← Назад
Решение #584268 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1056-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 июнь
Дўстлик шаҳри
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“AGRO ELEGAND KLASTER” фермер хўжалиги манфаатида Жиззах вилояти
прокурорининг жавобгар “OYAZIMXON AGRO” фермер хўжалиги ҳисобидан
29.907.340 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туман прокурори ёрдамчиси
Ш.Жаббаров ҳамда даъвогар вакили О.Деҳқонов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Жиззах вилояти прокурори (кейинги ўринларда “прокурор” деб
юритилади) даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “OYAZIMXON AGRO” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
29.907.340 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасига кўра юзага келган қарздорлик учун тўлиқ ҳисоб-китобни амалга
ошириши лозим бўлса-да, қарздорликни бартараф этмасдан келаётганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага
кўра жавобгар пахта хом ашё маҳсулотини топшириши лозим бўлганлигини,
бироқ, режага нисбатан кам маҳсулот топширганлигини, шу билан бирга
даъвогар томонидан мазкур шартнома юзасидан жавобгарга пахта хом ашёсини
етиштириш билан боғлиқ маҳсулотлар ва материаллар ва аванс (бўнак)
маблағлари
берилганлигини,
шунингдек,
агротехник
хизматлар
кўрсатилганлигини, тарафлар ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш
ҳамда етказиб берилган маҳсулотлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб
қилинганлигини натижада жавобгарнинг 29.907.340 сўм қарздорлиги юзага
келганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили)
иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар (вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар “AGRO ELEGAND
KLASTER” фермер хўжалиги ва “OYAZIMXON AGRO” фермер хўжалиги
ўртасида 2022 йил 25 апрелда 2022 йил пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани
етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича 359-сонли фьючерс шартномаси
тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 1.1-ва 1.2-бандларига
кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан Агротехнологик харита (бизнес
режаси)сига асосан 40 гектар ер майдонидан 92,0 тонна пахта хом ашёсини
етказиб бериш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятларини олган.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
2.4-бандига кўра, пахта терими бошлангунга қадар жавобгар томонидан
берилган талабномага асосида жавобгарни зарур миқдордаги материаллар
билан таъминлаш, жавобгарнинг агротехник тадбирлари учун бўнак (аванс)
маблағлари, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқа зарур
нарсалар билан таъминлаш мажбуриятини олган.
ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган
миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Даъво аризасидан кўринишича, шартнома шартларидан келиб чиқиб,
жавобгар даъвогарга пахта хом ашёси маҳсулотини етказиб бермаган
шунингдек, даъвогар томонидан шартнома шартларига кўра, 29.907.340 сўмлик
маҳсулотлар (ЁММ, миенрал ўғитлар ва ҳ.к.) етказиб берилиб, хизматлар
кўрсатилганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 29.907.340 сўм
қарздорлиги юзага келган, даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш
юзасидан жавобгарга талабнома юборилганлиги, бироқ, даъвогарнинг
27.10.2022 йил ва 25.01.2023 йилдаги талабномалари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
KLASTER” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 29.907.340 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 29.907.340 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги ҳолати даъвогар вакилининг кўрсатмалари, маълумотнома, ҳисоб
варақ-фактура ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, даъвонинг 29.907.340 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб, унинг важ ва
эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “AGRO ELEGAND KLASTER” фермер хўжалиги манфаатида
Жиззах вилояти прокурорининг жавобгар “OYAZIMXON AGRO” фермер
хўжалиги ҳисобидан 29.907.340 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “OYAZIMXON AGRO” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“AGRO ELEGAND KLASTER” фермер хўжалиги фойдасига 29.907.340 сўм
асосий қарз ва 33.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “OYAZIMXON AGRO” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 598.147 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят (протест келтирилиши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов