← Назад
Решение #583591 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
4 508 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(соддалаштирилган иш юритиш тартибида)
16.06.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2303/3655-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан
2.558.520 сўм асосий қарз, 479.435 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ХХХ судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХдан
2.558.520 сўм асосий қарз, 479.435 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 19.01.2022 йилда
DGN-NPG-01-сонли пудрат шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра
даъвогар жавобгарга пудрат ишларини амалга оширган, жавобгар эса
бажарилган ишлар учун тўловларни амалга оширмасдан келган. Ушбу ҳолат
даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддаси 1-қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ѐхуд
тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 2.558.520 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъвога илова
қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантиришнри лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 6.1-бандига кўра тўлов кечиктирилган кунлар учун муддати
ўтган карздорликнинг 0,1 фоиз миқдорида аммо 50 фоизидан ошмаган миқдорда
479.435 сўм пеня ундиришни сўради. Даъвогар томонидан пеня суммаси тўғри
ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддаси 1-қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак, 2-қисмига кўра суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня талаби тўғри ҳисобланган бўлсада тарафларнинг
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня
миқдорини 239.717 сўмга қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 1-қисмига кўра
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 2.558.520 сўм асосий қарз,
239.717 сўм пеня, 330.000 сўм тўланган суд харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 30.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
5. Жавобгар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 3.000
сўм почта харажати ундирилсин.
6. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов