← Назад
Решение #583346 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law |
Текст решения
3 535 символов
4-1104-2302/1664-сонли иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 15 июнь
Ўртачирчиқ тумани
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ХХХХ"
АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгар –"ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча
жавобгар –"Хххх" фермер хўжалиги ҳисобидан 71 246 124 сўм асосий қарз,
30 795 078 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни даъвогар вакили А.Бердиев (ишончнома асосида), иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – ХХХХ" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар –"ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар
–"Хххх" фермер хўжалиги ҳисобидан 71 246 124 сўм асосий қарз, 30 795 078
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга низо юзасидан тузилган
медиатив келишувни тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар бугунги суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд жавобгар ва қўшимча
жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 128 ва
170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб
ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига
кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига асосан эса тарафлар низони келишув
битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув
битими ѐки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг
ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, медиатив
келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Тарафлар томонидан медиатор Хасанов Шохжахон Жамолбой ўғли
(2023 йил 26 майда берилган MT-001516-сонли сертификат) иштирокида 2023
йил 14 июнь куни медиатив келишув тузилган.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли,
даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажатини
ундирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи тўлиқ ѐки қисман қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,118,131ва 195-моддасига асосланиб, суд
Даъвогар – ХХХХ" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар –"ХХХХ" фермер
хўжалиги ва қўшимча жавобгар –"Хххх" фермер хўжалиги ҳисобидан 71 246
124 сўм асосий қарз, 30 795 078 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Салимов