Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1057 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AGRO ELEGAND KLASTER масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Жахонгирбек Агрофирмаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1130010 Claim ID 3320366 PDF Hash 7f5714f3161b913e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1057-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 июнь Дўстлик шаҳри раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Жиззах вилояти прокурорининг жавобгар “JAXONGIRBEK AGROFIRMASI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 117.677.651 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туман прокурори ёрдамчиси Ш.Жаббаров ҳамда даъвогар вакили О.Деҳқонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Жиззах вилояти прокурори (кейинги ўринларда “прокурор” деб юритилади) даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “JAXONGIRBEK AGROFIRMASI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 117.677.651 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига кўра юзага келган қарздорлик учун тўлиқ ҳисоб-китобни амалга ошириши лозим бўлса-да, қарздорликни бартараф этмасдан келаётганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага кўра жавобгар пахта хом ашё маҳсулотини топшириши лозим бўлганлигини, бироқ, режага нисбатан кам маҳсулот топширганлигини, шу билан бирга даъвогар томонидан мазкур шартнома юзасидан жавобгарга пахта хом ашёсини етиштириш билан боғлиқ маҳсулотлар ва материаллар ва аванс (бўнак) маблағлари берилганлигини, шунингдек, агротехник хизматлар кўрсатилганлигини, тарафлар ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш ҳамда етказиб берилган маҳсулотлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлигини натижада жавобгарнинг 117.677.651 сўм қарздорлиги юзага келганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили) иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар (вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва “JAXONGIRBEK AGROFIRMASI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 25 апрелда 2022 йил пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича 358-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 1.1-ва 1.2-бандларига кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан Агротехнологик харита (бизнес режаси)сига асосан 40 гектар ер майдонидан 92,2 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4-бандига кўра, пахта терими бошлангунга қадар жавобгар томонидан берилган талабномага асосида жавобгарни зарур миқдордаги материаллар билан таъминлаш, жавобгарнинг агротехник тадбирлари учун бўнак (аванс) маблағлари, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаш мажбуриятини олган. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Даъво аризасидан кўринишича, шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгар даъвогарга пахта хом ашёси маҳсулотини етказиб бермаган шунингдек, даъвогар томонидан шартнома шартларига кўра, 117.677.651 сўмлик маҳсулотлар (ЁММ, миенрал ўғитлар ва ҳ.к.) етказиб берилиб, хизматлар кўрсатилганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 117.677.651 сўм қарздорлиги юзага келган, даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилганлиги, бироқ, даъвогарнинг 25.10.2022 йил ва 04.01.2023 йилдаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. KLASTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 117.677.651 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 117.677.651 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари, маълумотнома, ҳисоб варақ-фактура, кафолат хати, ўзаро икки томонлама солиштирма далолатнома ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, даъвонинг 117.677.651 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб, унинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Жиззах вилояти прокурорининг жавобгар “JAXONGIRBEK AGROFIRMASI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 117.677.651 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “JAXONGIRBEK AGROFIRMASI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 117.677.651 сўм асосий қарз ва 33.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “JAXONGIRBEK AGROFIRMASI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2.353.553 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест келтирилиши) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов