← Назад
Решение #584826 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
13 127 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 15 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****"
хусусий акциядорлик тижорат банкининг жавобгарлар "*****" масъулияти
чекланган жамияти ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
солидар тартибда 50.067.205,08 сўм асосий қарз, 3.192.396,77 сўм фоиз
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар даъвогар
"*****" хусусий акциядорлик тижорат банки ишончли вакили *****(2023 йил
04 январдаги 5-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" хусусий акциядорлик тижорат банки судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
50.067.205,08 сўм асосий қарз, 3.192.396,77 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" хусусий
акциядорлик тижорат банки ишончли вакили *****даъво аризадаги важларни
такрорлаб, тарафлар ўртасида 2017 йил 26 октябрда 131-сонли кредит
шартномаси расмийлаштирилганлигини, шартномага асосан жавобгарга
450.000.000 сўм кредит маблағлари ой муддатга чорвачиликни
ривожлантириш
ва
электр
генератор
сотиб
олиш
мақсадида
ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида сифатида "*****" масъулияти
чекланган жамиятининг 562.500.000 сўм миқдорида кафлилиги қабул
қилинганлигини билдириб, жавобгарнинг 50.067.205,08 сўм муддати ўтган
асосий кредит қарздорлиги, 1.132.705,48 сўм муддати ўтган фоиз, 2.059.691,29
сўм қўшимча ҳисобланган фоиз қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб,
қарздорлик юзасидан ѐзма маълумотнома тақдим этиб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарлар "*****"
масъулияти чекланган жамияти ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти
раҳбари ***** даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида
кредит шартномаси тузилиб, банкдан кредит маблағлари ажратилганлигини,
даъво суммасига аниқлик киритган ҳолда вужудга келган қарздорликни тўлаш
юзасидан муддат беришни сўраган.
Жавобгарлар тарафлар бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
суд
муҳокамасида
иштирок
этган
даъвогар
тараф
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабини
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар "*****" хусусий акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "*****"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб
юритилади) ўртасида 2017 йил 26 октябрда 131-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Банк"
"Қарздор"га очиқ кредит линияси орқали 450.000.000 сўм кредит
маблағларини 60 ой муддатга, чорвачиликни ривожлантириш ва электр
генератор сотиб олиш мақсадида ажратилиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.3-бандларига асосан
"Банк" пул маблағларини пул ўтказиш йўли билан 15501000000586065005
ҳисобварақа орқали "Қарз олувчи"га 2018 йил 14 ноябрга қадар, кредит
шартномасининг 4.1.1-бандига асосан кредит қайтарилиши таъминоти билан
таъминланиши, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасининг
ажралмас қисми бўлган 1-иловасига мувофиқ кредит жадвалига асосан
қайтарилиши, кредит қайтарилиши муддати дам олиш кунларига тўғри келиб
қолган тақдирда, кейинги банк иш кунида амалга оширилиши ўзаро
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими 3.1-бандига асосан
"Қарздор"га ажратилган кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик 14 фоизни
ташкил этиши, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қопланмаган
тақдирда кредит фоизи кредитнинг қопланмаган қисмига нисбатан
1,5 баробар яъни йиллик 21 фоиз миқдорида ҳисобланиши юзасидан
келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига
асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ѐки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбурияти белгиланган.
Кредит шартномасининг 4-бўлимида кредит таъминоти шартлари
белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 4.1.1-бандига мувофиқ, кредит
таъминоти сифатида "*****" масъулияти чекланган жамиятининг 562.500.000
сўм миқдорида кафлилиги билан таъминланиши юзасидан ўзаро келишган.
Кредит шартномасининг кредит таъминоти шартларини белгилаш
ҳақидаги банди ижроси юзасидан "*****" хусусий акциядорлик тижорат
банки (бундан буён матнда-"Банк " деб юритилади) ҳамда "*****"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб
юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда-"Кафил" деб юритилади) ўртасида 2017 йил 26 октябрда 100-сонли
кафиллик шартномаси тузилган.
Мазкур кафиллик шартномасининг 1-бўлими 1.1-бандига асосан ушбу
шартнома бўйича "Кафил", "Банк" ва "Қарз олувчи" ўртасида 2017 йил 26
октябрда тузилган 131-сонли кредит шартномаси бўйича "Қарз олувчи"нинг
мажбуриятлари, яни ҳозирда мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга
келиши мумкин бўлган мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан
"Кредитор" олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш
мажбуриятини ўз зиммасига олиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, кафиллик шартномасининг 2-бўлими 2.1-2.2-бандларига
мувофиқ, кафилликнинг умумий баҳоси 562.500.000 сўмни ташкил этиши,
"Кафил" "Банк" олдида "Қарз олувчи"нинг кредит мажбуриятларини
бажарилиши юзасидан кафиллик шартномаси доирасида "Қарздор" билан
баравар ҳажмда жавоб бериши, "Кафил" ва "Қарздор"нинг жавобгарлиги
солидар ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида
кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ѐки
қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига
олиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли
Қарорининг 28-бандида кафиллик-учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори
олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган
мажбуриятлари бўйича тўла ѐки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятилиги,
кафиллик шартномаси бошқа шахснинг кредитори ва кафил ўртасида
тузилади, кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор
асосий мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаганда
кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти
ҳисобланиши,
29-бандида
кафиллик
алоҳида
шартнома
билан
расмийлаштирилиши, шунингдек кафиллик тўғрисидаги шартлар улар билан
қайси шартнома мажбуриятлари таъминланаѐтган бўлса, шу шартномага
киритилиши мумкин. Бундай ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил
томонидан имзоланиши, айни пайтда судлар эътиборга олишлари лозимки,
кредиторнинг (банк ѐки бошқа кредит ташкилотининг) ваколатли мансабдор
шахси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, қарздор ва кафил
ўртасида тузилган кафиллик шартномаси уч томонлама битим ҳисобланиши
мумкинлиги, ушбу Қонуннинг 30-бандида конунга мувофиқ қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ѐки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси
биринчи қисми), асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига
нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий
мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида,
ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли
эканлигини англатиши, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар
ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар, қарзни ундириб олиш бўйича
суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни
тўлаши, кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга
нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги
муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги
қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил
ѐки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмаслиги кафил ва қарздор кредитор
олдида солидар жавоб беришлари кераклиги юзасидан тушунтириш берилган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида 2023 йил 28 апрель ҳолатига 50.067.205,08 сўм муддати ўтган
асосий кредит қарздорлиги, 1.132.705,48 сўм муддати ўтган фоиз, 2.059.691,29
сўм қўшимча ҳисобланган фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан жавобгар
ва қўшимча жавобгарларга 2022 йил 29 апрелда MD20/5-4412-сонли ҳамда
2022 йил 07 июлда ХР20/5-6822-сонли огохлантириш хатлари асосида
мурожаат қилган бўлиб, мазкур огохлантириш хатлари жавобгар ва қўшимча
жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд муҳокамасида "*****" хусусий акциядорлик тижорат банки 2023йил
14 июнь ҳолатига тақдим этилган маълумотномасига мувофиқ жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 50.067.205,08 сўм муддати ўтган асосий ва
4.488.657,28 сўм фоизни ташкил этиши маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа
хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Тарафлар ўртасида 2017 йил 26 октябрда тузилган 131-сонли кредит
шартноманинг 5-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу
ўлимга асосан мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келган
тақдирда "Банк" "Қарздор"нинг кредитдан фойдаланишини тўхтатиш ѐки
бекор қилиш, муддатидан олдин ѐки дарҳол кредитни тўлиқ ѐҳуд қисман
қайтарилишини талаб қилиш, кредит учун фоизларни юқори ставкада
ҳисоблаш, ушбу шартноманинг 4-бўлимида назарда тутилган таъминотга
ундирувни қаратиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини
аниқлаши, бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, кредит шартномаси бўйича
ажратилган кредитни қайтариш муддати ўтказиб юборилганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгарлар
ҳисобидан муштарак тартибда даъвогар фойдасига 50.067.205,08 сўм асосий
қарз, 3.192.396,77 сўм фоизни ундиришни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "*****"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда:
Даъвогар "*****" хусусий акциядорлик тижорат банки фойдасига
50.067.205,08 сўм асосий қарз, 3.192.396,77 сўм фоиз, 1.065.192,03 сўм давлат
божи, 33.000 сўм почта харатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****