← Назад
Решение #584625 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| Кодекс | 281 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 июнь
4-1102-2302/1915-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси
АТ “Xalq bank” манфаатида жавобгар – “Indiraxonim” МЧЖ ҳамда қўшимча
жавобгар – “Shodlik Sayhun G`isht” МЧЖга нисбатан 686.000.000 сўм асосий
қарз, 49.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 56.450.000 сўм фоиз
қарздорлиги ва 28.225.000 сўм пеня жами 819.675.000 сўм қарздорликни
ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар “Shodlik Sayhun G`isht” МЧЖга
тегишли Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Учқўрғон МФЙ, Чинобод кўчаси 21уйда жойлашган, кадастр рақами 12:01:01:01:04:0033-сонли Ғишт заводи ва хомашё каръерининг юридик акт бўйича майдони 5000.0 кв.м., умумий майдони
1073.62 кв.м., фойдали майдони 979.42 кв.м.дан иборат бўлган, банк филиали
кредит комиссия аъзолари томонидан мулк эгаси иштирокида “кредит гаров
таъминоти объектини келишув далолатномаси”га асосан қиймати 960.000.000
сўм миқдорида келишилган Ғишт заводи ва хом-ашё каръери биноиншоатларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили – И.Ғуломов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси АТ “Xalq bank” манфаатида (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Indiraxonim” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади) ҳамда “Shodlik Sayhun G`isht” МЧЖ (бундан буён матнда –
қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 686.000.000 сўм асосий қарз,
49.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 56.450.000 сўм фоиз қарздорлиги ва
28.225.000 сўм пеня жами 819.675.000 сўм қарздорликни ундириш ва
ундирувни қўшимча жавобгар “Shodlik Sayhun G`isht” МЧЖга тегишли
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Учқўрғон МФЙ, Чинобод кўчаси 21-уйда
жойлашган, кадастр рақами 12:01:01:01:04:0033-сонли Ғишт заводи ва хом-ашё
каръерининг юридик акт бўйича майдони 5000.0 кв.м., умумий майдони
1073.62 кв.м., фойдали майдони 979.42 кв.м.дан иборат бўлган, банк филиали
кредит комиссия аъзолари томонидан мулк эгаси иштирокида “кредит гаров
таъминоти объектини келишув далолатномаси”га асосан қиймати 960.000.000
сўм миқдорида келишилган Ғишт заводи ва хом-ашё каръери биноиншоатларига қаратишни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали
хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг бугунги суд мажлисида
(видеоконференцалоқа режимида) иштирок этмади. Суд жавобгар ва қўшимча
жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Indiraxonim” МЧЖ
вакили, мавжуд қарздорликни тўлиқ тан олишини, хозирги вақтда тўловларни
амалга ошириш ҳаракатларини олиб борилаётганлиги ва шу сабабли суд
муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил 15 июндаги
15/23-сонли банк маълумотномасини тақдим қилиб, даъвогар даъво аризаси
билан судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар
қисман бўлсада тўловлар амалга оширганлигини ва бугунги кунда
жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлги ошганлиги яъни, жами кредит
қарздорлиги 877.700.000 сўмни ташкил қилишини маълум қилиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
21 ноябрда 56-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ банк
жавобгарга 18 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр, йиллик 23,99 фоиз устама ҳақ
тўлаш шарти билан, 735.000.000 сўм пул маблағи “Бетон маҳсулотлари ишлаб
чиқариш учун ишлаб чиқариш ҳом ашёси ҳарид қилиш учун айланма
маблағларни тўлдириш” мақсадида кредит маблағи ажратилган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида 2022 йил 29 ноябрда ипотека
шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан қўшимча жавобгар “Shodlik Sayhun
G`isht” МЧЖга тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Учқўрғон
МФЙ,
Чинобод
кўчаси
21-уйда
жойлашган,
кадастр
рақами
12:01:01:01:04:0033-сонли бўлган Ғишт заводи ва хом-ашё каръерининг юридик
акт бўйича майдони 5000.0 кв.м., умумий майдони 1073.62 кв.м., фойдали
майдони 979.42 кв.м.дан иборат бўлган, банк филиали кредит комиссия
аъзолари томонидан мулк эгаси иштирокида “кредит гаров таъминоти
объектини келишув далолатномаси”га асосан қиймати 960.000.000 сўм
миқдорида келишилган Ғишт заводи ва хом ашё каръери бино иншоатлари
гаровга қўйилган.
Шунингдек, ушбу гаров шартномасига асосан кредит таъминоти сифатида
“Shodlik Sayhun G`isht” МЧЖга тегишли Сирдарё вилояти, Боёвут тумани,
Учқўрғон МФЙ, Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган, кадастр рақами
12:01:01:01:04:0033-сонли Ғишт заводи ва хом-ашё каръерини биноиншоатлари 960.000.000 сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графигида асосий
кредит қарзини қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш муддатлари белгиланган
(келишилган) бўлиб, унга кўра жавобгар графикка мувофиқ асосий кредит
қарзини кредит асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр тугаганидан кейин
бўлиб-бўлиб (қисмлаб) қайтариши ҳамда ҳар ойда кредитнинг фоизларини
тўлаб бориши лозим.
Кредит шартномаcига кўра жавобгар кредит тўлови ва унга ҳисобланган
фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар кредит шартномасининг 4.2.1-банди талабларини бузиб
кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
тўламасдан келганлиги натижасида муддатидан олдин ундирилиши лозим
бўлган асосий қарз 686.000.000 сўм, муддати ўтган асосий қарз қолдиғи
49.000.000 сўм, ҳисобланган фоиз қарздорлиги 56.450.000 сўм ва қарздорликка
ҳисобланган пеня 28.225.000 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги
талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига
асосан, кредит шартномаси бўйича қарздор ўз вақтида кредит бўйича асосий
қарз, фоиз ва мазкур шартномада кўрсатилган бошқа тўловларни тўламаганда
банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириши
мумкинлиги белгиланган.
белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар
вужудга келгани учун Қарз олувчи Банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир
куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар “Indiraxonim” МЧЖ ҳисобидан
686.000.000 сўм асосий қарздорлик, 49.000.000 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарздорлиги, 56.450.000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар “Indiraxonim” МЧЖ ҳисобидан 28.225.000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 28.225.000 сўм пеня миқдорини 4.500.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ундирувни кредит шартномаси таъминоти сифатида
гаровга олинган қўшимча жавобгар “Shodlik Sayhun G`isht” МЧЖга тегишли
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Учқўрғон МФЙ, Чинобод кўчаси 21-уйда
жойлашган, кадастр рақами 12:01:01:01:04:0033-сонли Ғишт заводи ва хом-ашё
каръерининг юридик акт бўйича майдони 5000.0 кв.м., умумий майдони
1073.62 кв.м., фойдали майдони 979.42 кв.м.дан иборат бўлган, банк филиали
кредит комиссия аъзолари томонидан мулк эгаси иштирокида “кредит гаров
таъминоти объектини келишув далолатномаси”га асосан қиймати 960.000.000
сўм миқдорида келишилган Ғишт заводи ва хом ашё каръерига қаратишни
сўраган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга
олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга
олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд
ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ,
ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда
реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайнаукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган қўшимча
жавобгар “Shodlik Sayhun G`isht” МЧЖга тегишли Сирдарё вилояти, Боёвут
тумани, Учқўрғон МФЙ, Чинобод кўчаси 21-уйда жойлашган, кадастр рақами
12:01:01:01:04:0033-сонли, Ғишт заводи ва хом-ашё каръерининг юридик акт
бўйича майдони 5000.0 кв.м., умумий майдони 1073.62 кв.м., фойдали майдони
979.42 кв.м.дан иборат бўлган, банк филиали кредит комиссия аъзолари
томонидан мулк эгаси иштирокида “кредит гаров таъминоти объектини
келишув далолатномаси”га асосан қиймати 960.000.000 сўм миқдорида
келишилган Ғишт заводи ва хом ашё каръерига қаратиш ҳақидаги талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Ушбу ҳолатда суд кредит маблағларини қайтариш
мажбуриятини “Indiraxonim” МЧЖ бузганлиги сабабли суд харажатларини
“Indiraxonim” МЧЖдан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини эса жавобгар “Indiraxonim” МЧЖдан ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
279, 280, 326, 333, 735, 736, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Indiraxonim” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси АТ “Xalq bank”
фойдасига 686.000.000 сўм асосий қарз, 49.000.000 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарздорлиги, 56.450.000 сўм фоиз қарздорлиги, 4.500.000 сўм пеня ва
33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув 2022 йил 29 ноябрда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан 2022 йил 23 ноябрда имзоланган гаровга
қўйилаётган мол-мулкни баҳолаш бўйича келишув далолатномасига асосан
960.000.000 сўмга баҳоланган қўшимча жавобгар “Shodlik Sayhun G`isht”
МЧЖга тегишли Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Учқўрғон МФЙ, Чинобод
кўчаси, 21-уйда жойлашган, кадастр рақами 12:01:01:01:04:0033-сонли Ғишт
заводи ва хом-ашё каръерининг юридик акт бўйича майдони 5000.0 кв.м., (беш
минг), умумий майдони 1073.62 (бир минг етмиш уч бутун юздан олтмиш икки)
кв.м., фойдали майдони 979.42 (тўққиз юз етмиш тўққиз бутун юздан қирқ
икки) кв.м.дан иборат бўлган Ғишт заводи ва хом-ашё каръери биноиншоатларига қаратилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Indiraxonim” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 16.393.500 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов