← Назад
Решение #582224 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
15 664 символов
4-1304-2301/1200-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “AGRO
ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамият ҳисобидан 2.292.952.464
сўм асосий қарз ва 490.691.827,26 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида даъвогар Х.Карабеков (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
О.Деҳқонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида ўтказилган очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнда
“кенгаш” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган
2022 йил 01 декабрдаги 5-сонли ва 6-сонли олди-сотди шартномаси
мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли 2.292.952.464 сўм асосий қарз ва
490.691.827,26 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма
бериб, даъво аризасидаги важларни қувватлаб, тарафлар ўртасида олди-сотди
шартномалари имзоланганлигини, уларга кўра шартномалар қиймати бир йил
давомида тўлаб берилган тақдирда, тенг ярми нархига тўловлар амалга
оширилиши ва мулк ва асбоб-ускуналар сотилишига келишилганлигини, шунга
кўра мазкур шартномалар бир йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш учун тўлов
жадвали тузилганлигини, бироқ, жавобгар томонидан тўлов жадвалларга асосан
амалга оширилмасдан келинганлигини, мазкур иккала шартномаларга кўра2023
йил март-апрель ойлари учун ҳар ойнинг 15-кунига қадар тўлаб берилиши
лозим бўлган 2.292.952.464 сўм тўлаб берилмаганлигини, тўлов жадвалига кўра
ушбу сумма кечиктирилганлигини, шунга кўра, мазкур асосий қарздорлик учун
490.691.827,26 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма
бериб, даъво талабининг асосий қарз ундириш талабига эътирози йўқлигини,
ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлигини, айни вақтда жамиятнинг молиявий
аҳволи яхши эмаслигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириши талаби
юзасидан унинг миқдорини камайтиришни сўради.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси мазкур даъво аризасини ўзининг иштирокисиз кўриш
сўралган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата
(вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (Сотувчи) ва “AGRO
ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (Сотиб олувчи)
ўртасида 2022 йил 01 декабрда Бино иншоатларни сотиш тўғрисида 05-сонли
шартнома расмийлаштирилган.
Шунингдек, “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (Сотувчи) ва
“AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (Сотиб олувчи)
ўртасида 2022 йил 01 декабрда Асбоб ва ускуналарни сотиш тўғрисида
06-сонли шартнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган 5-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра
“Сотувчи” (даъвогар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022
йил 30 августдаги 477-сонли қарори талабидан келиб чикиб “Сотувчи”
томонидан Жиззах Баҳолаш ва Консталтинг Маркази баҳоловчи ташкилоти
томонидан “Бино ва Иншоатлар”нинг баҳоланганлиги ва жамиятнинг олий
органи томонидан тегишли қарорлар асосида “Сотувчи” Арнасой тумани,
“Бобур” МФЙда жойлашган “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти,
жамиятга қарашли Арнасой тумани “Дўстлик” ҚФЙда жойлашган “Фарғона”
пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва иншоотларни мулкий
мажмуа сифатида (1-иловага мувофиқ) “Сотиб олувчига”га мулк
қилиб топширади (сотади),”Сотиб олувчи” эса ушбу “Бино ва иншоатлар”ни
қабул қилиб олади ва мазкур шартномада кўрсатилган “Бино иншоатлар”нинг
баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ)
“Сотувчи”га бозор қийматини тўлайди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 6-сонли шартноманинг
1.1-бандига кўра “сотувчи” (даъвогар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 30 августдаги 477-сонли қарори талабидан келиб
чикиб “Сотувчи” томонидан Жиззах Баҳолаш ва Консталтинг Маркази
баҳоловчи ташкилоти томонидан “Асбоб ускуналар”нинг баҳоланганлиги ва
жамиятнинг олий органи томонидан тегишли қарорлар асосида “Сотувчи”
Арнасой тумани, “Бобур” МФЙда жойлашган “Уч-тепа пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти, жамиятга қарашли Арнасой тумани “Дўстлик” ҚФЙда
жойлашган “Фарғона” пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган асбоб
ускуналарни мулкий мажмуа сифатида (1-иловага мувофиқ) “Сотиб
олувчига”га мулк қилиб топширади (сотади),”Сотиб олувчи” эса ушбу “Асбоб
ва ускуналар”ни қабул қилиб олади ва мазкур шартномада кўрсатилган “Асбоб
ва ускуналар”нинг баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда (2-иловага
мувофиқ) ”Сотувчи”га бозор қийматини тўлайди.
2022 йил 01 декабрдаги 5-сонли шартноманинг 2.1-бандида “Объект”нинг
дастлабки тарзда “Сотувчи” томонидан баҳолатилган “Бино ва иншоатлар”нинг
(“Жиззах Баҳолаш ва Консалтинг Маркази” МЧЖнинг) баҳолаш хулосасига
кўра, “Уч-тепа пахта тозалаш” АЖ бино-иншоатларининг баҳоланган қиймати
18.744.121.899 сўмни ташкил этади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2- бандига кўра, 2019 йил
16 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4453-сонли
қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда бир йил мобайнида тўланганда
50 фоиз миқдорида пахта тозалаш корхонаси ва пахта қабул қилиш
масканларининг чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда баҳоси уларнинг баланс
қийматидан паст бўлмаган миқдорида, яъни 9.372.060.950 сўм, қўшилган
қиймат солиғи 1.405.809.142 сўм, жами 10.777.870.092 сўмни ташкил қилади ва
мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунига қадар ўзгармас бўлиб қолади.
Шунингдек, 2022 йил 01 декабрдаги 6-сонли шартноманинг
2.1-бандида “Объект”нинг дастлабки тарзда “Сотувчи” томонидан
баҳолатилган “Асбоб ва ускуналар”нинг (“Жиззах Баҳолаш ва Консалтинг
Маркази” МЧЖнинг) баҳолаш хулосасига кўра, “Уч-тепа пахта тозалаш” АЖ
баҳоланган қиймати 8.771.674 сўмни ташкил этади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, 2019 йил 16
сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4453-сонли қарори
талабларидан келиб чиққан ҳолда бир йил мобайнида тўланганда
50 фоиз миқдорида пахта тозалаш корхонаси ва пахта қабул қилиш
масканларининг Асбоб ва ускуналар чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда
баҳоси уларнинг баланс қийматидан паст бўлмаган миқдорида, яъни
4.385.653.838 сўм, қўшилган қиймат солиғи 657.848.076 сўм, жами
5.043.501.914 сўмни ташкил қилади ва мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунига
қадар ўзгармас бўлиб қолади.
ФКнинг 386-моддасига кўра олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Юқорида қайд этилган шартномаларнинг 2-иловаларида эса “Объект”
баҳосининг тўлов графиги тасдиқланган бўлиб, унда “Сотиб олувчи”
томонидан 2023 йил 01 декабрь кунига қадар “Объект” баҳосини бўлиб-бўлиб
тўлаш орқали ҳар ойнинг 15-санасига қадар тўлаб бериш белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган 5-сонли шартнома шартларидан келиб
чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажариб,
бозор қийматидаги баҳоси 18.744.121.899 сўм бўлган, бир йил муддат
мобайнида тўлаш шарти билан 50 фоиз нархи 9.372.060.950 сўм сўмлик бино ва
иншоотларни мулкий мажмуа сифатида шартноманинг 3-сонли иловасига
мувофиқ топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида тўлиқ топширган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 6-сонли шартнома шартларидан
келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятини лозим даражада
бажариб, бозор қийматидаги баҳоси 8.771.307.674 сўм бўлган, бир йил муддат
мобайнида тўлаш шарти билан 50 фоиз нархи 4.385.653.837 сўм сўмлик асбоб
ускуналарни мулкий мажмуа сифатида шартноманинг 3-сонли иловасига
мувофиқ топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида тўлиқ топширган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандларида жавобгар
томонидан шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорда “Бино ва
иншоатлар” ҳамда “Асбоб ва ускуналар”нинг (объект)нинг баҳоси (қийматини)
тўловини ўз вақтида кечиктирмасдан амалга ошириш назарда тутилган.
Даъвогар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти 2023 йил
15 март куни 02/12-сонли ва 2023 йил 01 май куни 01/18-сонли талабномалар
билан жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган
жамиятига мазкур шартномалар юзасидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан
мурожаат қилган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда тўловларни
амалга оширмаган, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг
2-иловасида келишилган “Объект” баҳосининг 2023 йил 15 март кунига қадар
тўлаб бериши лозим бўлган 1.146.476.232 сўм (5-сонли шартнома бўйича
781.005.079 сўм, 6-сонли шартнома бўйича 365.471.153 сўм)ни ҳамда 2023 йил
15 апрель кунига қадар тўланипши лозим бўлган 1.146.476.232 сўм (5-сонли
шартнома бўйича 781.005.079 сўм, 6-сонли шартнома бўйича 365.471.153
сўм)ни, жами 2.292.952.464 сўм тўлаб берилмаганлигини, шунингдек, жавобгар
томонидан талабнома жавобсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, тўланмасдан қолган 2.292.952.464 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида тарафлар
вакилларининг берган кўрсатмалари ҳамда далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд даъвонинг 2.292.952.464 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг ўзининг
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўлов жадвалига
мувофиқ белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаётганлиги
сабабли кечиктириб тўланмаётган 2.292.952.464 сўм
қарздорлик учун
ҳисобланган 490.691.827,26 сўм пеня пеняни тўлаб беришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига кўра, “Сотиб
олувчи” шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда “Сотувчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пенянинг
миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
кераклиги бўйича шартлашилган.
бажармаганлиги яъни, шартномаларнинг 1.1-бандида кўрсатилган кўчмас мулк
объекти ва асбоб-ускуналарни мажмуа сифатида белгиланган муддатда ва
тартибда қилиб олган бўлсада, шартномада белгиланган муддатларда мазкур
кўчмас мулк объекти ва асбоб-ускуналар қиймати (баҳоси)ни даъвогарга тўлаб
бермаганлиги тарафларнинг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. Жумладан:
2023 йил 15 март кунига қадар тўлаб бериши лозим бўлган 1.146.476.232 сўм
(5-сонли шартнома бўйича 781.005.079*0,4%*69 кун=215.557.402 сўм (2023 йил
15 мартдан 23 майга қадар 69 кун), 6-сонли шартнома бўйича
365.471.153*0,4%*69 кун=100.870.038 сўм (2023 йил 15 мартдан 23 майга қадар
69 кун), жами 316.427.440 сўмни ташкил этади.
Шунингдек, 2023 йил 15 апрель кунига қадар тўлаб бериши лозим бўлган
1.146.476.232 сўм (5-сонли шартнома бўйича 781.005.079*0,4%*38
кун=118.712.772 сўм (2023 йил 15 апрелдан 23 майга қадар 38 кун), 6-сонли
шартнома бўйича 365.471.153*0,4%*38 кун=55.551.615 сўм (2023 йил
15 апрелдан 23 майга қадар 38 кун), жами 174.264.387,26 сўмни ташкил этади.
Жами: 316.427.440+174.264.387,26=490.691.827,26 сўм.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, мулкий
аҳволини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини
99.050.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони
қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-, 326-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “Уч-тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 2.292.952.464 сўм асосий қарз ва 490.691.827,26 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар “Уч-тепа пахта тозлаш”
акциядорлик жамияти фойдасига 2.292.952.464 сўм асосий қарз, 99.050.000 сўм
пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 55.672.886 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят иқтисодий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Судья
И.Қурбанов