Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1215 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Ибрагимова Ашурхон Ўктамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ИСМОНАЛИ ОТА фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK BUKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093058 Claim ID 3320199 PDF Hash acc20323352c3a0f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ФКнинг 326-моддаси суд ФК 326 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 21 714 символов
4-1104-2302/1215-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Салимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Ибрагимова ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 июнь Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ҳайъат раиси А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар фермер хўжалиги раҳбари ______________________, Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили ______________________ (2023 йил 10 январдаги 03-рақамли ишончнома асосида), Тошкент вилоят Солиқ бошқармаси вакили ______________________ (2023 йил 12 июндаги ишончнома асосида) иштирокида, Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар "______________________" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар "______________________" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 397 540 829 сўм асосий қарз, 95 409 780 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар "______________________" масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: "______________________" фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан “______________________” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 24 март куни пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича 272-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Мазкур шартнома бўйича даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб пахта хом ашёсини етказиб берган, аммо жавобгарнинг шартномавий мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида қарздорлик вужудга келган. Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар 1 манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 397 540 829 сўм асосий қарз, 95 409 780 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бўка туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб қилинган. Шунингдек, 2023 йил 11 апрелдаги ажрим билан Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 355 420 829,46 сўм асосий қарз, 17 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 9 859 012,18 сўм давлат божи ундириш белгиланган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда пахта хом ашёси бўйича нархлар ва иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, шартномада белгиланган нархдан юқори нархда тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларни ўзгартира олмаганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларини жалб қилишни сўраган. Бугунги суд мажлиси тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган жавобгар ва учинчи шахс Бўка туман қишлоқ хўжалиги бўлими суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар фермер хўжалиги раҳбари ва Кенгаш вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили ҚҚС жавобгар томонидан тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича ундириб олинганлигини, агар электрон ҳисобварақ-фактураларда хатолик кетган бўлса уни тўғирлаб олиш тарафларнинг ҳуқуқи ва ихтиёрида эканлигини, аммо бугунги 2 кунга қадар тўғирланмаганлигини, жавобгарнинг дастурий таъминотда хатолик бўлган деган важлари асоссиз эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан даъвогар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда мутахассиснинг фикрини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 24 март куни тарафлар ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича 272-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 40,0 гектар ер майдонидан 104,4 тонна пахта хом ашёсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, пахта хом ашёси жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуралар асосида маҳсулот етказиб берилганлик ҳолатлари тасдиқланган, бироқ етказиб берилган маҳсулот (пахта хом ашёси) ҳақи ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 397 540 829 сўмни ташкил этган. Шунингдек, жавобгар ушбу қарздорликни тўлаш ҳақида юборилган талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу боис, Кенгаш даъвогар манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик 3 Аниқланишича, даъвогар томонидан шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилиб, тегишли ҳисобварақ-фактуралар асосида жавобгарга маҳсулот етказиб берилган, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилганлик ҳолатлари ҳисобварақ-фактуралар асосида тасдиқланган, аммо етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган. Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин қисман тўлов амалга оширилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабларининг 397 540 829 сўм асосий қарз ундириш талабини қисман, яъни 355 420 829,46 сўмга қаноатлантирган ва суд бу ҳақда тўғри ҳулосага келган. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабларида жавобгардан шартноманинг 5.4-бандига асосан 95 409 780 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида тўлов кечиктирилган тақдирда “Буюртмачи” “Хўжалик”га кечиктирилган ҳар бир кун учун ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддаси ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг 4-бандига кўра, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор 4 манфаатлари эътиборга олиниши керак. Баён этилганларга кўра, суд ФКнинг 326-моддасини қўллаган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини 17 000 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини рад этган. Жавобгар апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли Қарорининг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш вазифаси юкланганлиги, аммо Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил 23 мартдаги 04/024-257-сонли хати билан фақат тўртинчи тип, иккинчи нав, биринчи синф пахта хомашёсининг минимал нархларини қайси йил ҳосили учун тааллуқли эканлигини ёритмасдан, вилоят ҳокимликларига юбориш билан чекланиб, кластер ва фермер хўжаликларига маълум қилмаганлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил пахта хом-ашёсининг минимал нархлари эълон қилинмаганлиги, бундан ташқари жамият тарафлар ўртасида тузилган шартнома 4.1-бандининг иккинчи хат бошисига мувофиқ 1 тонна пахта хом-ашёси учун ўртача нархларда 6 512,0 минг сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлиги, қабул қилинган ҳисобварақфактуралар солиқ ҳисобот даври якунланаётганлиги сабабли тасдиқланганлиги, бироқ суд шартномадаги нархлар қатъий эканлигига қарамай, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хати тавсиявий характерга эга эканлигини инобатга олмай, 1 тонна пахта хом-ашёсини ўртача харид нархини 9 770 000 сўмдан деб қабул қилиб, ҳал қилув қарори чиқарганлиги тўғрисида важ келтирган. Бироқ, судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди: ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-банди иккинчи хат бошисида бир тонна пахта хом-ашёси учун ўртача нарх 6 512 000 сўмдан этиб белгиланган бўлсада, шу банднинг биринчи хат бошисида, 5 “Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг бир тоннаси учун “нарх”, ҳосил йилининг сентябрь ҳолатига жаҳон бозоридаги бир тонна пахта толасининг ўртача фъючерс котировкалари нархида белгиланиши ҳамда “Буюртмачи” “Хўжалик”га якуний ҳисоб-китобларни пахта хом ашёсининг сортлари бўйича тасдиқланган тавсиявий нархлардан кам бўлмаган нархда тўлашни зиммасига олиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли Қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминласин” деб кўрсатилган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил 7 сентябрдаги 03/28-04/6377-сонли хат билан Жаҳон бозорида шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан Ўзбекистонда етиштирилган бир тонна пахта хомашёсининг минимал нархи иловадаги жадвал асосида юборилган. Шундан кейин, фермер хўжалиги етиштирган пахта хом ашёсини сотиши учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар маҳсулотнинг нархи кўрсатилган ҳолда "______________________" МЧЖга юборилган ва жамиятнинг ваколатли шахслари томонидан мазкур ҳисобварақфактуралар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура 6 (кейинги ўринларда ЭҲФ деб аталади)-товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги ўринларда 489-сонли Низом) 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. 489-сонли Низомнинг 5-бобида қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактураларни қайта расмийлаштириш тартиби белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритилмаган, шунингдек ҳисобварақ-фактуралар қайта расмийлаштирилмаган. Шу боис, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-фактуралар суд томонидан мақбул далил сифатида эътироф этилган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларидаги тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралардаги шартноманинг рақами тарафлар ўртасида тузилган шартнома рақамларидан фарқлансада, шартномалар МЧЖ томонидан фермер хўжалигига ўз вақтида берилмаганлиги ҳамда ҳисобварақ-фактуралар жавобгарнинг масъул шахслари билан биргаликда расмийлаштирилганлиги, шунингдек 2022 йилда тарафлар ўртасида битта шартнома имзоланганлиги ва бошқа шартнома мавжуд эмаслиги иш ҳужжатларидаги ҳисоб фактуралар ушбу шартнома юзасидан тузилганлигидан далолат беради ва даъво талабини рад этиш учун асос бўлмайди. Қолаверса, апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиш мақсадида 2023 йил 29 майдаги суд ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасидан мутахассис жалб этилган ва уларнинг ёзма фикрлари олинган бўлиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси ______________________томонидан берилган ёзма фикрномада жаҳон бозорида шаклланган нархлар таҳлилидан келиб чиқиб, масъул этиб белгиланган вазирлик ва идоралар томонидан билдирилган таклифлар асосида минимал нарх ишлаб чиқилиши, ушбу минимал нархдан келиб чиққан 7 ҳолда пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилиб олувчи субъектлар томонидан шартномавий муносабатлар доирасида пахта хом ашёсининг нархлари ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгиланиши кўрсатилган. Бундан ташқари, “Ўзбекистон Пахта- тўқимачлик кластерлари” уюшмаси мутахассиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сонли қарори билан тасдиқланган “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари асосида нархлар белгиланиши лозимлиги ҳақида ёзма фикр берилган. ФК 354-моддаси 5-қисмига кўра, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шарномада пахта хом ашёсининг қиймати белгиланган бўлса-да, аммо унинг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган нархлардан кам бўлмаслиги ҳам кўрсатилган. Ушбу нархлар ваколатли вазирликлар томонидан тавсиявий нарх сифатида эътироф этилган. Шу боис, даъвогар томонидан етказиб берилган пахта-хом ашёсининг қиймати қонунчиликда кўрсатиб қўйилган нормаларга асосланган тарзда белгиланган ва жами 1 069 628 852,15 сўмлик пахта хом ашёси жавобгар томонидан қабул қилиниб, ҳисобварақ-фактуралар эътирозсиз тасдиқланган. Бу Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутахассисининг суд жараёнида жавобгар томонидан ҳисобварақ- фактуралар ихтиёрий тасдиқланганлиги, жавобгарнинг дастурий таъминотда хатолик бўлган деган важлари асоссиз эканлиги, чунки жавобгар томонидан бугунги кунга қадар ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритилмаганлиги тўғрисида судлов ҳайъатига берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилган 2023 йил 13 июндаги маълумотномада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори ижроси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йил пахта хом-ашёсининг минимал нархлари эълон қилинганлиги баён этилганлиги жавобгарнинг 2022 йил пахта хом-ашёсининг минимал нархлари эълон қилинмаганлик тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз эканлигини тасдиқлади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. 8 учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага келинганлиги ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келиша олмайди ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 274, 278, 280-моддаларига асосланиб, қ а р о р қ и л д и: Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар "______________________" масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) А.Икромов ҳайъат аъзолари: (имзо) А.Арипов (имзо) А.Ибрагимова Қарорнинг кўчирма 9 судья А.Ибрагимова 10