Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/3320 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение DD GENERAL INSURANCE акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SAXOVAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1127558 Claim ID 3301124 PDF Hash 8931464e27c4bd0a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 915-моддаси нинг 915 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
кодексининг 337-моддаси кодекси 337 code_article
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 167 символов
4-2101-2302/3320-сонли иш КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2023 йил 15 июнь Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан пеня ва зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Савдо-саноат палатаси даъвогар “Х” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан 32.322.311 сўм пеня ва 26.935.259 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 06.01.2022 йилда божхона тўловларини тўлаш бўйича фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилдириш тўғрисида шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Суғурта шартномасининг 11.4-бандига кўра, суғурталовчига суғурта тўлови шартноманинг 6.9-бандида кўрсатилган муддатда тўлаб берилмаганда, кечиктирилган кунлар учун 0.3 фоиз миқдорда пеня тўлаши, бироқ пенянинг миқдори тўлаб берилмаган суғурта тўловининг 18 фоизидан ошмаслиги белгиланган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан 179.568.395 сўм суғурта тўлови тўлаб берилмаганлиги учун шартнома талабларидан келиб чиқиб 32.322.311 сўм пеня ундириш сўралган. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шу вақтга қадар қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 9.050.247 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 26.935.259 сўм зарар ундиришни ҳам сўраган. кодексининг 337-моддасига асосан солиқ ставка 15 фоизлигидан келиб чиқиб 179.568.395 сўмнинг 15 фоизи яъни 26.935.259 сўмни зарар деб ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддаси 2-қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 19-бандида харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. ИПК 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. ИПК 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд даъвогарнинг ушбу талаби асословчи мақбул далиллар билан исботланмаганлиги, асослантирилмаганлиги, солиқ тўловчи даъвогарнинг ўзи эканлигини инобатга олиб даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шунга кўра, суд давлат божини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни жавобгардан 646.446 сўм, даъвогардан 538.705 сўм давлат божи республика бюджетига ундиришни. Жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 33.000 сўм почта ҳаражатларини, шунингдек, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 82.500 сўм видеоконференцияалоқа харажатларини ундиришни лозим деб топади. чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига 9.050.247 сўм пеня ва олдиндан тўлаб берилган 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан 646.446 сўм, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятидан 538.705 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 82.500 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи, судья Б.Джумаев