили)нинг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгарлар “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалиги, “Жума Жамшид” фермер
хўжалиги ва “Парвоз Пахтаобод” фермер
хўжалиги (вакиллари)нинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”
акциядорлик жамияти вакили даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини, электр
энергиясини етказиб бериш юзасидан шартнома фақат даъвогарнинг ўзи билан
расмийлаштирилганлигини, шунингдек, даъвогар даъво аризасида кўрсатган
жавобгарлар фермер хўжаликлари билан оғзаки келишуви асосида электр
насосдан биргаликда фойдаланишга келишилганлигини, электр энергиясидан
субистеъмолчи сифатида фойдаланиш юзасидан ҳеч қандай ҳужжат
расмийлаштирилмаганлигини, Қоидага кўра, электр энериясини бошқа шахсга
беришда истеъмолчи электр тармоқлари корхонасини розилигини олиши
лозимлигини, истиеъмолчи ва субистеъмолчи ўртасида шартнома
расмийлаштирилиши лозимлигини, шундан сўнг бошқа фойдаланувчи
субистеъмолчи сифатида фойдаланиши мумкинлигини, шунингдек, ўша
субистеъмолчига
истеъмолчи
қанча
электр
энергиясини
етказиб
берилганлигини ҳисобга олиш учун алоҳида электр ҳисоблагич ускунаси
ўрнатилиши лозимлигини, мазкур ҳолатда даъвогар даъво аризасида кўрсатган
жавобгарлар
субистеъмолчи
ҳисобланмаслигини,
улар
томонидан
фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш учун алоҳида ЭҲУлар
ўрнатилмаганлигини, улар билан ҳеч қандай шартнома тузилмаганлигини,
ҳозирги вақтда фақатгина корхона ва фермер хўжаликлари ўртасида суд
томонидан ундирилган маблағни фермерлар ўртасида тақсимланганлиги
тўғрисида ҳамда сув насосидан биргаликда фойдаланганлиги тўғрисида
маълумотнома иш ҳужжатларида мавжудлигини билдириб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Даъво аризасидан кўринишича, юқорида қайд этилганидек, суднинг
4-1304-2202/1278-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган 27.06.2022 йилдаги
ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар “Баҳор тимсоли” фермер хўжалигидан
даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига 64.940.694 сўм қарздорлик, 24.000 сўм почта ҳаражатлари
ва Республика бюджетига 1.298.813 сўм давлат божи ундирилганлиги, ушбу
қарздорлик аслида даъво аризасида жавобгарлар деб кўрсатилган фермер
хўжаликлари ва даъвогар 2021 йил ва 2022 йил ғалла ва пахта ҳосили учун
электр насосидан фойдаланилганлиги натижасида электр энергиясидан бўлган
қарздорликдан келиб чиққан бўлганлиги, мазкур истеъмол 4 та фермер
хўжаликлар ўртасида бўлганлиги, лекин жами қарздорлик “Баҳор тимсоли”
фермер хўжалигидан ундирилганлиги, ушбу қарздорликни қолган учта фермер
хўжалигидан ҳам тенг шерик асосида ундириш лозимлиги, шу сабабли мазкур
ундирилган сумма жавобгарлар деб кўрсатилган 3 та, яъни “Баҳодир Қўқонов”
фермер хўжалиги, “Жума Жамшид” фермер хўжалиги ва “Парвоз Пахтаобод”
фермер хўжалигидан ундириш, ундирилган давлат божини ҳам жавобгарлар
ўртасида тақсимлаш лозим деб ҳисобланиб, ҳал қилув қарорига асосан
ундирилган маблағларни қолган 3 та фермер хўжаликларидан ундириш
сўралган.
Суд даъвогарнинг жавобгарлар “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалигидан
15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарар, “Жума Жамшид” фермер
хўжалигидан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарар, “Парвоз
Пахтаобод” фермер хўжалигидан 15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм
зарарни ундириш тўғрисидаги важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишиб
бўлмайди деб ҳисоблайди.
Биринчидан, иш ҳужжатларидан кўринишича, “Баҳор тимсоли” фермер
хўжалиги ва “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, шартнома
шартларига мувофиқ корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ
орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномада ёки судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра,
юқорида қайд этилган электр энергиясини етказиб бериш юзасидан тузилган
тарафлар ўртасидаги шартномада даъво аризасида жавобгарлар сифатида
кўрсатилган “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалиги, “Жума Жамшид” фермер
хўжалиги ва “Парвоз Пахтаобод” фермер хўжаликларига ҳеч қандай ҳуқуқ ёки
мажбуриятлар юклатилмаган ҳамда ушбу шартнома бўйича тараф ҳисобланган
“Баҳор тимсоли” фермер хўжалигининг ушбу шартномада белгиланган ҳуқуқ
мажбуриятлари юзасидан ушбу жавобгарлар солидар ёки субсидиар
жавобгарлиги, шунингдек, регресс тартибида ундириш юзасидан келишувлар
мавжуд эмас. Шунингдек, даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилмади.
