Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/4178 Дата решения 16.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фаргона вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый MODERNA CHEMICAL SCIENCE TECHNOLOGY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1128895 Claim ID 3313794 PDF Hash d91175d12b042c27... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодексининг 266-моддаси кодекси 266 code_article
кодексининг 265-моддаси кодекси 265 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/4178-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар вакиллари (ишончнома ва ордерга асосан) ХХХ, ХХХларни иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Kirguli Savdo” МЧЖ ва “Golden Smooth Road” масъулияти чекланган жамиятлари низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, сотиб олинган товар бўйича барча ҳужжатлар мавжудлиги, жумладан, солиқ платформаси орқали қабул қилинган олди-сотди шартнома, счёт-фактура ва омбор кирим-чиқим ҳужжатлари борлиги, учинчи шахслардан олинган барча товарлар жамиятга кирим қилиниб, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилганлиги, бу ерда жавобгар жамиятни ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги, учинчи шахсларга ҚҚС суммалари тўлаб берилганлиги ва бошқа ҳолатларни билдириб, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз бўлганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда ҳабардор қилинган учинчи шахс вакиллари судга келмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакилларини иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «А»нинг 2023 йил 23 январдаги 20/100235-kt-сонли буйруғига асосан «Б» масъулияти чекланган жамиятида 2020-2022 йиллар давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текширув натижаларига кўра, 2023 йил 13 март кунги солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-24500-сонли талабнома юборилган. Шундан сўнг, жавобгар жамият томонидан текшириш материаллари билан танишиб чиқиб ҳамда юборилган талабномага нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогарнинг талаблари асоссизлиги билдирилган. Шунингдек, даъвогар томонидан 2023 йил 4 апрель кунги 20/1-30474-сонли камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори қабул қилиниб, белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритилиши белгиланган. Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан жамият харакатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва жамият томонидан 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жамиятдан 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетмакетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. Солиқ кодексининг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар”ни 58-бандига кўра, чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда балансдан ҳисобдан чиқарилади. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан: реализация қилиш, бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши кўринишида бериш, таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига киритилган улушни таъсисчига қайтариш, бепул бериш, айирбошлаш, сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш), камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши, товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш, бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади. Солиқ кодексининг 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли деб белгиланган. Шунга кўра, даъвогар томонидан текшириш ўтказилганда, «Б» масъулияти чекланган жамиятининг шубхали ташкилот тоифасига кирувчи “Kirguli Savdo” МЧЖ ва “Golden Smooth Road” масъулияти чекланган жамиятлари билан молиявий операцияларни амалга оширишидан кўзланган ягона ва устувор мақсади, солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёки ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлганлиги, жавобгар (Сотиб олувчи) томонидан тузилган шартномаларда (Сотувчи) МЧЖ томонидан хисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи тўланмаганлиги, тақдим этилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботида битта ходим (раҳбар) ишлаб келганлиги кўрсатилганлиги, контрагентлар балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари мавжуд бўлмаганлиги, шунингдек, ушбу ташкилот фаолияти давомида асбоб-ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларини бошқа бир ташкилотга ўтказиб ҳам берилмаганлиги ва бошқа ҳолатлар аниқланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига кўра, ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар ҳисобланган контрагентлар томонидан товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 27 март кунги ҳукмига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида “Golden Smooth Road” МЧЖнинг балансига кирим қилинмаган 70 турдаги жами 5 млрд. 503 млн. 123.5 минг сўмлик озиқ-овқат ва бошқа турдаги харидоргир товарларни нақд пулга сотиб, ушбу товарлар реализацияси ҳақида маълумотларни Солиқ кодексининг 265-моддаси 2-хатбошисида кўрсатилган талабларга зид равишда Тошкент шаҳар ДСБга 2022 йил 9 ойида топширилган ҳисоботларда акс этмасдан, ушбу солиқ солинадиган базани яшириб, жуда кўп миқдорни ташкил қилувчи 15 % ҳисобида 717 млн. 798,7 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳолатлари кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли суд, жавобгар томонидан келтирилган важларга қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш талабини асосли деб ҳисоблашни ва даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар орқали давлат бюджетига 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғини ва 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни, шунингдек, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 7 900 172 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар «А»нинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар «А» орқали давлат бюджетига 395 008 600 сўм қўшилган қиймат солиғи; - даъвогар «А» фойдасига 33 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 7 900 172 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья: Т.Маматожиев