← Назад
Решение #582026 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2302/1204-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Юқоричирчиқ тумани
2023
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг
котиблигида, аризачи вакили А.Аъзамов (2023 йил 26
январдаги 23-02099-сонли ишончнома билан) иштирокида,
аризачи Юқоричирчиқ туман солиқ инспекциясининг
жавобгар “FIRDAVS-FARRUX-XIZMAT” МЧЖнинг банклардаги
ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Юқоричирчиқ туман солиқ
инспекциясининг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтган “FIRDAVS-FARRUX-XIZMAT” МЧЖ 2023 йил
март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига (бундан
буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади) тақдим
қилмаган.
Шунга кўра, аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ
инспекцияси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “FIRDAVS-FARRUXXIZMAT”
МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар
томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф
этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими
жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ
жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд
аризадаги
важларини
ўрганиб,
ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг иш юритувида аризачи Юқоричирчиқ туман солиқ
инспекциясининг
жавобгар
“FIRDAVS-FARRUX-XIZMAT”
МЧЖга нисбатан 2023 йил март ойи учун
айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатида солиқ органига тақдим қилмаганлиги сабабли
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган 4-1105-2302/1196-сонли иқтисодий иш мавжуд.
ИПК 107-моддаси
биринчи қисмининг
1-бандида
фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди
иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида
суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир
тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни
бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза
кўрмасдан
қолдирилганда
тўланган
давлат
божи
қайтарилиши белгиланган.
Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда
тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган.
Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати
ундирилмайди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Аризачи Юқоричирчиқ туман солиқ инспекциясининг
жавобгар “FIRDAVS-FARRUX-XIZMAT” МЧЖнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
3
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
З.Эшмирзаев