Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1322 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ARKOS BUILDING STROY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "LVKE INDUSTRIAL DEVELOPMENT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093286 Claim ID 3329372 PDF Hash 92c5110805d4fd9d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси Биринчи инстанция суди ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунинг учун ФКнинг 327-моддаси шунинг учун ФК 327 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
исмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси исмида суд харажатларини ИПК 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 728 символов
4-1104-2302/1322-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Салимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Х.Каримов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 15 июнь Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Арипов ва Х.Каримовдан иборат таркибда, С.Жумаевнинг котиблигида, даъвогар вакили О.Исмоилов (2023 йил 3 апрелдаги ишончнома асосида) иштирокида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан “Arkos Building Stroy” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини Тошкент вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Иш ҳужжатларига кўра, пудратчи “Arkos Building Stroy” МЧЖ ва буюртмачи “LVKE Industrial Development” МЧЖ ўртасида 2019 йил 26 июль куни 1 000 000 000 сўм пудрат ишларини бажариш тўғрисида 8-сонли шартнома тузилган (кейинги ўринда шартнома деб юритилади). Пудрат ишларининг қиймати 2019 йилнинг 14 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув билан дастлаб 1 200 000 000 сўмга, 2020 йил 6 январдаги 2-сонли қўшимча келишув билан 1 800 000 000 сўмга ўзгартирилган. Бажарилган ишлар юзасидан тарафлар ўртасида ҳисоб фактура тасдиқланган, топшириш-қабул қилиш далолатномалари тузилган бироқ, буюртмачи “LVKE Industrial Development” МЧЖ 1 011 143 509 сўм қолдиқ тўловларни “Arkos Building Stroy” МЧЖга тўламаган. Натижада тарафлар ўртасида низо вужудга келган. Шундан сўнг, “Arkos Building Stroy” МЧЖ (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси (кейинги ўринда палата деб юритилади) орқали иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “LVKE Industrial Development” МЧЖ (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 011 143 509 сўм асосий қарз, 303 343 052 сўм пеня ва ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 455 014 579 сўм фоиз ундиришни сўраган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 011 143 509 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 26 289 731,22 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Шунингдек, даъво аризанинг 455 014 579 сўм фоиз ундириш қисми рад этилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 9 100 291,58 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан берилган даъвогарнинг апелляция шикоятида даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кириши, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунда кичик тадбиркорлик субъектларидан 1 фоиз миқдорида давлат божи ундирилиши белгилангани бироқ, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан даъвогар ҳисобидан 9 100 291,58 сўм (яъни, 455 014 579 сўмнинг 2 фоизи) давлат божини ундиргани баён этилган ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қонунга мувофиқлаштириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига қўшимча тақдим этиб, жавобгарга нисбатан ҳисобланган пеняни камайтиришда ва банк фоизини рад этишда биринчи инстанция суди қонун талабларига риоя қилмаганини маълум қилди ва ҳал қилув қарорининг қонунийлигини қайта текшириб, уни ўзгартиришни ҳамда қонунга мувофиқлаштиришни сўради. Суд мажлисининг вақти, жойи ҳақида палата ҳамда жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари ишда иштирок этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, деб қайд этилган. Шу сабабли судлов ҳайъати низони палата ҳамда жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин, деб ҳисоблайди. Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 30-банди иккинчи хатбошида апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир важга баҳо берилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қўшимча шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. Даъво аризага кўра, жавобгар 1 011 143 509 сўм асосий қарзни даъвогарга тўламаган. Жавобгар 2020 йил 7 сентябрдаги хати билан асосий қарзни тан олиб, уни 2020 йилнинг 30 сентябрь кунига қадар тўлиқ тўлаб беришини маълум қилган бўлсада, тўловларни амалга оширмаган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг ушбу хатини мақбул далил ўрнида қабул қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 011 143 509 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида асосли хулосага келган. Даъво аризага кўра, жавобгар 1 011 143 509 сўм асосий қарзни 1 080 кунга кечиктирган, шунинг учун жавобгарга нисбатан шартноманинг 4.3-банди асосида 303 343 052 сўм пеня ҳисоблаган. Бироқ, ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм пеня ундирилган. Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК деб юритилади) 326-моддаси мазмунига кўра, суд кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириши мумкин. Биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси асосида пеня миқдорини камайтирган бироқ, пенянинг камайтирилган миқдорини белгилашда хатога йўл қўйган. Хусусан, Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-банди иккинчи хатбошида неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ҳал қилув қароридаги пеня миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам этиб белгилангани сабабли судлов ҳайъати ҳал қилув қароридаги пеня миқдори билан келишмайди ва тарафлар ўртасидаги низо вужудга келган пайтда асосий ставка дастлаб 16 фоиз, кейинчалик 15 фоиз ва бугунги кунда 14 фоиз этиб белгилангани учун ҳал қилув қарорининг пеня қисмини ўзгартириб, унинг миқдорини 151 671 526,35 сўм этиб белгилашни лозим топади. Даъво аризага кўра, жавобгар 1 011 143 509 сўм асосий қарзни 1 080 кунга кечиктирган, шунинг учун ФКнинг 327-моддаси асосида ҳамда асосий ставка доирасида жавобгарга нисбатан 455 014 579 сўм фоиз ҳисобланган. Бироқ, ҳал қилув қарори билан даъво аризанинг фоиз ундириш қисми тўлиқ рад этилган. Бу эса даъвогарнинг эътирозига сабаб бўлган. ФКнинг 327-моддаси мазмунига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Биринчи инстанция суди муҳокамасида жавобгар тўловларни кечиктирганлик факти тўлиқ тасдиқланган, бундай ҳолда ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун даъвогар жавобгарга нисбатан фоиз ҳисоблашга ҳақли. Бироқ, шартноманинг 4.3-бандида буюртмачи тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун пудратчига кечиктирилган сумманинг 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг миқдори кечиктирилган сумманинг 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Юқоридаги Пленум қарорининг 13-банди иккинчи хатбошида қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли деб тушунтириш берилган. Даъво аризада жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талаби билан бирга фоиз ундириш талаби ҳам баён этилган бўлсада, биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан пеня қўллаган ва Пленум қарорининг 13-банди иккинчи хатбошида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб даъво талабининг жавобгар ҳисобидан фоиз ундириш қисмини рад этиб асосли хулосага келган. Биринчи инстанция суди тарафларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда давлат божини тақсимлаб, жавобгар ҳисобидан 26 289 731,22 сўм ҳамда даъвогар ҳисобидан 9 100 291,58 сўм давлат божи ундириш ҳақида хулосага келган. Бироқ, судлов ҳайъати давлат божининг бир қисмини даъвогар зиммасига юклаш ҳақидаги суднинг хулосаси билан қуйидагилар асосида келишмайди. ФКнинг 327-моддаси мазмунига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Бундай ҳолда пул маблағларини тўлашни кечиктиргани учун жавобгарга нисбатан даъвогар фоиз ҳисоблашга тўла ҳақли ҳисобланади. Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан пеня қўлланилгани учун ундан фоиз ундиришни рад этган. Ваҳоланки, иқтисодий низо жавобгарнинг тўлов мажбуриятини лозим даражада бажармаслиги оқибатида вужудга келган ва бу ҳолатлар биринчи инстанция судида тўпланган далиллар билан тасдиқланган. Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандида иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлаши ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 30-банди 4-хатбошида суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилиши ҳақида тушунтириш берилган. Гарчи, суд жавобгардан фоиз ундириш талабини рад этган бўлса-да, низо жавобгарнинг ўз мажбуриятларни лозим даражада бажармаслиги натижасида вужудга келганини ҳамда ушбу ҳолат биринчи инстанция судида тўпланган далиллар билан тасдиқланганини судлов ҳайъати инобатга олишни лозим топади ва Олий суд Пленуми тушунтиришларидан келиб чиқиб иш бўйича ҳисобланган 35 390 022,8 сўм давлат божини тўлиқ жавобгар зиммасига юклайди. ИПКнинг 278-моддаси 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. Ушбу кодекснинг 279-моддаси биринчи қисми 3-бандида ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги, тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши кўрсатилган. Апелляция шикояти жавобгарга нисбатан ҳисобланган 303 343 052 сўм пенянинг асоссиз камайтирилиши ва ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 455 014 579 сўм фоизнинг рад этилиши устидан берилгани сабабли судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ 7 583 576,31 сўм давлат божини жавобгарга юклашни лозим топади (303 343 052 + 455 014 579 =758 357 631 x 1%). Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати ИПКнинг 274, 278, 280-281моддалари асосида қарор қилди: Даъвогар “Arkos building stroy” МЧЖнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги: Жавобгар “LVKE Industrial Development” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Arkos Building Stroy” МЧЖ фойдасига “100 000 000 сўм пеня” “151 671 526,35 сўм пеня”га, республика бюджетига “26 289 731,22 сўм давлат божи” “35 390 022,8 сўм давлат божи”га ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг даъвогар “Arkos Building Stroy” МЧЖ ҳисобидан респубика бюджетига 9 100 291,58 сўм давлат божи ундириш қисми бекор қилинсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “LVKE Industrial Development” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “Arkos building stroy” МЧЖ фойдасига 33 000 сўм почта харажати; - республика бюджетига 7 583 576,31 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи И.Юсупов ҳайъат аъзолари А.Арипов Х.Каримов