← Назад
Решение #583721 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 4 | — | law |
Текст решения
8 202 символов
4-1103-2301/xxx-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси S.S.SSSSSSSнинг
раислигида, судъя
ѐрдамчиси
K.K.KKKKKнинг
котиблигида,
аризачи
XXXXXXXXXXXXXнинг
жавобгар
"XXXXXXX"
XXXXXXXXXXXXXXXXXXнинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси ишончли вакили
С.Усманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга
Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайѐр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи" деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "PILAK.K.KKKKKCI"
XXXXXXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг
шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ
инспекцияси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар
"PILAK.K.KKKKKCI" XXXXXXXXXXXXXXXXXXнинг бир неча бор шахсий
кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган
бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2023 йил февраль ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини, 10 кунга
қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул
қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф
этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси томонидан
"PILAK.K.KKKKKCI" XXXXXXXXXXXXXXXXXXга 2023 йил февраль ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан огохлантириш
(хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, Қуйичирчиқ туман солиқ инспекциясининг "Солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб
туриш
тўғрисида"ги
қарорига
асосан
"PILAK.K.KKKKKCI"
XXXXXXXXXXXXXXXXXX солиқ органига 2023 йил февраль ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин
ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси томонидан "PILAK.K.KKKKKCI"
XXXXXXXXXXXXXXXXXXга аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда
бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга
тўхтатилганлиги юзасидан хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ѐзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда
3-қисмининг 1-бандида солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган
муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши
мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги
"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи
субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни
кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати
органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши
назарда тутилган.
Қуйичирчиқ туман солиқ инспекциясининг 2023 йил 16 июндаги
маълумотномасига асосан "XXXXXXXXXXXXX" XXXXXXXXXXXXXXXXXX
томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини
бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа
иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси
ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини шунингдек,
ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда
шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 4, 118, 176179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи
Қуйичирчиқ
туман
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "XXXXXXXXXXXX" XXXXXXXXXXXXXXXXXXнинг тижорат
банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда
иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари 2023 йил TTTTT солиқ
ҳисоботи тақдим (ҳуқуқбузарлик бартараф) этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар "XXXXXXXXXXXX" XXXXXXXXXXXXXXXXXXнинг тижорат
банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда
иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари 2023 йил февраль ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи тақдим (ҳуқуқбузарлик бартараф)
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья:
S.S.SSSSSSS