Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1773 Дата решения 19.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “SIFATLI MASLAHAT MARKAZI” МЧЖ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “IXTISOSLASHGAN TREST 7” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132205 Claim ID 3328536 PDF Hash ad79fe1db40d1f4b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 355 символов
4-1104-2301/1773-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 19 июнь раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар – “ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 75 000 000 сўм асосий қарздорлик, 23 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги электрон равишда шакллантирилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига электрон кўринишда даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 75 000 000 сўм асосий қарздорлик, 23 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар биринчи суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Шу билан бирга, даъвогар ушбу иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида судга мурожаат ҳам қилмаган. Суд, иш ҳужжатларни чуқур ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 31 август куни “Консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича” 2022/08-7-сонли шартнома ҳамда 2023 йил 27 март куни “Консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича” 2023/03-9-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномалар бўйича, тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятлари бўйича ўзаро низо келиб чиққанлиги боис, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига электрон кўринишда даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 75 000 000 сўм асосий қарздорлик, 23 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъво аризаси 2023 йил 31 майда иш юритишга қабул қилиниб, 4-1104-2301/1773-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб, иш 2023 1 йилнинг 19 июнь куни соат 10:50да Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида мазмунан кўриб чиқиш учун тайинланган. Аммо, даъвогар биринчи суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Қолаверса, даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 6-бандига биноан, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ушбуларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 5моддасига кўра, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда иқтисодий судларда давлат божи ундирилиши белгиланган. Шунинг учун, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганлиги боис, суд даъвогарнинг олдиндан тўлаб чиққан давлат божини ва почта харажатини инобатга олиб, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 195-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” Қонунига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар – “ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 75 000 000 сўм асосий қарздорлик, 23 500 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги электрон равишда шакллантирилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 985 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Мазкур ажримга нисбатан, белгиланган тартибда ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 2