← Назад
Решение #583584 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 159 | — | law | |
| ИПК | 155 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| биринчи инстанция суди томонидан ИПК | 155 | — | law | |
| даъвогарнинг ИПК | 159 | — | law | |
| ИПК | 159 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1107-2301/668-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Тўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 16 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Р.Сагатовнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
И.Таджиев
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили –
адвокат А.Мамедов (2022 йил 10 октябрдаги ишончнома 2022 йил 25 апрелдаги
30/198-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Spark Building”
МЧЖ ва “Strong Sitiy Madad” МЧЖни жалб қилган ҳолда, даъвогар “Asl Tulporlar
Maskani” фермер хўжалигининг жавобгарлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Пискент
туман ҳокимлиги, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК,
Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига нисбатан
жавобгарлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Пискент туман ҳокимлиги ҳисобидан
солидар тартибда 3 503 135 055 сўм компенсация тўловларини ундириш,
лот № 2006306, лот № 2006291, лот № 2006306, лот № 1485591, лот № 1485593,
лот № 2507079, лот №2507075, лот № 2507080, лот № 2507081лар бўйича
ўтказилган аукцион натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва олдинги ҳолатга
келтириш, жавобгарлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг 2022 йил 8 январдаги
7-10-147-Q/22-сонли ва Пискент тумани ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги
1679-сонли даъвогар “Asl Tulporlar Maskani” фермер хўжалигига узоқ муддатли
ижарага берилган 14,37 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтариш
тўғрисидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Asl Tulporlar Maskani” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Олмалиқ шаҳар
ҳокимлиги, Пискент туман ҳокимлиги, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил
этиш маркази” ДУК, Тошкент вилояти ер ресурслари ва кадастри бошқармаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га ҳамда “Spark Building” МЧЖ ва
“Strong Sitiy Madad” МЧЖ (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади)га
нисбатан жавобгарлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Пискент туман ҳокимлиги
ҳисобидан солидар тартибда 3 503 135 055 сўм компенсация тўловларини ундириш,
лот № 2006306, лот № 2006291, лот № 2006306, лот № 1485591, лот № 1485593,
лот № 2507079, лот №2507075, лот № 2507080, лот № 2507081лар бўйича
ўтказилган аукцион натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва олдинги ҳолатга
келтириш, жавобгарлар Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг 2022 йил 8 январдаги
7-10-147-Q/22-сонли ва Пискент тумани ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги
1679-сонли даъвогарга узоқ муддатли ижарага берилган 14,37 гектар ер майдонини
давлат захирасига қайтариш тўғрисидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими
билан даъвогарнинг даъво аризаси қайтарилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
13 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилишни ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда агар мазкур даъво аризаси иқтисодий судга
тааллуқли бўлмаса, нима сабабдан биринчи инстанция суди уч марта давлат божи
тўлашга даъвогар мажбур бўлганлиги, нима сабабдан Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судининг айби билан тўрт ойдан бери судда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қила олмаётганлиги, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари даъво
аризасида кўрсатилган талаблар бир-бирига узвий боғлиқлиги, уларни
алоҳида-алоҳида кўриш мумкин эмаслиги ҳолатларини ўрганмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 159-моддасининг талаблари бузилганлиги, иқтисодий
судга тааллуқли бўлмаган талаблар алоҳида иш юритувига олинмаганлиги, агар
даъво талаблари иқтисодий судга тааллуқли бўлмаса, ИПК 155-моддаси биринчи
қисмининг саккизинчи банди билан эмас, ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг
тўртинчи банди билан қайтарилиши лозим бўлганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил
24 майдаги 13-сонли қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)
8-бандининг бешинчи хатбошисида агар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий
судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта
талаб бирлаштирилиб берилган даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса,
ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилиши белгиланганлиги,
аммо судлар ишни кўриб чиқмаслик ҳамда ишни чўзиш ва сансалорлик қилиш учун
аризани қайтарганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни
мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган жавобгарлар ва
учинчи шахсларнинг вакиллари иштирок этмадилар.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Қарор 8-бандининг тўртинчи хатбошисида ўзаро боғлиқ бир нечта талаб
бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари бўйича судга ёки
маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса, хусусан,
иқтисодий судга тааллуқли бўлган талаб билан бирга давлат рўйхатига олиш билан
боғлиқ бўлган ёки давлат органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш каби
талаблар ҳам қўйилган бўлса, даъво аризаси (ариза) Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
155-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши тўғрисида
тушунтириш берилган.
ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан ўзаро боғлиқ бўлган
бир нечта талаб бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари
бўйича судга ёки маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса,
шунингдек ушбу модда биринчи қисмининг 8-бандига асосан битта даъво
аризасида бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта
талаб бирлаштирилган бўлса, судья даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни қайтариши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг даъво талабида иқтисодий судга тааллуқли
талаб билан бирга маъмурий суднинг судловига таалуқли бўлган талаб ҳам
кўрсатилган. Яъни, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2022 йил 08 январдаги
7-10-147-Q/22-сонли ва Пискент тумани ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги
1679-сонли даъвогар “Asl Tulporlar Maskani” фермер хўжалигига узоқ муддатли
ижарага берилган 14,37 гектар ер майдонини давлат заҳирасига қайтариш
тўғрисидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб
бирлаштирилган. Бундан ташқари, даъво аризасида лот №2006306, лот №2006291,
лот №2006306, лот №1485591, лот №1485593, лот №2507079, лот №2507075,
лот №2507080, лот №2507081лар бўйича ўтказилган аукцион натижаларини
ҳақиқий эмас деб топиш ва олдинги ҳолатга келтириш тўғрисида ўзаро боғлиқ
бўлмаган бир нечта талаб бирлаштирилган.
Шу боис, биринчи инстанция суди томонидан ИПК 155-моддаси ҳамда
юқоридаги Қарор талабига кўра даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни
даъвогарга асосли қайтарган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция
судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Қарор 8-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ, агар ўзаро боғлиқ бўлиб,
баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга
тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилиб берилган даъво аризаси иш
юритишга қабул қилинган бўлса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан иш
юритиш тугатилади.
Даъвогарнинг Қарор 8-бандининг бешинчи хатбошисига асосан иқтисодий
судга тааллуқли бўлмаган талаб бўйича иш юритиш тугатилмаганлиги, иқтисодий
судга тааллуқли бўлган талаб кўриб чиқилмасдан асоссиз қайтарилганлиги
ҳақидаги важи билан келишмайди. Чунки, Қарор 8-бандининг бешинчи
хатбошисига кўра, биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул
қилмасдан қайтарган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг ИПКнинг 159-моддасига асосан иқтисодий
судга тааллуқли бўлмаган талаблар алоҳида иш юритувига олинмаганлиги ҳақидаги
важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, ИПК 159-моддасининг биринчи
қисмида агар суд талабларни ажратиб кўришни мақсадга мувофиқ деб топса, у бир
ёки бир нечта бирлаштирилган талабни алоҳида иш юритишга ажратишга
ҳақлилиги белгиланган. Яъни, бунда даъво талаби иқтисодий судга тааллуқли
бўлган ишларни алоҳида иш юритишга ажратиш ҳақида қоида белгиланган.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний
қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан
кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Asl Tulporlar Maskani” фермер хўжалигининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими ва
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
13 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
З. Рустамов