← Назад
Решение #582167 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
10 475 символов
4-1304-2301/1201-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамият ҳисобидан
216.949.739 сўм асосий қарз ва 75.498.509,17 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида даъвогар Х.Карабеков (ишончнома асосида) ва
жавобгар вакили О.Деҳқонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида
ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнда
“кенгаш” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг ҳисобидан тарафлар
ўртасида тузилган 2022 йил 05 сентябрдаги 3-сонли олди-сотди шартномаси
мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли 216.949.739 сўм асосий қарз ва
75.498.509,17 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма
бериб, даъво аризасидаги важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида олди-сотди
шартномаси имзоланганлигини, жавобгарга даъвогар томонидан шартномага
кўра масулот етказиб берилганлигини, жавобгар маҳсулотни электрон
ҳисобварақ фактуралар асосида қабул қилиб олганлигини, жавобгар ушбу
етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини, яъни 216.949.739 сўм асосий
қарздорликни тўлаб бермасдан келаётганлигини, шунга кўра, мазкур асосий
қарздорлик учун 75.498.509,17 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма
бериб, даъво талабининг асосий қарз ундириш талабига эътирози йўқлигини,
ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлигини, айни вақтда жамиятнинг молиявий
аҳволи яхши эмаслигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириши талаби
юзасидан унинг миқдорини камайтиришни сўради.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси мазкур даъво аризасини ўзининг иштирокисиз кўриш
сўралган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни Палата (вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
(Сотувчи) ва “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
(Сотиб олувчи) ўртасида 2022 йил 05 сентябрда эҳтиёт қисмлар ва бошқа
товарлар сотиш тўғрисида 03-сонли шартнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра “Сотувчи”
(даъвогар) эҳтиёт қисм ва бошқа товарларни сотиш, “Буюртмачи” (жавобгар)
эса эҳтиёт қисм ва бошқа товарларни қабул қилиб олиш ва унинг белгиланган
ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 1.3-бандига кўра, шартноманинг тахминий
қиймати 1.600.000.000 сўмни ташкил этган.
ФКнинг 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3-2.6-бандларига кўра,
“Буюртмачи” шартнома имзоланганидан сўнг 5 (беш) банк иш куни давомида
шартнома қийматидан ўн беш фоиз миқдорида олдиндан тўловларни амалга
ошириши, “Сотувчи” “Буюртмачи”га ҳар бир сотилган эҳтиёт қисм ва бошқа
товарлар учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиши, “Буюртмачи”
“Сотувчи” томонидан тақдим қилинган ҳисоварақ-фактурага асосан 10 (ўн)
кун ичида тўловларни амалга ошириши, якуний ҳисоб-китоблар томонлар
ўртасида
барча
мажбуриятлар
бажарилганидан
кейин
таққослаш
далолатномасига асосан 10 (ўн) кун ичида амалга оширилишига келишилган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятини лозим даражада бажариб, 2022 йил 30 сентябрдаги 63-сонли
электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 78.522.307,24 сўмлик, 2022 йил
31 октябрдаги 64-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 32.341.759,35
сўмлик, 2022 йил 25 ноябрдаги 65-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага
асосан 106.085.672,15 сўмлик, жами 216.949.739 сўм қийматдаги
маҳсулотларни етказиб берган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 09.01.2023 йилда мавжуд 216.949.739
сўм асосий қарздорликни тасдиқловчи ўзаро икки томонлама солиштирма
далолатнома расмийлаштирилган.
Даъвогар жавобгаргага мазкур шартнома юзасидан қарздорликни тўлаб
бериш юзасидан талабнома юборганган.
даражада бажармасдан, етказиб берилган маҳсулот учун мувофиқ белгиланган
муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Шунингдек, жавобгар томонидан
талабнома жавобсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, 216.949.739 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра,
маҳсулот етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан маҳсулот ҳақи тўлаб
берилмаганлиги ҳолатлари иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида тарафлар
вакилларининг берган кўрсатмалари ҳамда электрон ҳисоварақ-фактуралар,
икки томонлама ўзаро таққослаш далолатномаларига кўра тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг 216.949.739 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг ўзининг
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги натижасида
юзага келган 216.949.739 сўм асосий қарздорлик учун ҳисобланган
75.498.509,17 сўм пеняни ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандига кўра, “Сотиб
олувчи” шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда “Сотувчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пенянинг
миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб
кетмаслиги кераклиги бўйича шартлашилган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги яъни, шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган эҳтиёт қисмлар
ва бошқа товарларни белгиланган муддатда ва тартибда қилиб олган бўлса-да,
шартномада белгиланган муддатларда мазкур маҳсулотларнинг ҳақини
даъвогарга тўлаб бермаганлиги тарафларнинг кўрсатмалари ҳамда иш
ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Даъвогар
томонидан
пеня
миқдори
тўғри
ҳисобланган.
Жумладан: 216.949.739 сўм*0,2%*174 кун=75.498.509,17 сўм (2022 йил
01 декабрдан 23 майга қадар 174 кун) ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши
билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини,
мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня
миқдорини 15.800.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб,
даъвони
қисман
қаноатлантиришни,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-, 326-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 216.949.739 сўм асосий қарз ва 75.498.509,17 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар “Уч-тепа пахта тозлаш”
акциядорлик жамияти фойдасига 216.949.739 сўм асосий қарз, 15.800.000 сўм
пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 5.848.965 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят иқтисодий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Судья
И.Қурбанов