← Назад
Решение #584206 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онун | 11 | — | law | |
| онуни | 6 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онун | 8 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2224/459-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Б.Кеунимжаева
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Сагатов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
И.Таджиевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
А.Абдуллаев
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили –
адвокат Д.Ахматов (2022 йил 21 июндаги ишончнома асосида), жавобгар вакили –
адвокат Ш.Хужамкулов (2022 йил 16 декабрдаги 1006-сонли ордер ва 2022 йил
12 декабрдаги 12/1-сонли ишончнома асосида), “ST Global Investing Corporation”
компанияси вакили - Б.Бакировнинг иштирокида, фуқаролар М.Усмонов
ва Ш.Тўлаганов, “ST Global Investing Corporation” компанияси ҳамда
Шайхонтоҳур тумани Давлат хизматлари маркази ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган ҳолда, даъвогар “Crossover Healthcare Fund LLC” компаниясининг
жавобгар “Dilyaz Biznes” масъулияти чекланган жамияти зиммасига мажбурият
юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)
тасъисчиларининг 2020 йил 1 декабрдаги қарори билан тасдиқланган уставига
асосан МЧЖнинг устав фонди жамиятнинг иштирокчилари ўртасида қуйидагича
тақсимланган:
- Мухаммед Муталибович Ўсмонов - 10 фоиз (1 628 924 989,46 сўм);
- “Crossover Healthcare Fund LLC” компанияси (АҚШ) - 25 фоиз
(4 072 753 342,76 сўм);
- Шахриёр Фарход ўғли Тўлаганов - 5 фоиз (814 454 479,93 сўм);
- “ST Global Investing Corporation” компанияси (Канада) - 60 фоиз
(9 773 598 030,61 сўм).
МЧЖ уставининг 12.1-бандига асосан жамиятнинг ижроия органи бўлиб,
жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилувчи директор ҳисобланади.
МЧЖ директори сифатида Абдусаттор Абдумананович Пулатов
тайинланган.
“Crossover Healthcare Fund LLC” компанияси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади)нинг номидан унинг ишончли вакили Д.Ахматов МЧЖга 2022 йил
20 июлдаги 113-сонли адвокатлик сўрови билан таъсис ҳужжатлари билан
танишиш тўғрисида мурожаат қилган. Аммо, жавобгар даъвогар вакилининг
сўровномасини оқибатсиз қолдирган.
Мазкур адвокатлик сўровига белгиланган муддатда жавоб бермаганлиги
учун Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил
13 сентябрдаги қарорига асосан МЧЖ директори А.Пулатов маъмурий
жавобгарликка тортилган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар зиммасига жамиятнинг фаолиятига боғлиқ қуйидаги
ҳужжатларнинг нусхаларини бериш мажбуриятини юклашни сўраган:
- Устав ва таъсис шартномалари нусхалари (янги таҳрирдаги);
- 2018, 2019, 2020, 2021, шунингдек, 2022 йилнинг 9 ойидаги навбатдаги
ва навбатдан ташқари таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомалари
нусхалари;
- Давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ёки электрон солиқдан
қабул
қилинганлиги
ҳақидаги
тасдиқнома
илова
қилинган
ҳолда
2019, 2020, 2021 йиллардаги бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар
тўғрисида ҳисобот;
- ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар;
- 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган касса айланмаси бўйича
ҳисобварақлардан банк кўчирмалари;
- 2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябргача бўлган дебиторлик
ва кредиторлик қарзлари реестри;
- 2022 йил 1 октябр ҳолатига жамият балансидаги асосий воситалар
ва товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотнома;
- МЧЖ активларининг 25 фоизидан ортиқ суммасига тузилган
шартномаларнинг нусхалари;
- “манфаатдор шахслар иштироки мавжуд битимлар” тузилган
шартномаларнинг нусхалари, шунингдек жамият иштирокчилари билан тузилган
хўжалик шартномаларининг нусхалари;
- МЧЖнинг мавжуд ёки келажакдаги активларини бегоналаштиришни
назарда тутувчи келишувлар;
- МЧЖнинг мол-мулкини бегоналаштириш тўғрисидаги шартномаларнинг,
хусусан, нотурар жой биноларни сотиш шартномасининг нусхалари;
- МЧЖнинг сотиладиган мол-мулкининг қийматини белгилашнинг
ҳисоб-китоблари тўғрисидаги маълумотлар нусхаларини бериш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан М.Усмонов, Ш.Тўлаганов,
“ST Global Investing Corporation” компанияси ва Шайхонтоҳур тумани Давлат
хизматлари маркази ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар даъво предметига ўзгартириш киритиш
ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига жамиятнинг
фаолиятига боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим қилиш ва таништириш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво предметига
ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъво
қаноатлантирилган ва жавобгар зиммасига жамиятнинг фаолиятига боғлиқ
ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим қилиш ва таништириш мажбурияти
юклатилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2023 йил 24 мартдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъво талабни қисман
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиниб, жавобгар зиммасига:
- МЧЖнинг устави ва таъсис шартномалари нусхалари (янги таҳрирдаги);
- 2018, 2019, 2020, 2021 йиллар ва 2022 йилнинг 9 ойидаги навбатдаги
ва навбатдан ташқари таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомалари
нусхаларини тақдим этиш;
- Давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ёки электрон солиқдан
қабул
қилинганлиги
ҳақидаги
тасдиқнома
илова
қилинган
ҳолда
2019, 2020, 2021 йиллардаги бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар
тўғрисида ҳисобот;
- 2020-2022 йиллардаги ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўғрисидаги
маълумотлар;
- 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган касса айланмаси бўйича
ҳисобварақлардан банк кўчирмалари;
- 2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябргача бўлган дебиторлик
ва кредиторлик қарзлари реестри;
- 2022 йил 1 октябрь ҳолатига жамият балансидаги асосий воситалар
ва товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотнома билан таништириш
мажбурияти юклатилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга
асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди томонидан “Масъулияти
чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
нормаларини нотўғри талқин қилганлиги, Қонуннинг 8-моддасида жамият
иштирокчилари қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган
тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия
дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқи белгиланган бўлса-да,
унда назарда тутилмаган ҳужжатларни ҳам тақдим этиш мажбурияти жавобгарга
юклатилганлиги, жамият Уставининг 3.1-бандида ҳам шундай қоида
белгиланганлиги, бухгалтерлик ва бошқа хил ҳужжатлар нусхаларини олиш эса
иштирокчилар томонидан фақат тафтиш комиссиясига берилиши ҳақида
Уставнинг 14.5-бандида белгиланганлиги, ҳужжатлардан нусхалар бериш шарт
бўлган ҳолат фақат Қонун 11-моддасининг учинчи қисмида жамият
иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси
ва устави нусхаларини бериши шартлиги назарда тутилганлиги, Қонунда хўжалик
ва молиявий фаолиятига оид ҳужжатларни, банк кўчирмалари, ходимлар иш ҳақи
тўғрисидаги ҳужжатлардан нусхалар беришни талаб қилиш ҳуқуқи назарда
тутилмаганлиги, жамият Уставида “танишиш” термини остида “ўқиб чиқиш,
кўздан кечириш” назарда тутилганлиги, ушбу қоидалар нотўғри талқин
қилинганлиги, даъвогарга жамият фаолияти тўғрисида ахборот олишга тўсқинлик
қилинмаганлиги, даъвогар ишончли вакили фуқаро А.Носирхоновга жамиятнинг
2021 йил 1 декабрдаги ҳолатига бўлган фаолияти тўғрисида батафсил
маълумотлар, таъсис ҳужжатлари, навбатдаги ва навбатдан ташқари жамият
иштирокчилари йиғиилиш баённомалари нусхалари ва бошқа ҳужжатлар тилхат
асосида топширилганлиги, даъвогар 2020 йил 21 августда таъсисчилар қаторига
қўшилганлиги сабабли, ундан олдинги 2018 ва 2019 йиллар учун иштирокчилар
умумий йиғилиш баённомаларини талаб қилишга ҳақи йўқлиги, “Адвокатура
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида юридик ёрдам
кўрсатилиши муносабати билан адвокат томонидан сўралган ҳужжатларни
ёки уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини қонунчиликда белгиланган
тартибда бериши шарт бўлган давлат органлари ва бошқа органлардан, шунингдек
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар
ҳамда бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш мумкинлиги белгиланганлиги,
жамиятнинг эса иштирокчилар ўзлари келишиб олган қоидага амал қилган ҳолда
тижорат сирини ташкил этувчи ҳужжатларни беришга ваколати йўқлиги
ва беришга мажбур эмаслиги, даъвогар жамият директорини жаримага
тортилганлиги тўғрисидаги Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
қарорига таянганлиги, бироқ, қарорда жамият раҳбари адвокат сўровига нусхалар
бермаганлиги учун эмас, балки сўровга жавоб бермаганлиги учун айбдор деб
топилганлиги, даъвогар қайси ҳужжатлар билан танишиш истагини билдирса,
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида вакили орқали
келиб танишиб кетиши мумкинлиги, даъвогар сўраган ҳужжатлар ҳамда
маълумотлар эса банк ва тижорат сирини ташкил қилиши, бу ҳужжатлар одатда
тафтиш учун сўралиши, тафтиш ўтказиш тартиби Уставнинг 14-бобида назарда
тутилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорида 2018 - 2019 йиллар
ва 2020 йилнинг 1-ярим йилидаги ҳужжатларни ҳам тақдим қилиш юкланганлиги,
яъни, даъвогар таъсисчи бўлмаган давр учун ҳам тақдим қилиш ва таништириш
мажбурияти юкланганлиги, даъвогар 2020 йилнинг июль ойида МЧЖга ариза
билан мурожаат қилиб, МЧЖ иштирокчиси сифатида 1 млн. АҚШ доллари
миқдорида улуш киритишни ваъда қилганлиги, таъсисчилар бунга рози
бўлганлиги ва даъвогарни МЧЖ иштирокчилари сафига қабул қилганлиги, аммо
даъвогар МЧЖнинг устав фондига фақат 400 000 АҚШ доллари киритганлиги,
даъвогар ҳеч кимнинг улушини сотиб олмаганлиги, янги таъсисчи бўлиб
кирганлиги, киришдан олдин МЧЖ ҳақида барча маълумотга эга бўлганлиги,
А.Носирханов даъвогарнинг барча объектларида вакил бўлганлиги ва у холис
гувоҳ сифатида кўрсатма берганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Учинчи шахс (компания) вакили МЧЖ вакилининг баёнига қўшилиб,
даъвогарни мақсади бинони бузиш ва МЧЖ фаолиятга тўсқинлик қилишдан
иборатлиги, суд юклаган мажбурият тафтиш ҳисобланишини баён қилиб, иш
кўришни биринчи инстанция судига қайтариб берса, яхши бўлишини маълум
қилди.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
Б.Бакиров ўзини “ST Global Investing Corporation” компанияси вакили деб
таништирганлиги, аслида у МЧЖ раҳбарининг ўринбосари ҳисобланиши, МЧЖ
таъсисчи Ш.Тулаганов эса “ST Global Investing Corporation” компаниясини
таъсисчиси ҳисобланиши, яъни улар аффилланган шахслар ҳисобланиши, шунинг
учун Б.Бакиров Ш.Тўлагановни манфаатида кўрсатув бериши, бугунги кунга қадар
МЧЖ даъвогарга бирор-бир ҳужжатни тақдим қилмаганлиги ва ҳужжатлар билан
таништирмаганлиги, Мажбурий ижро бюросининг Давлат ижрочиси МЧЖга
борганда ҳам жавобгар ҳужжатларни тақдим қилмаганлиги ва давлат ижрочиси
жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилганлиги, жавобгар маъмурий судга ариза билан
мурожаат қилиб, ижро ҳаракатларини тўхтатишга эришганлиги, жавобгарнинг
ҳужжатларни тақдим қилмаслик мақсади, бу пул тушумини яшириш эканлиги,
қонунчиликда таъсисчи ҳужжатлар билан танишишга ҳақи йўқ деган норма
мавжуд эмаслиги, таъсисчи барча ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга
эканлиги, олдинги даъвогарнинг вакили А.Носирханов биринчи инстанция судида
тилхат орқали ҳужжатларни олганлиги ва улар билан танишганлиги ҳақида
маълумот бермаганлиги, фақат апелляция инстанцияси судида пайдо бўлиб,
тилхат орқали ҳужжатларни олганлиги ҳақида кўрсатма берганлиги, ушбу шахс
МЧЖ ва Ш.Тулагановга хизмат қилиб келиши, тилхатда даъвогарнинг даъвосида
кўрсатилган кетма-кетлигида ҳужжатларни кўрсатганлиги, бунинг учун
башоратчи бўлиши лозимлиги, унинг гувоҳ кўрсатмаси - бу ўйин эканлиги, тилхат
эса 2021 йилда эмас, балки кейин тайёрланганлиги, А.Носирхановдан барча
ишончномалар даъвогар томонидан чақириб олинганлиги, чунки у даъвогарга
қарши ҳаракатлар қилганлиги, шунинг учун у ҳозир даъвогарга қарши кўрсатма
бериб келишини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Фуқаролар М.Усмонов, Ш.Тўлаганов ҳамда Шайхонтоҳур тумани Давлат
хизматлари маркази суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни М.Усмонов, Ш.Тўлаганов ҳамда
Шайхонтоҳур тумани Давлат хизматлари марказининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошисига кўра,
жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида
белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳамда
қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг
фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа
ҳужжатлари билан танишишга ҳақлидирлар.
Қонун ушбу моддасининг учинчи қисмида жамият иштирокчилари
қонунчиликда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа
ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, Қонун 11-моддасининг учинчи қисмига мувоффиқ, жамият
иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига
биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга
киритилган ўзгартишлар билан танишиш имкониятини бериши шарт. Жамият
иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси
ва устави нусхаларини бериши шарт.
Бундан ташқари, жамият уставининг 3.1-бандида қонун ҳужжатларида
ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти
тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа
ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
Биринчи инстанция суди низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилишда
қайд қилинган Қонун ва жамият уставининг талабларига риоя қилинмасдан
Қонунда иштирокчи жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг
бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга
бўлса-да, жамият зиммасига ахборот бериш ва танишиш мажбурияти юклашни
ўрнига, даъво аризасида кўрсатилган ҳужжат ва маълумотларни тақдим қилиш
мажбуриятини юклаган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
хатосини тузатиб, даъвогарнинг жамиятнинг устави ва таъсис шартномалари
нусхаларини, 2018, 2019, 2020, 2021 йиллар ва 2022 йилнинг 9 ойидаги навбатдаги
ва навбатдан ташқари таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомалари
нусхаларини тақдим этиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаби ҳамда Давлат
солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ёки электрон солиқдан қабул
қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома илова қилинган ҳолда 2019, 2020, 2021
йиллардаги бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот,
2020-2022 йиллардаги ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар,
2020 йилдан 2022 йилгача бўлган касса айланмаси бўйича ҳисобварақлардан банк
кўчирмалари, 2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябргача бўлган дебиторлик
ва кредиторлик қарзлари реестри, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига жамият
балансидаги асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар тўғрисидаги
маълумотнома билан таништириш мажбурияти юклатиш ҳақидаги талабини
асосли деган тўғри хулосага келган.
Жавобгарнинг даъвогарга жамият фаолияти тўғрисида ахборот олишга
тўсқинлик қилмаганлиги, даъвогар ишончли вакили фуқаро А.Носирхоновга
жамиятнинг 2021 йил 1 декабрь ҳолатига бўлган фаолияти тўғрисида батафсил
маълумотлар, таъсис ҳужжатлари, навбатдаги ва навбатдан ташқари жамият
иштирокчилари йиғилиш баённомалари нусхалари ва бошқа ҳужжатлар тилхат
асосида топширилганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди.
Чунки, Қонунда иштирокчи илгари қайд қилинган ҳужжатлардан нусха олганлиги
ва/ёки жамият ҳужжатлари билан танишганлиги ушбу шахс Қонунда белгиланган
ҳуқуқларидан бошқа фойдалана олмаслиги назарда тутилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар 2020 йил 21 августда таъсисчилар қаторига
қўшилганлиги сабабли, ундан олдинги 2018 ва 2019 йиллар учун иштирокчилар
умумий йиғилиш баённомаларини талаб қилишга ҳаққи йўқлиги важи ҳам
асоссиздир. Чунки, Қонунда жамият иштирокчиси у жамият иштирокчиси
бўлгунига қадар бўлган вақтдаги жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш
ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш
ҳуқуқига эга эмаслиги назарда тутилмаган.
Шунингдек, жавобгар кассация шикоятида даъвогар сўраган ҳужжатлар
ҳамда маълумотлар эса банк ва тижорат сирини ташкил қилиши, бу ҳужжатлар
одатда тафтиш учун сўралиши, тафтиш ўтказиш тартиби Уставнинг 14-бобида
назарда тутилганлиги ҳақида важ келтирган. Бироқ, Қонун билан жамият
иштирокчисига жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг
фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа
ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқи белгиланган бўлиб, “сўраган ҳужжатлар
ҳамда маълумотлар банк ва тижорат сирини ташкил қилиши” важ билан жамият
иштирокчисининг ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилишга йўл қўйилмайди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган, моддий ҳуқуқ
нормасини нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
хатосини тузатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилган ва даъвони қисман
қаноатлантириш ҳақидаги асосли тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар кассация шикояти
8
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Dilyaz Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “Dilyaz Biznes” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
И. Таджиев
ҳайъат аъзолари:
А. Абдуллаев
З. Рустамов