← Назад
Решение #584246 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1059-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Жиззах вилояти прокурорининг жавобгар “YANGIBO`STONLIK AZIZBEK
2020” фермер хўжалиги ҳисобидан 53.242.470 сўм асосий қарз ва 30.516.120
сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни Дўстлик туман прокурори ёрдамчиси Ш.Жаббаров ҳамда
даъвогар вакили О.Деҳқонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Жиззах вилояти прокурори (кейинги ўринларда “прокурор” деб
юритилади) даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “YANGIBO`STONLIK
AZIZBEK 2020” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 53.242.470 сўм асосий қарз ва 30.516.120 сўм жаримани
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасига кўра юзага келган қарздорлик учун тўлиқ ҳисоб-китобни амалга
ошириши лозим бўлса-да, қарздорликни бартараф этмасдан келаётганлигини,
шунингдек, контрактация шартномаси шартларига кўра етказиб берилмаган
пахта хом-ашёси қийматининг 30 фоиз миқдорида жарима тўлаши лозимлиги
белгиланганлигини, шунга кўра жавобгардан асосий қарз ва жарима ундириш
сўралганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага
кўра жавобгар пахта хом ашё маҳсулотини топшириши лозим бўлганлигини,
бироқ, режага нисбатан кам маҳсулот топширганлигини, шу билан бирга
даъвогар томонидан мазкур шартнома юзасидан жавобгарга пахта хом ашёсини
етиштириш билан боғлиқ маҳсулотлар ва материаллар ва аванс (бўнак)
маблағлари
берилганлигини,
шунингдек,
агротехник
хизматлар
кўрсатилганлигини, тарафлар ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш
ҳамда етказиб берилган маҳсулотлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб
қилинганлигини натижада жавобгарнинг 53.242.470 сўм қарздорлиги юзага
келганлигини, шуннигдек, шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан
етказиб берилмаган пахта хом ашёсининг 30 фоизи миқдорида жарима
ундириш сўралганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили)
иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар (вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар “AGRO ELEGAND
KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва “YANGIBO`STONLIK AZIZBEK
2020” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 18 ноябрда 2022 йил пахта хом
ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича 206-сонли
фьючерс шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 1.1-ва 1.2-бандларига
кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан Агротехнологик харита (бизнес
режаси)сига асосан 10 гектар ер майдонидан 25,8 тонна пахта хом ашёсини
етказиб бериш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятларини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган. Бунинг натижасида даъвогарга 101.720.400 сўмлик маҳсулот
кам топширилган ва шартномавий режа бажарилмаган.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
2.4-бандига кўра, пахта терими бошлангунга қадар жавобгар томонидан
берилган талабномага асосида жавобгарни зарур миқдордаги материаллар
билан таъминлаш, жавобгарнинг агротехник тадбирлари учун бўнак (аванс)
маблағлари, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқа зарур
нарсалар билан таъминлаш мажбуриятини олган.
ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган
миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Даъво аризасидан кўринишича, шартнома шартларидан келиб чиқиб,
жавобгар даъвогарга шартномага кўра 14.746 кг (143.513.375 сўмлик) пахта хом
ашёси маҳсулотини етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар даъвогар томонидан
белгиланган тартибда қабул қилиб олинганлиги, шунингдек, даъвогар
томонидан шартнома шартларига кўра, 196.755.845 сўмлик маҳсулотлар (ЁММ,
миенрал ўғитлар ва ҳ.к.) етказиб берилиб, хизматлар кўрсатилганлиги,
натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 53.242.470 сўм қарздорлиги юзага
келган, даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилганлиги, бироқ, даъвогарнинг 27.10.2022 йил ва 25.01.2023
йилдаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, Жиззах вилоят прокурори даъвогар “AGRO ELEGAND
KLASTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 53.242.470 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 53.242.470 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари, маълумотнома, ҳисоб
варақ-фактура, кафолат хати, ўзаро икки томонлама солиштирма далолатнома
ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, даъвонинг 53.242.470 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 30.516.120 сўм жарима ундиришни
сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 5.2-бандига кўра,
шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот топширишдан
асоссиз бош тортганлиги учун жавобгар даъвогарга топширилмаган маҳсулот
қийматининг 30 фоиз миқдорида жарима тўлашга келишилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бироқ, жавобгар томонидан
шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Бунинг
натижасида даъвогарга 101.720.400 сўмлик маҳсулот кам топширилган ва
шартномавий режа бажарилмаган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилганлиги, бироқ, даъвогарнинг 27.10.2022 йил ва 25.01.2023
йилдаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб
берилмаганлиги тараф вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан
тўлиқ тасдиқланади.
Даъвогар томонидан жарима миқдори тўғри ҳисоб-китоб қилинган.
ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини
4.600.000 сўмгача камайтиришни, жарима ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб, унинг важ ва
эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Жиззах вилояти прокурорининг жавобгар “YANGIBO`STONLIK
AZIZBEK 2020” фермер хўжалиги ҳисобидан 53.242.470 сўм асосий қарз ва
30.516.120 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “YANGIBO`STONLIK AZIZBEK 2020” фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” фермер хўжалиги
фойдасига 53.242.470 сўм асосий қарз, 4.600.000 сўм жарима ва 33.000 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “YANGIBO`STONLIK AZIZBEK 2020” фермер хўжалиги
ҳисобидан Республика бюджетига 1.675.172 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят (протест келтирилиши) бериши мумкин.
И.Қурбанов