Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/4419 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Сотволдиева Хуснидабону Боги фермер хўжалиги
Source ID 1093722 Claim ID 3329344 PDF Hash 0bc334aa4a7943d4... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/4419-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар «А» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳисобидан 1 790 050 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Б» кўп тармоқли фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 790 050 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Иш ҳужжатларига қараганда, Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси билан «Б» кўп тармоқли фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 5 январь кунги 370639-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 790 050 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 790 050 сўм асосий қарз ва тўланган 33 000 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳисобидан 1 790 050 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажати, жами 1 823 050 сўм ундирилсин. Жавобгар «Б» кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев