Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/4461 Дата решения 16.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Hotel Azia Fergana" қўшма корхонаси Ответчик / Подсудимый "Uzgidrotexnik" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1128902 Claim ID 3347618 PDF Hash eda1b914fcd87479... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/4461-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХларни иштирокида, даъвогар «А» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 500 000 сўм асосий қарз, 2 750 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 500 000 сўм асосий қарз, 2 750 000 сўм пеня ва тўланган 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «А» масъулияти чекланган жамияти билан «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 21 январь кунги 148/3-сонли меҳмонхона хизмати кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1.-бандига асосан даъвогар шартномада белгиланган меҳмонхона хизмати кўрсатишни ва жавобгар эса ушбу хизматларни қабул қилишни ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга ҳисоб-фактураларга асосан жами 5 500 000 сўмлик меҳмонхона хизмати кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу бажарилган хизматлар учун тўловларни муддатида амалга оширмаганлиги оқибатида 5 500 000 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома ва ҳисобфактуралар билан ўз тасдиғини топган Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 500 000 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида 2 750 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 750 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздорни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 800 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 5 500 000 сўм асосий қарз, 800 000 сўм пеня ва тўланган 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 500 000 сўм асосий қарз, 800 000 сўм пеня ва тўланган 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатлари, жами 6 663 000 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев