← Назад
Решение #584595 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2201/960-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья C.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 15 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “YAKKABOG‘ VOHA TEKS” масъулияти чекланган жамияти
ва “YAKKABOG‘ STANDART TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти
вакили О.Маматов (2023 йил 17 майдаги 15-сонли ишончнома, 2023 йил
27 мартдаги 16-сонли ишончнома), “Худудгаз” акциядорлик жамияти
вакили А.Худоёров (2023 йил 31 январдаги 32-01-06-145/604-сонли
ишончнома) иштирокида “Худугаз” акциядорлик жамиятининг
“YAKKABOG‘ VOHA TEKS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Яккабоғ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва
Қашқадаре вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 21 февралдаги қарори устидан “YAKKABOG‘ VOHA TEKS”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудгаз” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“YAKKABOG‘ VOHA TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 11 706 756 сўм истеъмол
қилинган табиий газ ҳақи, шунингдек далолатномага асосан
ҳисобланган 64 858 860 сўм қарз ва 38 282 808 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар билан тузилган табиий газ
етказиб бериш тўғрисидаги шартномага асосан жавобгарга табиий газ
етказиб берилганлигини, шартноманинг 4.6-бандига кўра, жавобгар
етказиб берилган табиий газ учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар якуний
ҳисоб-китобни амалга ошириши, аммо жавобгар етказиб берилган
табиий газ ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун 11 706 756 сўм
истеъмол қилинган табиий газ ҳақи, шунингдек 2021 йил 16 январь
куни табиий газдан фойдаланиш ҳолати юзасидан ўтказилган
текширишда жавобгарга тегишли “ULTRAMAG G-65” маркали,
00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунасининг архив
маълумоти олиниб, таҳлил қилинганда температура ва босим датчиги
ишламаётганлиги аниқланганлиги ва қарздорлик бўича 47 кунга
64 858 860 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини билдириб,
жавобгардан 11 706 756 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақи,
шунингдек далолатномага асосан ҳисобланган 64 858 860 сўм қарз
ҳамда 38 282 808 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 октябрдаги ажрими
билан ишга “Yakkabog‘ standart textile” МЧЖ, 2022 йил 16 ноябрдаги
ажрими билан “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ қўшимча жавобгар сифатида
жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига “Яккабоғ юлдузчалари” НТМдан 9 327 120 сўм истеъмол
қилинган табиий газ ҳақи, 2 331 780 сўм пеня, “Yakkabog‘ standart textile”
МЧЖдан 27 000 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақи, 13 500 сўм
пеня ва 24 000 сўм суд ҳаражати ундириш белгиланиб, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 21 февралдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар
фойдасига 76 565 616 сўм қарз ва 7 565 560 сўм пеня ундирилган,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 21 февралдаги
қароридан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан мурожаат
қилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва “Yakkabog‘ standart textile”
масуълияти чекланган жамият вакили ўз тушунтиришларида кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз
эканлигини
билдириб,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 1 декабрда табиий газ
етказиб бериш тўғрисида 109-сонли шартнома тузилган булиб, унга
кўра даъвогар томонидан жавобгарга газ тармоғи орқали газ маҳсулоти
етказиб берилган.
Жавобгар жойлашган манзилда жавобгардан ташқари “Саид
барака” масъулияти чекланган жамияти, “Яккабоғ юлдузчалари”
нодавлат таълим муассасаси, “Yakkabog‘ standart textile” масъулияти
чекланган жамияти жойлашган ва улар жавобгарга туташтирилган газ
тармоғидан фойдаланиб келган.
“ULTRAMAG G-65” русумли, 00354 завод рақамли газ сарфини
ҳисоблаш ускунаси “Саид барака” масъулияти чекланган жамияти
номига расмийлаштирилган бўлса-да, жавобгарга газ тармоғи орқали
етказиб берилган газ маҳсулотини ҳисоби “ULTRAMAG G-65” русумли,
00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунаси орқали амалга
оширилган.
“ULTRAMAG G-65” русумли, 00354 завод рақамли газ сарфини
ҳисоблаш ускунаси 2020 йил 19 ноябрда “Саид барака” масъулияти
чекланган жамияти томонидан “Бекам қиёслаш сервис” масъулияти
чекланган жамиятида қиёслаш кўригидан ўтказилган ва газ сарфини
ҳисоблаш ускунасининг техник ҳолати созлиги тўғрисида хулоса
олинган.
Бундан ташқари, “ULTRAMAG G-65” русумли 00354 завод рақамли
газ сарфини ҳисоблаш ускунаси 2020 йил 19 ноябрда “Саид барака”
масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўзбекистон миллий
метрология институти Қашқадарё филиалида қиёслаш кўригидан
ўтказилиб, ўлчаш воситасининг талабларига мослигини тасдиқлаб,
давлат метрологик текшируви ва назоратига тааллуқли қўлланилишига
йўл қўйилиши тўғрисидаги хулоса қийёслаш сертификати берилган.
“Ҳудудгаз метрология” Қашқадарё вилоят бўлими вакили
О.Бойиров ва инспектор С.Шерназаров иштирокида расмийлаштирилган
2020 йил 20 ноябрдаги юридик шахсларга газни ҳисобга олиш
ускунасини
ўрнатиб
бериш
бўйича
далолатномага
кўра,
“ULTRAMAG G-65” русумли 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш
ускунаси “Саид барака” масъулияти чекланган жамиятига ўрнатиб
берилган.
2021 йил 16 январь куни “Ҳудудгаз метрология” Қашқадарё вилоят
бўлими вакили О.Бойиров, Яккабоғ туман газ таъминоти бўлими вакили
З.Кенжаев ва истеъмолчи “Яккабоғ Саид барака текстил” МЧЖ вакили
С.Аширов иштирокида табиий газдан фойдаланиш юзасидан ўтказилган
мониторинг натижалари бўйича далолатнома тузилган ва ушбу
далолатномада “ULTRAMAG G-65” русумли 00354 завод рақамли газ
сарфини ҳисоблаш ускунасининг архив маълумоти олиниб, таҳлил
қилинганда температура ва босим датчиги ишламаётганлиги
аниқланиб, 47 кунга 64 358 860 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасининг 2022 йил 24 октябрдаги
13-08-2/330-сонли маълумот хатига кўра, “Yakkabog` standart textile”
масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 306764611) “Яккабоғ Саид
барака текстил” масъулияти чекланган жамияти ўрнида ташкил
этилган ҳамда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ҳуқуқий
вориси ҳисобланади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, газ таъминоти корхонаси вакиллари
иштирокида 2019 йил 4 июнда расмийлаштирилган далолатномада
жавобгарга қарашли мактабгача таълим муассасасига “Sensus G-10” газ
сарфини ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилган.
Мазкур таълим муассасини газлаштириш учун техник шарт олиш
учун газ таъминоти корхонасига жавобгар томонидан ҳужжатлар
тақдим қилинган бўлиб, “Stat.uz” сайтидан олинган маъулотга кўра,
“Яккабоғ юлдузчалари” НТМнинг ягона таъсисчичи жавобгар
ҳисобланади.
Кейинчалик, яъни 2021 йил 27 апрель санаси билан газ таъминоти
корхонаси ходимлари иштирокида расмийлаштирилган юридик
шахсларга газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича
далолатномада “Яккабоғ юлдузчалари” НТМга “Принц-М G 10” табиий
газ сарфини ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш қоидалари”нинг 123-бандига кўра, истеъмолчи томонидан
қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, ундан
истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар
бўйича) Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими
сўнгги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш
ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши
ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади:
а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан
шикаст етказиш;
б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий
газ истеъмолини ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни
қасддан бузиш;
в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ
истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий
газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича аҳоли маиший эҳтиёжлар учун
табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан мустасно;
г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини
технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни
ўрнатиш.
Мазкур қоидаларнинг 125-банди 2-қисми “д” кичик бандида,
ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи
айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий
газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги
бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан
ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари
уланганда) — бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда тармоққа
уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал
(тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол
қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати ундирилиши белгиланган.
“Ўзнефтгазинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг
2023 йил 14 февралдаги 15/30-сонли хатига асосан тақдим этилган
маълумотномасида Яккабоғ газ таъминоти билан “Яккабоғ воҳа текс”
МЧЖ ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича 2017 йилда шартнома
тузилганлиги, шартномага асосан 1 дона КОГ-н-100 сув иситиш қозони,
4 дона ПГ-4 газ плитаси, 1 дона КВа-0,25 сув иситиш қозони, 2 дона BAXI
SLIM-62,2 сув иситиш қозони, 1 дона газогенераторлар кўрсатилган,
“Яккабоғ воҳа текс” МЧЖнинг газ сарфини ҳисоблагич ускунаси
“ULTRAMAG G-65” эканлигини, ушбу газ сарфини ҳисоблаш ускунаси
“Яккабоғ воҳа текс” МЧЖнинг балансида эканлигини ва қиёсловдан
ўтказилганлиги билдирилган. Шунингдек, маълумотномада “Яккабоғ
юлдузчалари” НТМ 2019 йил 24 январда ташкил этилганлиги,
газлаштириш лойиҳа хужжатларида “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ
“Яккабоғ воҳа текс” МЧЖга қарашли таълим муассасаси деб
юритилганлиги, муассаса учун алоҳида техник шарт олинганлиги,
газлаштириш
лойиҳа
хужжатлари
бажарилганлиги,
лойиҳа
хужжатларида 1 дона КОГн-30 сув иситиш қозони, 2 дона ПГ-4
кўрсатилганлиги, муассасага “SENSUS-G-10” русумли газ ҳисоблагич
ўрнатилганлиги, газ сарфи ҳисоб-китоби “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖга
қўшиб топшириб келинганлиги билдирилган. Бундан ташқари,
маълумотномада газ сарфи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори талаблари бўйича
ҳисобланганлиги билдирилган.
Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб,
қўшимча жавобгарлар, яъни шартнома бўйича мажбурият олмаган
шахслар “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ ва “Yakkabog‘ standart textile” МЧЖ
ҳисобидан қарздорликни ундириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Ваҳоланки, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2017 йил ноябрь
ойидаги табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш шартномасига
кўра мажбуриятни жавобгар зиммасига олган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи ўз зиммасига газ
тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси
бўйича табиий газ етказиб бериш, истеъмолчи эса ўз зиммасига
шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган табиий газ ҳажмини қабул
қилиб олиш мажбуриятини ҳамда тўловларни муддатида, белгиланган
нарх бўйича амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.16-бандида истеъмолчи ўз балансида бўлган
газдан
фойдаланиш
асбоб-ускуналари,
ГШ
(газ
тақсимлаш
шаҳобчалари), газни ҳисобга олиш приборларининг созлиги ва
сақланиши ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўз вақтида
қиёслашдан ўтказилиши учун жавоб бериши белгиланган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди жавобгардан даъвогар
фойдасига 76 565 616 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида асосли
хулосага келган.
Шунингдек, даъво аризада шартномага асосан 38 282 808 сўм пеня
ундириш ҳам сўралган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
5.8-бандида
шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ
қиймати ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган
ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 326-моддасига ҳамда Пленум қарорида
берилган тушунтиришлардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди
ундирилиши сўралган пеня миқдорини 7 656 560 сўмгача камайтириш
тўғрисидаги асосли хулосага келган
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан
келишиб бўлмайди, чунки газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома
жавобгар билан тузилган. Жавобгардан ташқари ушбу манзилда
жойлашган жавобгарга алоқадор бўлган ташкилотлар даъвогар билан
шартнома тузмаган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ва бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги боис, судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 21 февралдаги қарорини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсмилаш масаласини
муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 1 722 726 сўм давлат божи ва почта
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан
82 500 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қашқадаре вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 21 февралдаги қарори ўзгаришсиз, “YAKKABOG‘
VOHA TEKS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“YAKKABOG‘ VOHA TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов