← Назад
Решение #584019 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Солик кодекс | 138 | — | code_article | |
| онунни | 5 | — | law | |
| кодекси | 14 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 16 июнь
4-1501-2302/4404-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили ХХХ (2023 йил 16 июнь кунги 20/1-50526-сонли ишончномага асосан),
жавобгар раҳбари ХХХнинг иштирокида, «А»нинг жавобгар "Б" хусусий
корхонасидан
242 093 878,75 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар «А» (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "Б" хусусий корхонасидан 242 093 878,75
сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади)
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни
сўраб, Ўзбекистон Республикасининг Солик кодекснинг 138-моддасига асосан
камерал солиқ текшируви ўтказилганида жавобгар 2020-2021 йиллар давомида
солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган,
хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланган контрагенти билан тузилган битимга
асосан олинган деб келтирилган товарлар контрагентда мавжуд бўлмаганини,
контрагент ҚҚС ва бошқа солиқларни, ҳисоб-фактуралар контрагентда мавжуд
бўлмаган товарга расмийлаштирилганини, барча контрагентларда омбор,
транспорт воситалари ёки ижара олинган транспорт воситалари йўқлигини,
пудрат шартномасини тузган контрагентларда ишчиларни бажариш имкониятлари,
яъни ишчилар, асосий воситалар бўлмаганини, “Sag-Intelekt-Magistr” МЧЖ ва
“Bogi Eram Stroy” МЧЖ хуфиёна корхоналар эканлигини, пудрат ишларини
бажариш учун иқтисодий имкониятлари мавжуд бўлмаганини, раҳбардан ташқари
ишчи-ходимлар бўлмаганини, масалан, “Bogi Eram Stroy” МЧЖ жавобгар билан
2020 йилни 18 август куни пудрат шартномасини тузиб, орадан 2 кун ўтиб 289
миллион
сўмлик
пудрат
ишларини
бажарган
деган
ҳисоб-фактура
расмийлаштирилганини,
контрагентлар
жуда миқдордаги солиқларни
тўламаганларини тушунтириб ўтди.
Жавобгар вакили раҳбари суд мажлисида суд мажлисида даъво аризасини
рад этишни сўраб, жамият пудрат ишлари билан шуғулланишини, жамият кўплаб
давлат объектларини қурганини, 2020 йилда ҳисоб рақамларига инкассо
қўйилгани, лекин пудрат ишларини бажариш кераклиги учун даъво аризасидаги
контрагентлар билан субпудрат шартномалари тузилганини, контрагентларда
ишчи, керакли махсус техникаси, транспорти ёки товар етказиб берувчиларда
товари бор-йўқлиги текшириш имконияти мавжуд эмаслигини, субпудратчилар
ишларни бажарганларини,
МХХ ва прокуратурада
пудрат ишларини
текширганини, камчиликлар аниқланмаганини, ҳозирда 88 000 000 сўм ҚҚС
олдиндан тўловлари борлигини, “Биллюр хаус” МЧЖ билан тузилган қурилиш
молларини етказиш бериш ҳақидаги шартнома Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 14 февраль кунги 4-1501-2301/936-сонли ҳал қилув қарори
билан ҳақиқий эмас битим деб топилмаганини, қарорда товарлар етказиб
берганини қайд этилганини,
ҳам пудрат ишларини бажариб берганини,
шартномалар тузилганида ва ҳисоб фактуралар расмийлаштирилганида
контрагентларда ҚҚС гувоҳномаси фаол ҳолатда бўлганини тушунтириб ўтди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини,
далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим
деб топади.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органига бюджетга ва
давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини
солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар
ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали
мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 26-моддасига асосан солиқ хизмати органи солиқ тўловчи тўғрисидаги
ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги
маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда
аниқлайди.
СК 238-моддасининг 1-бандига кўра, товарларни (хизматларни) реализация
қилиш бўйича айланма ҚҚСни солиқ солиш объекти ҳисобланади.
СК 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи
товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган
битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ
органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга
ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2023 йил 30 апрель кунги
20/1-00827-kt-сонли буйруғига асосан "Б" МЧЖда 2020 йил январь бошлаб 2023
февраль ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб
чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви
ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчини
кабинетига юборилган.
Шунингдек, текширув натижаларига кўра, 2022 йил 3 июнь кунги солиқ
ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-34541-сонли талабнома юборилган.
Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун
Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган.
Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар-харидор ҳамда
етказиб берувчи (ишларни бажарувчи) “Billur Haus” МЧЖ билан 462 500 000
сўмлик, шундан ҚҚС 60 326 086, 96 сўмум, “Bogi Gram Stroy” МЧЖ (пудрат
шартномаси) 898 553 070,40 сўм, шундан ҚҚС 117 202 574,40 сўм, “Sag-IntelektMagistr” МЧЖ (пудрат шартномаси) билан 485 000 000 сўмлик, шундан ҚҚС
64 656 217,39 сўм, жами 1 856 053 070,40 сўмлик, шундан
ҚҚС суммаси
242 093 878,75 сўмни ташкил этган битимлар тузилган, битимлар тарафлари
ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар аслида
етказиб берувчида мавжуд бўлмаган, “Bogi Eram Stroy” МЧЖ, “Sag-IntelektMagistr” МЧЖ билан субпудрат ишларига расмийлаштирилган шартномалар ва
ишларни тасдиқловчи хужжатлар сохта бўлган, субпудратчида пудрат ишларини
бажариш учун иқтисодий имкониятлари мавжуд бўлмаган, унда раҳбардан
ташқари қурилиш ишларини қилган ишчи-ходимлари бўлмаган. Бундан ташқари,
шубҳали деб топилган контрагентларни балансида ҳеч қандай асосий воситалар,
ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари ва товар
айланмаларини амалга ошириш учун ишчи-ходимлар бўлмаган ёки улар томонидан
транспорт воситалари ижара олинмаган.
СК 266-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчи ҳақиқатда
олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ
суммасини ҳисобга олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
63-бандига асосан ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Жавобгар вакилининг солиқ қарзи хуфиёна фирмалари
мансабдор
шахсларидан жиноят ишлари доирасида ундирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги
важини суд инкор этади, чунки солиқ базасида контрагентларда солиқ қарзи
қопланмагани қайд этилган.
Жавобгар вакилининг Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
14 февраль кунги 4-1501-2301/936-сонли ҳал қилув қарори билан “Billur Haus”
МЧЖ билан тузилган ҳақиқий эмас битим деб топилмаганини, қарорда товарлар
етказиб берганини исботлангани кўрсатиб ўтилгани ҳақидаги важини суд инобатга
олмайди. Келтирилган 4-1501-2301/936-сонли иқтисодий ишда даъвогар солиқ
хизмати органи жавобгар ва унинг контрагенти “Billur Haus” МЧЖ ўртасида
тузилган товарни етказиб бериш ҳақидаги битимни ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган. Яъни кўрилган ишдаги даъво предмети бошқа бўлган ва товар етказилгани
исботи сифатида ҳисоб-фактура инобатга олинган.
ҚҚС солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво талаби бошқа талаб бўлиб,
солиқ органи “Billur Haus” МЧЖда ҳисоб-фактураларда етказиб берилган деб
келтирилган “қурилиш моллари” хуфиена корхонанинг киримида бўлмагани,
етказиб берувчи “Billur Haus” МЧЖ ҚҚС солиғини тўламагани, қабул қилинмаган
товар ҚҚС ҳисобга олиш ҳуқуқини келтириб чиқирмаслиги, ҳисоб фактурада
етказилган деб кўрсатилган қурилиш моллари аслида сотувчида бўлмагани ва
жавобгарга етказиб берилмагани учун асосли равишда 60 326 086,96 сўм ҚҚСни
ундиришни сўраган.
СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки
устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи
тўлайдиган
солиқларнинг
суммасини
камайтиришдан
иборат
бўлган
операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай
ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф
этилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини
қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса,
солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
СК 15-моддаси кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган
шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган
зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада
эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ
органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги
ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4
февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига
асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи
киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар,
ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш
ваколатига эга.
Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи
солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг,
битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ
тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини
ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки
иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим.
Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви
якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар
билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул
қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин.
Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки
битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича
солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи
учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар
берилган.
Суд жавобгардан ҚҚС ундириш даъво талаби бўйича унинг
контрагентларини 3-шахс сифатида жалб этиш учун асослар йўқ деб топган, чунки
иш уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмайди, ҳуфиёна иқтисод
билан шуғулланган контрагентларда товарлар бўлмаган, улар пудрат ишларини
бажармаган ва ҚҚСни тўламаган, солиқ суммаси тўланмагани эса даъво
аризасини судга киритишга асос бўлган.
5
Даъвогарнинг жавобгардан 242 093 878,75 сўм ҚҚС ундириш талабини
қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 33 000 сўм почта
харажатини ва республика бюджетига 7 634 962,43 сўм давлат божини ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан,
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Б" хусусий корхонасидан
даъвогар Фарғона вилоят давлат
солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 242 093 878,75 сўм қўшилган қиймат
солиғи ва даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 4 841 877,57 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят
(прокурор протест) келтирилиши мумкин.
Судья
Д.С. Акрамова