Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/55470 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека-банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "HI-TECH BANK" ХАТБ
Source ID 1092881 Claim ID 3312670 PDF Hash cf68c64f1bd9dfce... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 52-моддаси нинг 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онун 55-моддаси онун 55 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/55470-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Н.Байзақова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Ибрагимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат ипотека банки вакили - юридик департамент директори ўринбосари А.Игамбердиев (2022 йил 6 декабрдаги 554-сонли ишончнома асосида), Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш давлат жамғармаси вакили бош юрисконсульт Т.Авакян (2022 йил 30 ноябрдаги 01/07-4098-сонли ишончнома асосида), қарздор вакиллари - қарздор тугатиш комиссияси раиси М.Собиров, бош ҳисобчи А.Мухамедов (2023 йил 23 мартдаги 01-л/134д-сонли ишончнома асосида), адвокат Ш.Вахабов (2022 йил 19 декабрдаги 81-сонли ордер ва 2023 йил 23 мартдаги 01-л/1348-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари - Департамент директори ўринбосари А.Максумов, бош юрисконсульт Т.Султанов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари Ж.Хаитбаев, У.Хамдамов, Т.Курбанов (2023 йил 8 июндаги 29-10/534-сонли ишончнома асосида), Тошкент молия институти вакили - катта юрисконсульт М.Акбаров (2023 йил 15 июндаги 15/1669-сонли ишончнома асосида), “Ориентфинансбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки вакили - юридик департамент директори Т.Умаров (2022 йил 15 декабрдаги 102/22-сонли ишончнома асосида), “Кафил-Суғурта” акциядорлик жамияти вакили - У.Шакиров (2023 йил 30 мартдаги 2-1/05-32-сонли ишончнома асосида), “Инфрафинанс” МЧЖ вакили А.Салиев (таъсисчи), қарздор тугатиш бошқарувчиси М.Гизатуллин ва унинг вакили А.Юсуповнинг иштирокида, кредиторлар “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат ипотека банки ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қарздор “Hi Tech Bank” хусусий акциядорлик тижорат банкини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қарздор томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат ипотека банки (бундан буён матнда 1-кредитор деб юритилади) ва “Hi Tech Bank” хусусий акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2019 йил 29 апрелда 1 IP-1-сонли депозит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра 1-кредитор қарздорга 2,0 млн АҚШ доллари миқдорида банклараро депозит жойлаштирган. Ушбу шартномага 2020 йил 29 апрелдаги 1-сонли, 2020 йил 28 июлдаги 2-сонли, 2020 йил 30 октябрдаги 3-сонли, 2020 йил 30 ноябрдаги 4-сонли, 2021 йил 29 январдаги 5-сонли қўшимча келишувлар имзоланган ва уларга асосан депозитни қайтариш муддати 2021 йил 26 майга қадар узайтирилган бўлса-да, депозит маблағлари 1-кредиторга қайтарилмаган ва депозит бўйича фоизлар 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб тўланмасдан келинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан ушбу депозит бўйича жами 2 374 444,44 АҚШ доллари, шундан 2 000 000 АҚШ доллари асосий қарз, 116 444,44 фоиз (2021 йил 25 август ҳолатига), 258 000 АҚШ доллари пеня кредитор фойдасига ундирилган. Бироқ, мазкур ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати бўйича ундирув амалга оширилмаган. Шартноманинг 4.1-бандида 1-кредиторга фоизлар депозит маблағлари қайтарилгунга қадар ҳисобланиши белгиланган бўлиши, депозитга 2021 йил 26 августдан 2022 йил 25 августга қадар бир йил учун ҳисобланган фоиз суммаси 180 000 АҚШ долларини, 2021 йил 26 августдан 2022 йил 07 октябрга қадар 43 кун учун ҳисобланган фоиз суммаси 21 500 АҚШ долларини, жами 201 500 АҚШ долларини ташкил қилган. Шу боис 1-кредитор иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 24 октябрдаги ажрими билан 1-кредиторнинг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ва муваққат бошқарувчи этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси М.Гизатулин тайинланган (4-1001-2206/55470-сонли иш). Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда 2-кредитор деб юритилади) ва қарздор ўртасида 2019 йил 7 декабрдаги 01/1217-сонли, 2019 йил 11 сентябрдаги 11/0919-сонли, 2019 йил 08 октябрдаги 19/840-сонли, 2019 йил 23 октябрдаги 23/840-сонли, 2019 йил 11 декабрдаги 26/840-сонли, 2020 йил 5 мартдаги 1/840-сонли, 2020 йил 9 апрелдаги 5/840-сонли муддатли депозит шартномалари имзоланган. Қарздор томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, асосий сумма ва унга ҳисобланган фоизлар 2-кредиторга тўлаб берилмаган. Суднинг мазкур қарздорликларни ундириб берилиши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича берилган ижро ҳужжатлари ижросиз қолдирилган. Қарздорнинг муддатли депозит шартномалари бўйича жами 5 251 744,20 АҚШ доллари ҳамда 1 103 597 724,35 сўм суд харажатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2-кредитор иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 31 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ва 2022 йил 8 ноябрдаги ажрим билан муваққат бошқарувчи этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси М.Гизатулин тайинланган (4-1001-2228/55550-сонли иш). 2 Суднинг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан 4-1001-2206/55470-сонли ва 4-1001-2228/55550-сонли ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиб, ишга 4-1001-2206/55470-сонли рақам берилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими билан кредиторларнинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризалари бўйича қўзғатилган иш бўйича иш юритиш тугатилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан кредиторларнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими ажрим бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан кредиторларнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланиб, М.Гизатулин тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, кредиторларнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 52-моддасида тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши кўрсатилганлиги, иш бўйича қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш учун қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳолати аниқланиши лозим бўлганлиги, суд муҳокамаси жараёнида қарздор томонидан солиқ органига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширилган расмий ҳисобот бўйича 2022 йил бошига йиллик баланс ва 2022 йил октябь ойи бўйича қарздорнинг активлари қиймати унинг мажбуриятларидан ошиб кетган бўлиб, доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги, Қонуннинг 55-моддаси талабларига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши белгиланганлиги, бироқ биринчи ва апелляция инстанцияси суд мажлисида фақат вақтинчалик тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги аниқланган бўлиб, қарздорликни бартараф қилиш учун етарли ҳажмда ликвидли мол-мулк мавжудлигидан далолат берувчи далиллар тақдим этилган бўлса-да, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдириш ва қарздорга кредиторларнинг талабларини суд томонидан белгиланган муддатда қаноатлантиришга муддат бериш ҳақидаги қарздорнинг илтимосномасини рад этганлиги, қарздорнинг муваққат бошқарувчиси молиявий таҳлил натижасида 3 қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида хулоса тайёрламаганлиги ва суд қарорларида муҳокама қилинмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида қарздор вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида 3 та илтимоснома тақдим қилинганлиги, лекин ушбу илтимосномалар бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганлиги, суд маслаҳатхонасида қолганидан сўнг, ушбу илтимосномаларни рад қилиш ва қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида ҳал қилув қарорини эълон қилганлиги, қарздорда доимий тўловга қобилиятсизликнинг аломатлари мавжуд эмаслиги, бу тақдим қилинган ҳисоботлардан ҳам кўриниши, лицензия чақириб олингандан сўнг Марказий банк тугатиш комиссиясини ташкил қилганлиги, тугатиш комиссияси ҳар ойда ҳисоботларни Марказий банкка тақдим қилиб келганлиги, тугатиш комиссияси мол-мулкларни сотиб, қарзларни қоплаши мумкинлигини баён қилди. 1-кредитор вакили қарздор вакиллари мол-мулклари мавжудлигини таъкидлаганлиги, аммо улар буни исботлаб бера олмасликлари, чунки булар муаммоли кредитлар ҳисобланишини баён қилди. 2-кредитор вакили қарздорнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, уни рад қилишингизни сўради. Қарздор тугатиш бошқарувчи вакили кузатув ва тугатиш тартиб-таомили жараёнида қарзларни ундириш бўйича берилган ижро варақалари Мажбурий ижро бюроси органларига берилмаганлиги ва мол-мулкларнинг таҳлили буларнинг ҳаммаси қоғозда эканлигини баён қилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари лицензиянинг чақириб олишга сабаб – қарздор вакилининг важларига тескари ҳолат эканлиги, шунинг учун лицензия чақириб олиниб, тугатиш комиссияси тайинланганлиги, лекин комиссия ўз вазифаларини бажариш ўрнига бошқа ишлар билан шуғулланганлиги, суд томонидан тайинланган суд бошқарувчиси ўз ишини тўғри олиб бораётганлиги, қарздорда банкротлик ҳолати борлиги ва суд тўғри қарор қабул қилганлигини баён қилишди. Тошкент молия институти вакили қарздор бир йилдан бери қарзни қайтармасдан келаётганлиги, кредиторлар сарсон бўлмаслиги учун тезроқ якуний қарор қилиниши зарурлиги, суд бошқарувчиси тўғри фаолият олиб бораётганлигини баён қилди. “Инфрафинанс” МЧЖ вакили қарздорда мутахассислар ва пул борлиги сабабли, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга имконият бериш лозимлигини баён қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик 4 вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан 1-кредитор фойдасига жами 2 374 444,44 АҚШ доллари, шундан 2 000 000 АҚШ доллари асосий қарз, 116 444,44 фоиз (2021 йил 25 август ҳолатига), 258 000 АҚШ доллари пеня ундирилиши белгиланган, бироқ мазкур ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати бўйича ундирув амалга оширилмаган. Шунингдек, 2-кредитор ва қарздор ўртасида тузилган муддатли депозит шартномалари бўйича қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмасдан, асосий сумма ва унга ҳисобланган фоизлар кредитор-2га тўлаб берилмаган. Суднинг мазкур қарздорликларни ундириб бериш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича берилган ижро ҳужжатлари ижросиз қолдирилган. Қарздорнинг муддатли депозит шартномалари бўйича жами 5 251 744,20 АҚШ доллари ҳамда 1 103 597 724,35 сўм суд харажатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2-кредитор судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Қонун 52-моддасининг биринчи қисми мувофиқ тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонун 55-моддасининг биринчи қисмига биноан суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Мазкур ҳолатда қарздорда вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланганлиги ҳамда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида асосли тўхтамга келган. Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий 5 ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция инстанция суди эса асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздор зиммасига юклатилади ва қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Қарздорнинг “Қарздор томонидан солиқ органига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширилган расмий ҳисобот бўйича 2022 йил бошига йиллик баланс ва 2022 йил октябь ойи бўйича қарздорнинг активлари қиймати унинг мажбуриятларидан ошиб кетган бўлиб, доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги, Қонуннинг 55-моддаси талабларига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозимлиги ҳақидаги важлари инобатга олинмайди. Чунки, Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига асосан вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломати ҳам тўловга қобилиятсизликнинг аломати ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Hi Tech Bank” хусусий акциядорлик тижорат банкининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “Hi Tech Bank” хусусий акциядорлик тижорат банки зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 6