← Назад
Решение #583000 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Солик кодекс | 138 | — | code_article | |
| онунни | 5 | — | law | |
| кодекси | 14 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 июнь
4-1501-2302/4410-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили ХХХ (2023 йил 16 июнь кунги 20/1-50526-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, «А»нинг жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятидан 449 542
944 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар «А» (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятидан
449 542 944 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб
юритилади) ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни
сўраб, Ўзбекистон Республикасининг Солик кодекснинг 138-моддасига асосан
камерал солиқ текшируви ўтказилганида жавобгар 2020-2021 йиллар давомида
солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган,
хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланган
контрагентлари билан тузилган
битимларга асосан олинган деб келтирилган товарлар контрагентларда мавжуд
бўлмаганини, ҳисоб-фактуралар
контрагентда мавжуд бўлмаган товарларга
расмийлаштирилганини, барча контрагентларда омбор, транспорт воситалари ёки
ижара олинган транспорт воситалари йўқлигини, контрагентлар ҚҚС ва бошқа
солиқларни тўламаганларини тушунтириб ўтди.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими
жавобгарни юридик манзилига гибрид почта орқали, шунингдек СМС хабар
юборилган. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор
қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб суд
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини,
далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб
юритилади)
26-моддасига асосан
солиқ хизмати органи солиқ тўловчи
тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар
тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали
мустақил равишда аниқлайди.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органига бюджетга ва
давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини
солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар
ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали
мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган.
СК 238-моддасининг 1-бандига кўра, товарларни (хизматларни) реализация
қилиш бўйича айланма ҚҚСни солиқ солиш объекти ҳисобланади.
СК 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи
товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган
битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ
органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга
ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2023 йил 30 апрель кунги
20/1-00756-kt-сонли буйруғига асосан "Б" МЧЖда 2020 йил январь бошлаб 2023
февраль ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб
чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви
ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчини
кабинетига юборилган.
Шунингдек, текширув натижаларига кўра, 2022 йил 30 май кунги солиқ
ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-32824-сонли талабнома юборилган.
Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун
Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган.
Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар-харидор ҳамда
етказиб берувчи (ишларни бажарувчи) “Unique Clints” МЧЖ билан 181 896 373
сўмлик, шундан ҚҚС 23 725 613 сўм, “Alfa 20” МЧЖ 320 008 200 сўмлик, шундан
ҚҚС 41 740 200 сўм, “Wellrow” МЧЖ билан 200 041 350 сўмлик, шундан ҚҚС
26 092 350 сўм, “Asia Story Fergana” МЧЖ билан 110 055 000 сўмлик, шундан ҚҚС
14 355 000 сўм, “Billur Haus” МЧЖ 318 002 370 сўмлик, шундан ҚҚС 41 478 570
сўм, “Far Story Best” МЧЖ билан 333 005 500 сўмлик, шундан ҚҚС 43 435 500 сўм,
“Far Ulgurgi Qurilish Mollari” МЧЖ билан 300 003 718 сўмлик, шундан ҚҚС 45 000
557 сўм, “Kompas Bisnes” МЧЖ билан 429 354 785 сўмлик, шундан ҚҚС 56 002
798 сўм, “Only You Star” МЧЖ билан 1 741 391 902 сўмлик, шундан ҚҚС 227 138
074 сўм, жами 3 446 495 905 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 449 542 944 сўмни
ташкил
этган
битимлар
тузилган,
битимлар
тарафлари
ўртасида
расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар аслида етказиб
берувчида мавжуд бўлмаган. Бундан ташқари, шубҳали деб топилган
контрагентларни балансида ҳеч қандай
асосий воситалар, ишлаб чиқариш
активлари, омборхона, транспорт воситалари ёки ижара олинган транспорт
воситалари, товар айланмаларини амалга ошириш учун ишчи-ходимлар бўлмаган.
СК 266-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчи ҳақиқатда
олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ
суммасини ҳисобга олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
63-бандига асосан ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки
устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи
тўлайдиган
солиқларнинг
суммасини
камайтиришдан
иборат
бўлган
операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай
ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф
этилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини
қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса,
солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
СК 15-моддаси кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган
шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган
зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада
эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ
органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги
ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4
февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида “Солиқ кодексининг 14-моддасига
асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи
киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар,
ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш
ваколатига эга.
Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи
солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг,
битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ
тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини
ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки
иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим.
Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви
якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар
билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул
қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин.
Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки
битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича
4
солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи
учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар
берилган.
Суд жавобгардан ҚҚС ундириш даъво талаби бўйича унинг
контрагентларини 3-шахс сифатида жалб этиш учун асослар йўқ деб топган, чунки
иш уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмайди, ҳуфиёна иқтисод
билан шуғулланган
контрагентларда товарлар бўлмаган ва улар ҚҚСни
тўламаган, жавобгарда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи йўқлиги даъво
аризасини судга киритишга асос бўлган.
Даъвогарнинг жавобгардан 449 542 944 сўм ҚҚС ундириш талабини
қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 33 000 сўм почта
харажатини ва республика бюджетига 8 990 858,88 сўм давлат божини ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Фарғона
вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 449 542 944 сўм
қўшилган қиймат солиғи ва даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 8 990 858,88 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят
(прокурор протест) келтирилиши мумкин.
Судья
Д.С. Акрамова