Иккинчидан, даъвогар вакилининг судда берган кўрсатмасига кўра,
даъвогар “Баҳор тимсоли” ва “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалиги, “Жума
Жамшид” фермер хўжалиги ҳамда “Парвоз Пахтаобод” фермер хўжалиги
ўртасида СНПЭ-500/10 насос агрегати ёрдамида ПР-8-1 лоток тармоғидан
экилган экинларни суғориш ишлари тарафларнинг ўзаро оғзаки келишуви
асосида амалга оширилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
22 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли
қарорри
билан
тасдиқланган
“Электр
энергиясидан
фойдаланиш
Қоидалари”нинг 21-бандига кўра, субистеъмолчилар истеъмолчилар билан
электр таъминоти шартномасини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари
розилигига асосан тузади. Шунингдек, мазкур Қоиданинг 60-бандида
“истеъмолчилар
ёки
субистеъмолчилар электр тармоқлари
орқали
узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар
белгиланган
тартибда
тасдиқланган
тегишли
тарифлар
бўйича
электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади” деб кўрсатилган.
Бироқ, даъвогар даъво аризасида электр энергиясидан бўлган
қарздорликни тенг шерик (солидар) асосида тўлаб бериши лозим деб
ҳисобланган жавобгарлар “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалиги ва “Жума
Жамшид” фермер хўжалиги ҳамда “Парвоз Пахтаобод” фермер хўжалиги
билан истеъмолчи “Баҳор тимсоли” фермер хўжалиги ўртасида субистеъмолчи
сифатида ёки ушбу жавобгарларга электр энергияси истеъмоли бўйича
мажбурият юклайдиган ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогар “Баҳор тимсоли” фермер хўжалиги ва
жавобгарлар “Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалиги, “Жума Жамшид” фермер
хўжалиги ҳамда “Парвоз Пахтаобод” фермер хўжалиги ўртасида давъо
аризасида ундириш сўралган жами 47.635.332 сўм асосий қарздорликни тўлаб
берилиши юзасидан ўзаро ҳуқуқ мажбуриятларни юзага келтирувчи ҳуқуқий
ҳужжат, шартнома ёки битим расмийлаштирилмаган.
Учинчидан, даъвогар вакили томонидан тақдим этилган Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекциясининг 30.05.2023 йилдаги 577-сонли
маълумотномасига кўра, Мирзачўл ФХХУ ҳудудида фаолият олиб борувчи
“Баҳор тимсоли”, “Баҳодир Қўқонов”, “Жума Жамшид” ҳамда “Парвоз
Пахтаобод” фермер хўжаликлари СНПЭ-500/10 насос агрегати ёрдамида
ПР-8-1 латок тармоғидан экилган экинларни суғоришда фойдаланилиши қайд
этилган.
Шунингдек, иш ҳужжатларида Мирзачўл туман ирригация бўлимининг
29.05.2023 йилдаги 64-сонли хатида шу мазмундаги ҳолатлар қайд этилган.
Бироқ, суд ушбу ҳужжатлар даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд
мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Лекин иш ҳужжатларида жавобгарларнинг даъвогар олдида
қарздорлигини тасдиқовчи далиллар мавжуд эмас ва суд муҳокамасида
даъвогар вакили томонидан ҳам тақдим этилмади.
Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириши талабини асоссиз деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгарлар “Баҳодир
Қўқонов” фермер хўжалигидан 324.703 сўм зарар, “Жума Жамшид” фермер
хўжалигидан 324.703 сўм зарар, “Парвоз Пахтаобод” фермер хўжалигидан
324.703 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Даъвогар даъво аризасида суднинг 4-1304-2202/1278-сонли иқтисодий иш
бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан ундирилган 1.298.813 сўм давлат
божини ўзига етказилган зарар деб ҳисоблаб, мазкур юқорида қайд этилган
жавобгарлардан ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогар вакили томонидан ушбу зарарни жавобгарлар “Баҳодир
Қўқонов” фермер хўжалиги ва “Жума Жамшид” фермер хўжалиги ҳамда
“Парвоз Пахтаобод” фермер хўжалиги томонидан даъвогарга нисбатан
етказилганлиги ҳолатларини асослантирувчи далилларни тақдим этмади ва
қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб бермади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг низо юзасидан важларини тинглаб,
даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни судда кўриш
билан боғлиқ бўлган суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
“Баҳодир Қўқонов” фермер хўжалигидан 15.878.444 сўм асосий қарз,
324.703 сўм зарар, “Жума Жамшид” фермер хўжалигидан 15.878.444 сўм
асосий қарз, 324.703 сўм зарар, “Парвоз Пахтаобод” фермер хўжалигидан
15.878.444 сўм асосий қарз, 324.703 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 486.095 сўм давлат божи
ҳамда 33.000 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов