← Назад
Решение #582555 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 73 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/4141-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, давогар вакили (ишончномага
асосан) ХХХ, жавобгар вакили (ишончномага асосан) ХХХларни иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
«А» хусусий корхонаси манфаатида жавобгар ТИФ «Б» АЖга нисбатан акцептсиз
талабнома орқали 499 351 394,26 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундириш
ижро ҳужжатини ижро этиш мумкин эмас деб топиш, шартномани бажарилганлигини
эътироф этиш ҳамда гаров мулкини гаровдан чиқариш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А»
хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ТИФ «Б» АЖ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан «А» хусусий корхонаси ҳисобига акцептсиз талабнома
орқали 499 351 394,26 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундириш ижро
ҳужжатини ижро этиш мумкин эмас деб топишни, тарафлар ўртасида тузилган 2021
йил 29 октябрь кунги 84/2021-сонли шартнома шартларини тўлиқ бажарилганлигини
эътироф этиш ҳамда гаровга қўйилган Фарғона шаҳар, Юксалиш кўчаси 104 а – уйда
жойлашган соғломлаштириш ва савдо комплекси бино-иншоотларининг бир қисми
навбатдаги гаровга қўйилган Фарғона туман Бирдамлик МФЙда жойлашган мева
сабзавотларни сақлаш омборхонаси ва ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоатларини
гаровдан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Марказий бакининг
Фарғона вилоят Бош бошқармасидан мутахассис жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни
такрорлаб, банкдан олинган тўлов ҳужжатларига кўра кредит танига 5 359 000 000
сўм, шартнома бўйича фоиз қарздорлигига 266 879 796,49 сўм ва шартномада
кўрсатилмаган бўлсада, 50 071 205,26 сўм фоиз пеня ундирилганлиги, кредит
чиқишида белгиланган 5 375 000 000 сўм ўрнига 5 359 000 000 сўм ажратилганлиги
сабабли ундирувда ҳам 16 000 000 сўм кам ундирилганлиги яъни шартнома ва унга
қилинган қўшимчага асосан корхонанинг ҳеч қандай қарзи қолмаганлиги, аксинча
50 071 205,26 сўм миқдорида фоизга пеня ҳисоблаб, ортиқча ундирилганлиги
ҳолатларини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини билдириб,
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.10-банди кассация инстанция
суди томонидан кўриб чиқилиб, ўз кучида қолганлиги сабабли даъвогар томонидан
муддатида тўланмаган 810 620 000 сўм асосий кредит қарздорлик учун 29.08.2022 йил
кунидан 24.03.2023 йил кунига қадар кунлик 0.3 фоиздан жами 499 340 217,26 сўм
миқдорида оширилган хажмда кредит фоизи ҳисобланганлиги сабабли даъво аризани
рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ТИФ “Б” АЖ Фарғона вилоят филиали
билан «А» хусусий корхонаси ўртасида 2021 йил 29 октябрь кунги 84/2021-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Шунингдек, ушбу шартномага 2022 йил 31 май кунги 1-сонли қўшимча
шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Марказий бакининг Фарғона вилоят
Бош бошқармаси мутахассисининг 2023 йил 7 июндаги маълумотномасига кўра,
асосий ва қўшимча шартномага асосан «А» хусусий корхонаси томонидан тўланган
маблағлар 2022 йил март ойида 58 135 670 сўм, 10.08.2022 йил куни
1 077 261 399 сўм, 17.08.2022 йил куни 756 240 000 сўм, 24.08.2022 йил куни
268 880 000 сўм, 26.08.2022 йил куни 1 703 944 216 сўм, 29.08.2022 йил куни
680 700 000 сўм, 2022 йил 30 августидан 2023 йил февраль ойига қадар 6 746 591 сўм,
2023 йил март ойида 807 022 124 сўм, жами 5 358 930 000 сўм маблағ асосий
қарздорлик учун йўналтирилган.
Қўшимча шартнома муддатидан кейин қолган 810 620 000 сўм қарздорлик учун
ТИФ “Б” АЖ Фарғона вилоят филиали томонидан 28.08.2022 йилдан 23.03.2023 йил
кунига қадар бўлган муддатга юқоридаги 29.10.2021 йилда тузилган 84-сонли кредит
шартноманинг 2.10-бандига асосан муддати ўтган асосий қарздорлик учун кунлик
0.3 фоиздан жами 499 340 217,26 сўм оширилган хажмда фоиз ҳисобланганлиги
билдирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 февралдаги қарорига кўра, мутахассис хулосаси ва
банкнинг кредит қўмитаси қарори асосида 5 300,8 млн. сўм кредит маблағини
муддатини 2022 йил 28 августга қадар узайтиришга келишиб, 2022 йил 31 май куни
тузилган 84/2021-сонли кредит шартномани (график қисмига ўзгартириш киритилиб)
1-сонли қўшимча шартнома тузилган.
Бундай ҳолатда 5 300 864 330 сўм миқдорида кредит суммасини қайтариш
муддатлари 2022 йил 28 августгача узайтирилганлиги сабабли жавобгар томонидан
2022 йил 7 февралдан 2022 йил 31 майга қадар жами 876,5 млн. сўм оширилган
миқдорда қўшимча фоиз асоссиз ҳисобланган.
Ваҳоланки, мазкур ҳолатда 2022 йил 31 майдаги 1-сонли қўшимча
шартномадан келиб чиқиб, жавобгар оширилган фоиз сифатида ундирилган
876,5 млн. сўм маблағларни даъвогарнинг кредитдан бўлган асосий қарздорлигига
йўналтириш лозим эди деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг
илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан
аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни
кўраётганида янгидан исбот қилинмайди деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар оширилган фоиз сифатида ундирилган 876,5 млн.
сўм маблағларни даъвогарнинг кредитдан бўлган асосий қарздорлигига йўналтириш
лозим бўлгани ҳолатда қўшимча шартнома муддатидан кейин қолган 810 620 000 сўм
қарздорлик учун жавобгар томонидан 28.08.2022 йилдан 23.03.2023 йил кунига қадар
бўлган муддатга юқоридаги 29.10.2021 йилда тузилган 84-сонли кредит
шартноманинг 2.10-бандига асосан муддати ўтган асосий қарздорлик учун кунлик
0.3 фоиздан жами 499 340 217,26 сўм оширилган хажмда фоиз ҳисобланганлигини
асосли эмас деб ҳисоблайди.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг акцептсиз талабнома орқали 499 351 394,26 сўм
миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундириш ижро ҳужжатини ижро этиш мумкин эмас
деб топиш ҳақидаги талабини асосли деб топиб қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, даъвогар гаровга қўйилган Фарғона шаҳар, Юксалиш кўчаси 104 а
– уйда жойлашган соғломлаштириш ва савдо комплекси бино-иншоотларининг бир
қисми навбатдаги гаровга қўйилган Фарғона туман Бирдамлик МФЙда жойлашган
мева сабзавотларни сақлаш омборхонаси ва ишлаб чиқариш цехи бино ва
иншоатларини гаровдан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 29 октябрь кунги навбатдаги гаров
(ипотека) шартномасининг 3-бандига кўра, гаровга қўйилган мулкнинг бошқаруви
Гаровга қўювчиларда қолади ва тарафлар гаровга қўйилган мулкни 2021 йил
29 октябрда тузилган баҳосини келишув далолатномасига асосан «А» хусусий
корхонасига тегишли бўлган Фарғона тумани, Бирдамлик МФЙ, Фаровонлик кўчаси
81-сонли уйда жойлашган мева сабзавотларни сақлаш музлатгичли омборхона ва
ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлари гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонунининг 13-моддаси
еттинчи қисмига кўра, ипотека билан таъминланган мажбурият қарздор томонидан
бажарилганида, ипотекага олувчи ипотекага қўювчининг талабига кўра рўйхатдан
ўтказувчи органга бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли
ўзгартишлар киритиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Ипотекага
олувчи томонидан мазкур талаб бажарилмаган тақдирда ипотекага қўювчи ундан бу
мажбурият бажарилмаганлиги туфайли ўзига етказилган зарарларнинг ўрни тўла
ҳажмда қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси иккинчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва
ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогар томонидан жавобгар олдида мажбуриятлар
бажарилганлиги инобатга олиниб, навбатдаги гаровга қўйилган Фарғона туман
Бирдамлик МФЙда жойлашган мева сабзавотларни сақлаш омборхонаси ва ишлаб
чиқариш цехи бино ва иншоатларини гаровдан чиқариш мажбуриятини жавобгарга
юклаш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 29 октябрь
кунги 84/2021-сонли шартнома шартларини тўлиқ бажарилганлигини эътироф
этишни сўраган.
ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисми, 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда
белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар
кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб
юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан
юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлилиги белгиланган.
Бироқ, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 29 октябрь кунги
84/2021-сонли шартнома шартларини тўлиқ бажарилганлигини эътироф этиш
ҳақидаги талаби иқтисодий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, агар иш иқтисодий судга, фуқаролик
ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни
тугатади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини ушбу қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18моддасининг биринчи қисми, бешинчи бандига кўра, давлат божи агар иш судга
тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, тўлиқ ёки қисман қайтарилиши
кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, даъвони
қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
13 287 027,89 сўм давлат божи ундиришни, даъвони иш юритиш тугатилган қисми
бўйича давлат божини ундирмасликни ҳамда даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 33 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
«А»
хусусий
корхонаси
ҳисобига
акцептсиз
талабнома
орқали
499 351 394,26 сўм миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундириш, ижро ҳужжатини
ижро этиш мумкин эмас деб топилсин.
«А» хусусий корхонасига тегишли бўлган навбатдаги гаровга қўйилган
Фарғона туман Бирдамлик МФЙда жойлашган мева сабзавотларни сақлаш
омборхонаси ва ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларини гаровдан чиқариш
мажбурияти ТИФ «Б» АЖга юклатилсин.
Даъвогарни тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 29 октябрь кунги
84/2021-сонли шартнома шартларини тўлиқ бажарилганлигини эътироф этиш
ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар «А» хусусий корхонаси фойдасига жавобгар ТИФ «Б» АЖ ҳисобидан
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ТИФ «Б» АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 13 287 027,89 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев