← Назад
Решение #584557 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 14 | — | law | |
| онун | 8 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онун | 9 | — | law | |
| онун | 14 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2201/1714-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Қурбонова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Атабаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Р.Сагатовнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Р.Хайдаров
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар Д.Мамажонова ва унинг вакили адвокат Ш.Хайдаров (2022 йил 12 апрелдаги
18-сонли ордер асосида), жавобгар М.Раимқулованинг вакили - адвокат Д.Ахматов
(2022 йил 10 августдаги 11/2022-АС-сонли ордер ва 2022 йил 21 апрелдаги
ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Global Farm SHifo” масъулияти чекланган
жамияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Global
Farm Shifo” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси Диёрахон Мирзаали қизи
Мамажонованинг жавобгар Махфуза Халбаевна Раимқуловани жамиятдан чиқариш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Global Farm Shifo” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
МЧЖ ёки учинчи шахс деб юритилади) иштирокчиларининг 2016 йил 14 июндаги
умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ 2016 йил 20 июнда тадбиркорлик субъекти
сифатида Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига
давлат хизматларини кўрсатиш ягона дарча маркази томонидан рўйхатга олинган.
МЧЖнинг низомига кўра, жамиятнинг низом жамғармаси 99 147 698 сўмни ташкил
қилган ва иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
- Диёрахон Мирзаали қизи Мамажонова (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) - 49 573 849 сўм (50 фоиз);
- Махфуза Халбаевна Раимқулова (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) - 49 573 849 сўм (50 фоиз).
МЧЖ низомнинг 5.1-бандида даъвогар МЧЖга улуш сифатида Андижон
шаҳар, Лермонтов кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган савдо дўконини киритиш
орқали, жавобгар эса ўз улушини пул маблағлари кўринишида шакллантириши
белгиланган. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил 15 июнда
тузилган таъсис шартномасида тарафлар МЧЖни ташкил этиши, МЧЖни низом
жамғармаси низомда қайд этилганидек шаклланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан таъсис шартномасида кўрсатилган 49 573 849 сўм улуш
низом жамғармасини шакллантириш учун тўланмаганлиги ва таъсис шартномаси
бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгарни МЧЖ иштирокчилари қаторидан чиқаришни
сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар “Масъулияти чекланган ҳамда
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис
ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига
(устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланганлиги, бироқ
6 йилдан ортиқ вақт ичида жавобгар МЧЖ олдидаги мажбуриятларни бажармасдан,
МЧЖдан жавобгар ўғли Б.Раимқулов билан биргаликда фойдаланиб келиб,
даъвогарга дивиденд пулларини бермаганлиги, ҳаттоки жавобгар ўзбошимчалик
билан ҳеч қандай таъсисчилар йиғилиши қарорисиз МЧЖга яна бир фарзанди
М.Нурмахаматовани директор қилиб қўйиб, у орқали жамиятга тегишли бино
юзасидан турли ижара шартномаларини тузиб, ижарачилардан ойига
1 000 ва 500 АҚШ долларидан ижара пуллари олиб келганлиги ва ушбу пулларни
жамият ҳисоб-рақамига кирим қилмаганлиги, бу билан ўтган 6 йилдан ортиқ вақт
ичида жамиятга кирим қилиниб, соф фойда олиниши керак бўлган маблағлар кирим
қилинмасдан жамиятга жиддий тарзда зарар етказилганлиги, Қонун 8-моддасининг
учинчи қисми талабига кўра, жами улушлари жамият устав фондининг (устав
капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз
мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан
жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда
қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб
қилишга ҳақлилигини кўрсатган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июндаги ҳал қилув
қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар МЧЖ
таъсисчилигидан чиқарилган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 августдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарорига асосан Андижон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 29 июндаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 августдаги қарори
билан бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий
судига юборилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан МЧЖ
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган ва жавобгар МЧЖ
таъсисчилигидан чиқарилган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 январдаги қарори билан Андижон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда жавобгар 2022 йил 9 мартда 10 500 000 сўм, 2022 йил 20 июнда
39 500 000 сўм пул маблағларини улуш сифатида МЧЖ балансига киритиб
шакллантирганлиги, ўзаро келишувга кўра, 2016 - 2020 йиллар давомида
МЧЖ балансидаги нотурар бино жавобгарнинг шахсий 50 000 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағлари эвазига капитал таъмирланганлиги, 2016-2021 йиллар
давомида ушбу бино МЧЖ балансида бўлганлиги сабабли, фаолият кўрсатмаса-да,
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан тўлаб
келганлиги, Қонуннинг 19-моддасига кўра, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган
пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг устав фонди тўлиқ тўланмаган тақдирда,
жамият ўзининг устав фондини амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон
қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши
ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши кераклиги белгиланганлиги,
даъвогар 2021 йилнинг декабрь ойида МЧЖга улуш сифатида киритилган нотурар
бинони қонунга зид йўллар билан МЧЖ балансидан чиқариб, онаси
Б.Мамажоновага сотиб, дастлаб 2022 йилнинг июнь ойида судга мурожаат қилган
вақтда ҳамда 2022 йил 29 июнда ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда
МЧЖ балансида нотурар бино бўлмаганлиги, даъвогар ва Ш.Хайдаров унинг
хабардорлигисиз ва имзосини қалбакилаштирган ҳолда 2021 йил 14 декабрда
МЧЖ таъсисчилари йиғилишининг 1-сонли қарорини расмийлаштириб, баённомада
низоли бинони сотиш ва МЧЖ тасарруфидан чиқаришни белгилаб, риэлторлик
хизматини амалга оширувчи “Davr Ishonch Sahovati” МЧЖ директори Қ.Исаковга
тақдим этганлиги, 2021 йил 15 декабрда “Davr Ishonch Sahovati” МЧЖ риэлтори
Г.Юсупова томонидан 1-сонли савдо баённомаси расмийлаштирилиб,
МЧЖ номидан Ш.Хайдаров ва биноларни сотиб олувчи сифатида даъвогарнинг
онаси Б.Мамажонова иштирок этиб, ҳужжатларни имзолаганлиги ва шу куннинг
ўзида 358-сонли олди-сотди шартномаси асосида 10 000 000 сўмга сотиб
юборилганлиги, 2021 йил 24 декабрдаги 1-сонли олди-сотди шартномаси асосида
Б.Мамажонованинг 100 фоиз таъсисчилигида “Monferan Klassik” МЧЖ балансига
ўтказилганлиги сабабли 2022 йилнинг июнь ойида нотурар бино МЧЖ балансида
бўлмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 1-бандида
судлар иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари
ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик
жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), “Акциядорлик жамиятлари ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган
ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги (бундан буён матнда Қонун
4
“Хўжалик
Республикасининг қонунлари ва
лозимлигини кўрсатган.
ширкатлари
тўғрисида”ги
бошқа қонун ҳужжатларини
Ўзбекистон
қўллашлари
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятда келтирилган важларни
қувватлаб, Қонуннинг 8-моддасида жами улушлари жамият устав фондининг (устав
капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари
ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан
жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда
қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб
қилишга ҳақлилиги кўрсатилганлиги, лекин жавобгар бундай ҳаракатлар
қилмаганлиги ва ишни кўриш жараёнида ўз улушини тўлиқ шакллантирганлиги,
шунингдек, Қонунда жамият иштирокчиси ўз улушини шакллантирмаса, жамият
устав капиталини камайтириши кераклиги ва бундан бошқа оқибатлар назарда
тутилмаганлигини баён қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар ва унинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, МЧЖ 5 йил давомида фаолият юритмаганлиги ва жавобгар
ўз улушини 5 йил давомида киритмай келганлиги, бинони таъмирланганлиги
бўйича исботловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, жавобгар шикоятида солиқ
тўловини тўлаб келганлигини баён қилган бўлса-да, МЧЖнинг солиқ тўловларини
даъвогар ўзи тўлаганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришлари тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига асосан жами улушлари жамият устав
фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият
иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки
уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида
чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жамият иштирокчилари:
ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари
шарт.
Қонун 14-моддасининг еттинчи қисмида жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси
таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган
пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав
фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши кераклиги белгиланган.
Жамият Низоми 9.3-бандининг иккинчи хатбошисида жамият қатнашчилари
ушбу низом асосида ҳиссасини тўлаши, 14-бандининг еттинчи хатбошисида жамият
устав фондини шакллантиришга ҳар бир иштирокчини қўшадиган улуши жамият
давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида
жамият устав фондига (капитал улушига) ўз ҳиссасини киритиши кераклиги
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, МЧЖ иштирокчиларининг 2016 йил
14 июндаги умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ 2016 йил 20 июнда
тадбиркорлик субъекти сифатида Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ягона дарча маркази
томонидан рўйхатга олинган.
МЧЖ таъсис шартномаси ҳамда Низомига кўра, жамиятнинг устав капитали
99 147 698 сўмни ташкил қилиб, шундан даъвогар – 49 573 849 сўм (50 фоиз)
ва жавобгар - 49 573 849 сўм (50 фоиз) миқдорида улуш киритилиши лозим бўлган.
МЧЖ таъсис шартномаси ҳамда Низомнинг 5.1-бандига асосан даъвогар МЧЖга
улуш сифатида Андижон шаҳар, Лермонтов кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган
савдо дўконини киритиш орқали, жавобгар эса ўз улушини пул маблағлари
кўринишида шакллантириши белгиланган.
Даъвогар МЧЖга улуш сифатида ўзига тегишли бўлган (ҳадя шартномаси
асосида) Андижон шаҳар, Лермонтов кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган савдо
дўконини топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан киритиш орқали ўз
улушини тўлиқ шакллантирган.
Бироқ жавобгар ўз улушини (ҳисса) МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари
ва
Қонунда
белгиланган
муддат
ва
тартибда
шакллантирмасдан,
ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузганлиги сабабли биринчи инстанция суди
даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг 2022 йил 9 мартда 10 500 000 сўм,
2022 йил 20 июнда 39 500 000 сўм пул маблағларини улуш сифатида МЧЖ
балансига киритиб шакллантирганлиги, ўзаро келишувга кўра, 2016 - 2020 йиллар
давомида МЧЖ балансидаги нотурар бино жавобгарнинг шахсий 50 000 АҚШ
доллари миқдоридаги пул маблағлари эвазига капитал таъмирланганлиги,
2016-2021 йиллар давомида ушбу бино МЧЖ балансида бўлганлиги сабабли,
жамият фаолият кўрсатмаса-да, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўзининг
шахсий маблағлари ҳисобидан тўлаб келганлиги ҳақидаги важлари билан
келишмайди. Чунки, жавобгар ўз улушини даъвогар томонидан даъво аризаси судга
тақдим этилганидан сўнг шакллантирган ва нотурар бинони капитал
таъмирлаганлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўзининг шахсий
маблағлари ҳисобидан тўлаб келганлиги ҳолатини тасдиқловчи далиллар иш
ҳужжатларида мавжуд эмас.
Шунингдек, жавобгар вакилининг Қонуннинг 8-моддасида жами улушлари
жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган
жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки
уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида
чиқарилишини талаб қилишга ҳақлилиги кўрсатилганлиги, лекин, жавобгар бундай
ҳаракатлар қилмаганлиги ва ишни кўриш жараёнида ўз улушини тўлиқ
шакллантирганлиги ҳақидаги важи билан ҳам судлов ҳайъати келишмайди. Чунки,
Қонуннинг 8-моддасида иштирокчининг жамиятдан чиқариш учун 2 та асос
келтирилган бўлиб, биринчиси - ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги,
иккинчиси эса - ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият
кўрсатишига
имкон
бермаётганлиги
ёки
уни
жиддий
тарзда
қийинлаштираётганлиги. Мазкур ҳолатда, жавобгарни жамиятдан чиқариш
ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилиш учун жавобгар томонидан ўз
мажбуриятлари, яъни улуш киритилмаганлиги асос бўлган. Даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилганидан кейин жавобгар ўз улушини шакллантириш
учун жамиятнинг ҳисоб-рақамига пул маблағларини киритган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантирган, апелляция
инстанция суди эса асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари
жавобгарнинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Global Farm Shifo” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси Махфуза
Халбаевна Раимқулованинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари жавобгар Махфуза Халбаевна Раимқулова зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
Р. Хайдаров
И. Таджиев