← Назад
Решение #584147 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ИПК | 101 | — | law | |
| томонидан жавобгар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| ИПК | 101 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2227/22656-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни судья К.Тўхтаев кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон
Республикаси судининг ходими М.Бектурганов, даъвогар вакили - юрисконсульт
И.Шамсудинов (2023 йил 4 майдаги Т-2510-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили - адвокат И.Курбанбаев (2022 йил 19 сентябрдаги 167-сонли
ордер ва 2023 йил 25 январдаги 187-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Тахтакўпир туман Ғазначилик бўлими ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (МЧЖ шаклидаги “Аsklepiy” хорижий корхонаси манфаатида)нинг
жавобгар Тахтакўпир туман Тиббиёт бирлашмасидан 81 674 806 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Асклепий” хорижий
корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Тахтакўпир туман
Тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда жавобгар ёки Бирлашма деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 20 декабрда RK-513-сонли маҳсулот етказиб
бериш шартномаси тузилган.
Шартномага асосан сотувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га жами
88 076 000 сўмлик тайёр тиббий дори воситалари ва тиббий буюмлар (маҳсулот)
етказиб берган. Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган маҳсулот учун қисман
тўлов амалга оширилиб, қолган 78 237 060 сўм тўланмаган.
Даъвогар томонидан юборилган талабномаларни жавобгар оқибатсиз
қолдирганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
78 237 060 сўм асосий қарз ва 3 437 746 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 августдаги ажрими билан Тахтакўпир туман
Ғазначилик бўлими (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 78 237 060 сўм асосий қарз ундирилган. Даъво талабининг
3 437 746 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, Бирлашма иқтисодчиси Ж.Сейтановга нисбатан қўзғатилган жиноят иши
унинг айблилик масаласи ҳал бўлгунга қадар ИПК 101-моддасининг 1-бандига
асосан иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни сўраган. Бунга асос қилиб,
шикоятда шартнома Ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтмаганлиги, шартнома
жавобгарнинг иқтисодчиси Ж.Сейтанов томонидан имзоланганлиги, апелляция
инстанцияси судига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тахтакўпир туман
бўлими (бундан буён матнда Департамент бўлими деб юритилади) томонидан
жавобгар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодекси 168-моддаси иккинчи
қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги 2022 йил
30 октябрдаги 17-22-сонли хабарномасини тақдим қилиб, ИПК 101-моддасининг
1-бандига асосан иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш сўралганлиги, бироқ,
суд хабарномада тергов ҳаракатлари олиб бораётганлиги назарда
тутилмаганлиги ва жиноят иши қўзғатилмаганлиги асос билан илтимосномани
қаноатлантириш рад этганлиги, Департамент бўлимининг хатига асосан
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хизмат
текшируви ўтказилганлиги ва текширув хулосаси тақдим қилинганлиги, ушбу
хулосада барча банк ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи Бирлашма бош
шифокори Ы.Палуанов, иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқи Бирлашма бош ҳисобчиси
Б.Аманпашаевга берилганлиги, Бирлашманинг иқтисодчиси Ж.Сейтжанов
томонидан имзоланган ва Бирлашманинг муҳри билан тасдиқланган 4 дона
шартноманинг кўчирма нусхалари Бирлашма бош шифокори томонидан
имзоланмаганлиги, иқтисодчиси Ж.Сейтжановнинг ҳаракатларида жиноят
аломатлари мавжудлиги кўрсатилганлиги, иқтисодчиси Ж.Сейтжанов ўзининг
тушунтириш хатида даъвогардан жами қиймати 88 076 000 сўм бўлган
шартномаларни олганлиги, 24 апрель куни 11 841 800 сўм ўтказиб берилганлиги,
Бирлашма раҳбарининг ўрнига ўзи имзо қўйганлиги ва кафиллик хати
берганлиги, ўзбошимчалик ҳаракатларини тан олиниши ва Бирлашма раҳбари
ҳамда бош ҳисобчисидан кечирим сўраши қайд қилинганлиги, Тахтакўпир
ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг 2022 йил 16 ноябрдаги 7/2022-11СГ-сонли
хатида иқтисодчиси Ж.Сейтжановнинг ноқонуний ҳаракатлари бўйича Жиноят
3
иккинчи
қисмининг
“б”
банди
билан
352303/2022-11СГ-сонли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб
борилаётганлиги маълум қилинганлигини кўрсатилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, даъвогар томонидан юборилган дори воситаларини
жавобгар олмаганлиги, Бирлашма иқтисодчиси Ж.Сейтжанов томонидан дори
воситаларининг қиймати тергов жараёнида тергов органининг депозит
ҳисобрақамига
ўтказиб
берилганлигини
баён
қилиб,
шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, жавобгарнинг кассация шикояти асоссиз эканлиги, дори воситалари
жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги, бироқ тергов жараёнида етказиб
берилган маҳсулотнинг қолган 78 237 060 сўмлик қисми тергов органининг
депозит рақамидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини баён
қилиб, жавобгарнинг қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги ҳақидаги 2023 йил
15 июндаги Т3102-сонли маълумотномани судлов ҳайъатига тақдим қилди
ва қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Палата ва учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва учинчи шахснинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари 2021 йил 20 декабрда
тузилган RK-513-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи
суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига асосан
етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн
календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича
эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо
билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини
ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар
томонидан 2021 йил 29 декабрдаги 1336-сонли ҳамда 2022 йил 18 февралдаги
26432-сонли ҳисобварақ-фактуралар билан жами 88 076 000 сўмлик дори
воситалари жавобгарга етказиб берилган. Бироқ шартнома ғазначиликда
рўйхатдан ўтказилмаган.
Даъвогар томонидан 2021 йил 29 декабрдаги 1336-сонли ҳамда 2022 йил
18 февралдаги 26432-сонли ҳисобварақ-фактуралар жавобгарга электрон
тартибда тақдим этилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу электрон
ҳисобварақ-фактуралар белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган. Аммо жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган дори
воситалари учун қисман тўловни амалга оширган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори 8-бандининг еттинчи
хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги, агар қонунда ёки
тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик
унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу
қоида қўлланилмайди деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан етказиб берилган дори воситалари
учун жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилиши тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлигини тасдиқлайди.
ИПК 13-моддасининг учинчи қисмида низоли муносабатни тартибга
солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш
муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай
нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари
ва мазмунига таяниб ҳал қилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3 ва 3-бандларида қурилиш
пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган
ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги,
бироқ бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун
ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар
ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад
этилиши, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, шунга кўра, агар ғазначилик
бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан
ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган
қоидаларни қўллашлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарз ундириш
талабини қаноатлантириш ва неустойка ундириш қисмини рад қилиш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришисз қолдириш ҳақида асосли хулосага
келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг
қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади
ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда
почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилиб, жавобгардан Олий суднинг
депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади.
6
Шунингдек, тергов жараёнида етказиб берилган маҳсулотнинг қолган
78 237 060 сўмлик қисми тергов органининг депозит рақамидан даъвогарнинг
ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги ва ушбу ҳолат даъвогарнинг 2023 йил
15 июндаги Т3102-сонли маълумотномаси ҳамда даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топиши сабабли судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорининг жавобгардан
даъвогар фойдасига 78 237 060 сўм асосий қарз ундириш қисми бўйича
ундирувни бекор қилишни лозим топади.
процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тахтакўпир туман Тиббиёт бирлашмасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув
қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 78 237 060 сўм асосий қарз
ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинсин.
Тахтакўпир туман Тиббиёт бирлашмасидан Олий суднинг депозит
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм
суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
И. Таджиев
ҳайъат аъзолари:
Р. Хайдаров
Р. Сагатов