Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2302/2506 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый «ASKO VOSTOK» МЧЖ суғурта компанияси
Source ID 1094626 Claim ID 3284577 PDF Hash 74f12f80f3288d12... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2302/2506-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья М.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Р.Бердияров Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар вакили Қ.Қулматов (2023 йил 11 январдаги 30-04/16-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси акциядорлик тижорат “Агробанк” манфаатида жавобгар “Asko vostok” акциядорлик жамиятидан 14 955 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан даъвогар акциядорлик тижорат “Агробанк” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Акциядорлик тижорат “Агробанк” (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг Қўқон филиали ва фуқаро Джумабаев Иззат Икрамович ўртасида 2020 йил 12 июнда 288-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан банк фуқарога 36 ой муддатда имтиёзли шартда 14 955 000 сўм кредит маблағи ажратган. Мазкур ажратилган кредит маблағининг таъминоти сифатида даъвогар ва “Asko vostok” масъулияти чекланган жамияти суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 3 февралда AVF-42/92/CC0125-сонли кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш Бош шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра фуқаро И.Джумабаевнинг кредити учун 2020 йил 20 июлда AVF-42/92/СС0125-0082-сонли суғурта полиси тақдим қилинган. Кредит ўз вақтида тўланмаганлиги боис, даъвогар банк даъво аризаси асосида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2022 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан қарз олувчи фуқаро И.Джумабаевдан даъвогар фойдасига кредит қарздорликни ундириш белгиланиб, суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлимига юклатилган. Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлимининг 2022 йил 9 сентябрдаги қарори билан қарздор, фуқаро И.Джумабаевнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бош органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан 151922003343-сонли ижро ҳужжати даъвогарга ижросиз қайтарилган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 21 октябрдаги 584-2-сонли ариза билан мурожаат қилиб, суғурта товонини ихтиёрий тўлаб бериш сўралган, жавобгар томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Шунга кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида, даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 2020 йил 3 февралдаги AVF-42/92/CC0125сонли кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш Бош шартномасига асосан 14 955 000 сўм суғурта товони ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “Asko vostok” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси “Asko vostok” акциядорлик жамияти билан алмаштирилган ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган ва бунга асос қилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарз олувчидан банк фойдасига кредит қарздорликни ундириш юзасидан мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилганлигини, аммо қарздор номида ҳеч қандай мол-мулклар йўқлиги сабабли ижро ҳужжати ижросиз қайтарилганлигини, шунга кўра кредитни қайтмаслик хавфи бўйича тузилган суғурта шартномасига кўра суғурта ташкилотига мурожаат қилинганда суғурта товони тўлаб берилмаганлигини, қуйи инстанция судлари томонидан суғурта муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва Олий суднинг Пленум қарори тушунтиришларига риоя қилинмаганлигини келтириб ўтган. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, ишда вакил иштирокини таъминламади. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати, даъвогарнинг кассация шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда низо суғурта шартномаси мажбуриятларни бажариш бўйича юзага келган. Даъвогар томонидан суғурта ходисаси содир бўлганлиги сабабли, жавобгарга 2022 йил 21 октябрдаги 584-2-сонли ариза билан мурожаат қилиниб, суғурта товонини ихтиёрий тўлаб бериш сўралган бўлса-да, жавобгар томонидан кредит қайтмаслик хавфи бўйича тузилган суғурта шартномаси талабларига асосан белгиланган тўловлар тўлаб берилмаган. Шунга кўра, даъвогар мазкур даъво билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этиш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келинган. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 3 февралдаги AVF42/92/CC0125-сонли кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш Бош шартномасининг 3.1-бандига мувофиқ, суғурта ҳодисаси деб суғурта даврида юз берган қуйидагилар натижасида суғурта қилдирувчига зарар етказилишига олиб келган воқеа тушунилади: а) қарз олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича ойлик тўловларни амалга ошириш бўйича мажбуриятни бажаришнинг кечиктирилиши, то ушбу суғурта шартномасининг 3.1(б) бандида белгиланган ҳодиса юз бергунга қадар; б) Қарз олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича ойлик тўловни амалга ошириш кетма – кет 3 ойга кечиктирилганда, суғурта қилдирувчи томонидан кредитни “қониқарсиз” деб тан олиниши; в) қарз олувчи томонида кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бузилиши ёки бажарилмаслиги муносабати билан суғурта қилдирувчи томонидан кредит шартномасининг муддатидан аввал бекор қилиниши. Ушбу суғурта шартномасининг 3.2-бандига мувофиқ, суғурта шартномасининг 3.1-бандида белгиланган воқеалар тасодифан кутилмаган характерга эга эканлиги: қарз олувчи ўлими; қарз олувчи умумий меҳнат қобилиятининг тўлиқ йўқотилиши (1-гуруҳ ногиронлиги); қарз олувчининг 3 ўз ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишни йўқотиши (даромадини), шу жумладан ишлаб турган корхонасининг ликвидация қилиниши ёки банкротлиги, ходимлар сонининг қисқариши, корхона таъсисчилари ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши, маҳнат шартномаси тарафлари иродасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра меҳнат шартномасининг бекор қилиниши суғурта хатарлари оқибатида юз берганлиги шартида суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан суғурта шартномасининг 3.2-бандида белгиланган шартларда 3.1-бандида кўрсатилган суғурта ҳодисаси рўй берганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Даъвогар вакилининг 2020 йил 3 февралдаги AVF-42/92/CC0125-сонли кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш Бош шартномаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори билан тасдиқланган “Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга илова қилинган суғурта классификатори 14-класс қоидаси талаби асосида тузилганлиги ва шартноманинг 3.2-бандида назарда тутилган қоидалар хатолик билан шартномага киритилганлиги ҳамда шартноманинг мазкур банди 14-класс классификаторига тўғри келмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш лозим деган важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, ФКнинг 354-моддаси талабларига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. ФК 929-моддасига асосан, мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида суғурта объекти бўлган муайян мол-мулк ёхуд бошқа мулкий манфаат тўғрисида; юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида; суғурта пули миқдори тўғрисида; суғурта товони миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса; суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида келишувга эришилиши керак. Шунингдек, шахсий суғурта шартномаси тузишда суғурталанган шахс тўғрисида; суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида; суғурта пули миқдори тўғрисида; суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида каби масалаларда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида келишувга эришилиши лозим бўлади. 4 Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда 150 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Акциядорлик тижорат “Агробанк” томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 30 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов 5