← Назад
Решение #584670 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2217/71197-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья С.Тўлқинов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 15 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
даъвогар вакили Л.Турсунов (2021 йил 29 январдаги 4-сонли ишончнома
ва 2023 йил 12 январдаги 000415-сонли ордер асосида), жавобгар вакили
С.Эгамбердиева (2022 йил 13 сентябрдаги 42ША-1-12/3706-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Garden view” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамиятининг Яккасарой туман электр тармоқлари кохонасидан
ортиқча тўланган 128 520 000 сўм тўловни ундириш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
20 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори устидан “Garden view”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари
билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб
куйидагиларни
аниқлади:
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамиятининг Яккасарой туман электр тармоқлари кохонасидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ходимлари И.Худоёров, И.Гизберхт,
Л.Зохидов, М.Мирсагатовлар томонидан 2022 йил 12 сентябрда Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 88-уй манзилида
жойлашган “Garden view” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) тегишли бўлган 4908-сонли (ТП) электр
станциясида ўрнатилган 1-секциядаги электр ҳисоблагич кўздан кечирилганда,
уланиш схемасида хатолик ҳолати аниқланиб, яъни А фаза кучланиш сими
ва С фаза кучланиш симлари ўринлари алмашиб қолганлиги натижасида электр
энергияси ҳисоблагичининг тўлиқ ҳисобламаганлиги аниқланиб, бу ҳақда
далолатнома тузилиб, уланиш схемаси ўрнатилган тартибда жойида
тўғриланган ва климма қопқоғи қайта муҳрланган.
1
Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарорига асосан электр энергияси қайта ҳисоб-китоб
қилиниб, 2022 йил 20 сентябрда ушбу суммани тўлаш ҳақида жамиятга 26/689сонли огоҳлантириш хати берилган.
Жамият томонидан тақдим этилган қайта ҳисоб-китоб қилинган
128 520 000 сўм қарздорликка нисбатан эътироз билдирмаган ва мазкур сумма
ихтиёрий равишда тўлаб берилган.
Сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
электр энергияси ҳисоблагич ускунаси жавобгар ходимлари томонидан
ўрнатилганлигини, яъни жавобгар ходимлари 2021 йил июнь ойида электр
энергияси ҳисоблагичини нотўғри ўрнатганлигини, бундан ташқари, Бюро
томонидан
расмийлаштирилган
далолатнома
жамиятга
тақдим
этилмаганлигини, жамиятга нисбатан қайта ҳисоб-китоб қилинган 128 520 000
сўм асоссиз ва нотўғри ҳисобланганлигини важ қилиб келтириб, жавобгардан
нотўғри тўланган 128 520 000 сўм тўловни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризани қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 28 мартдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилган ва ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган, шикоятда ўрнатилган электр энергияси ҳисоблагичи
жавобгар ходимлари томонидан ўрнатилганлиги, яъни жавобгар ходимлари
2021 йил июнь ойида электр ҳисоблагични нотўғри улаганларини, бундан
ташқари, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига кўра,
Мажбурий ижро бюроси томонидан расмийлаштирилган далолатнома
жамиятга тақдим этилмаганлигини, шунингдек, жамиятга нисбатан 128 520 000
сўм асоссиз ҳисобланганлиги, ваҳоланки, ҳисоб-китоблар бир ойлик давр учун
амалга оширилиши лозимлигини, электр энергиясини ҳисоблагич ускунасига
даъвогар томонидан ҳеч қандай ташқи таъсир ўтказилмаганлигини,
ҳисоблагичнинг схемасига ташқи таъсир бўлмаганлигини ҳақида важ
келтириб, қуйи инстанция судларининг қарорларни бекор қилишни ҳамда даъво
аризани қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, биринчи ва
апелляция инстанцияси судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни,
шикоятни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг кассация шикояти бўйича
тушунтиришларини ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб,
2
қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси
ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан
тасдиқланган Қоидаларнинг 117-бандида истеъмолчининг (маиший
истеъмолчидан ташқари) айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш
приборига зарар етказилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар),
электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилган,
ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш
тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган, электр энергиясини
ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки энергия
бошқа усулда ўғирланган ҳолларда, Бюронинг ваколатли вакили белгиланган
шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини тузади. Ушбу далолатнома
асосида Бюро ёки унинг тақдимномаси асосида ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда энергия
таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони
ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича
қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини
улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки
ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир
кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат қилиш асбобларидан ташқари электр
қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан (яширин
электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда
электр энергияни ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган
ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан
ортиқ бўлмаган муддатда;
электр энергиясини ҳисобга олиш приборига истеъмолчининг айби билан
зарар етказилганда (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу
каби ҳолатлар) ёки электр энергияси айланиб чиқишда кўз билан аниқлаш
мумкин бўлган бошқа усулда ўғирланган тақдирда - охирги марта айланиб
чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда
амалга оширилади.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қийматини ҳисоб-китоб
қилишда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалдаги тўловлар
ҳисобга олинган холда, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилаётган вақтдаги тариф
қўлланилади. Бунда I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар учун ҳисобга
олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ягона электр энергетикаси
тизимининг максимал юкланиш соатларида амал қиладиган тариф бўйича
ҳисоб-китоб қилинади.
Қоидаларнинг 54-бандида электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари,
ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, алоқа линияларининг, шу
3
жумладан уларга ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун
жавобгарлик кўрсатиб ўтилган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган ташкилотга
юкланиши кўрсатилган.
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, ўлчов трансформаторлари,
ЭҲНАТ иккиламчи занжирлари ва алоқа линияларининг сақланиши ва техник
ҳолати учун электр қурилмаси эгаси бўлган ташкилот жавоб беради.
Шунингдек, 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш
механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
Фармонининг 1-қисми “в”-бандига кўра 2020 йил 1 августдан Бюронинг:
электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга
олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил
энергия манбаларининг жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар
устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатларини - Ўзбекистон
Республикаси Энергетика вазирлигига;
электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ
ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш,
шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга
олиш бўйича вазифа ва ваколатларини - тегишлича “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖнинг ҳудудий корхоналарига ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг
ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига;
электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож
ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир вазифа ва
ваколатларини - тегишлича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий
корхоналарига ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти
ташкилотларига ҳамда ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга;
электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона
фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва
масъулиятини ошириш чораларини кўришга доир вазифа ва ваколатларини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига, “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖга ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖга;
энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини
комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш
бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифа ва ваколатларини - Ўзбекистон
Республикаси Энергетика вазирлигига ўтказиш белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, 2020 йил 1 августдан бошлаб Бюронинг юқорида
келтирилган вазифалари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ўтказилган,
шунга кўра далолатномани тузишга унинг ваколати мавжуд эмас, бундан
ташқари, даъвогар ўз иҳтиёри билан ҳисобланган суммани тўлаб берган, бундан
ташқари айнан жавобгарнинг ходимлари томонидан фаза кучланиш симлари
нотўғри уланганлиги важи исботлаб берилмади.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъво талаби қаноатлантиришни
рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган.
4
Шунингдек, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда
апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён мантда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига
кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция
суди учун тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатларни ҳамда 642 600 сўм
давлат божини (биринчи инстанция суди учун кичик тадбиркорлик субъекти
сифатида даъво талабидан 1 фоиз – 1 285 200 сўм тўлаб чиқилган) ўзининг
зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Garden view” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
20 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф. Ражабов
З. Рустамов
5