← Назад
Решение #584834 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арори билан МЖтК | 2278 | — | law | |
| Шакиров нисбатан юритилган маъмурий иш МЖтК | 271 | — | law | |
| онуни | 6 | — | law | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 173 | — | code_article | |
| онун | 33 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2301/371-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Умматова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевлардан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган
Фарғона вилоят судининг ходими Б.Таджибаев, аризачи вакиллари - бош
юрисконсульт Ў.Зияев ва катта инспектор Д.Холматов (2023 йил
15 апрелдаги 20/03-23-02043-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
- М.Назиров (раҳбар) ва адвокат А.Ахмедов (2023 йил 14 июндаги 47-сонли
ордер асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Фарғона
вилояти бўйича бошқармасининг жавобгар “Qo`qon Savdo” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан лицензияни амал қилишини тугатиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён
матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) ва “Qo`qon Savdo” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2019 йил 18 июлда 1701/0091-сонли лицензия шартномаси (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартномада “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва “Божхона омбори
фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ божхона омбори
фаолияти давомида лицензия шартномаси талабларининг бажарилишида
тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган
бўлиб, Божхона қўмитаси томонидан 2019 йил 18 июлда жавобгарга Фарғона
вилояти, Қўқон шаҳар, Давронбек кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган
бино-иншоотларда очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқини берувчи 1701/0091-сонли лицензия берилган.
1
Шартноманинг 7-бандида жавобгар божхона органларининг рухсатисиз
божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл
қўймаслиги, божхона омборига жойлаштирилган товарларни фақат божхона
омбори ҳудудида ва омбор биноларида сақлаши, божхона омбори сифатида
фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган
бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиши (ўз мулкида бўлиши,
хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган
бўлиши), қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни
бажариши мажбурлиги белгиланган.
2022 йил 14 июнь куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида фаолият
юритувчи “Абдуллоҳ текстил-2009” масъулияти чекланган жамияти номига
2022 йил 11 мартда МФ/2022311-сонли инвойс асосида 7 хил турдаги
матолар жавобгарга қарашли божхона омборига олиб келинган. 2022 йил
16 июнь куни мазкур жамият томонидан тақдим этилган божхона юк
декларацияси
(БЮД)
“Қўқон”
ТИФ
божхона
постида
30002/16.06.2022/0007490-сон билан рўйхатга олинган ва қизил йўлакка
йўналтирилиб, ИМ-40 “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига
тақдим этилган ва товарларга нисбатан шу куни жавобгарга қарашли
божхона омборида божхона кўриги амалга оширилган. Ўрганиш давомида
божхона омборида сақланаётган божхона назорати остидаги товарларни
жавобгар божхона органининг рухсатисиз бериб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жавобгар омборчиси О.Шакиров Жиноят ишлари
бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 йил 7 июлдаги қарори билан Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён
матнда МЖтК деб юритилади) 22713-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан
900 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, 2022 йил 11 октябрь куни Фарғона вилояти, Қўқон
шаҳрида фаолият юритувчи “Абдуллоҳ текстил-2009” масъулияти чекланган
жамияти номига 2022 йил 11 сентябрда 09112022/2-сонли инвойс асосида
“трикотаж мато” товарлари жавобгарнинг божхона омборига олиб келинган.
2022 йил 12 октябрь куни “Қўқон” ТИФ божхона пости ходимлари
томонидан товарларни омборда сақланиши ўрганилганда, “Абдуллоҳ
текстил-2009” масъулияти чекланган жамияти номига олиб келинган
божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарларни божхона органининг
рухсатисиз жавобгарга қарашли божхона омборида 420 FXB 05/17 KUA 05
рақамли юк автотранспорт воситасига юкланаётганлиги аниқланган. Шундан
сўнг омбор ҳудудига бориб товарларнинг сақланаётганлиги юзасидан
божхона назорати амалга оширилганда, 30002/10.10.2022/0013298-рақамли
БЮД асосида олиб келинган ва жавобгарга қарашли божхона омборида
сақланаётган, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар божхона
омбори ҳудудидан чиқариб юборилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат
юзасидан жавобгар омборчиси О.Шакиров Жиноят ишлари бўйича Қўқон
шаҳар судининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан МЖтК
2278-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
2
қилган деб топилиб, етказилган зарар ўрни ихтиёрий қопланганлиги сабабли
О.Шакиров нисбатан юритилган маъмурий иш МЖтК 271-моддасининг
11-бандига асосан иш юритишдан тугатилиб, маъмурий жавобгарликдан озод
қилинган.
Бундан ташқари, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг
4-1502-2201/194-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган 2022 йил
31 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан кредит қарздорлиги бўйича ундирув
гаровга қўйилган жавобгарга тегишли ва очиқ турдаги божхона омбори
фаолиятини амалга ошириб келаётган бино-иншоотларга қаратилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори ижроси бўйича ушбу бино-иншоотлар
“Туронбанк” АТБга топширилган ва жавобгар ушбу бино-иншоотларга
нисбатан ўзининг мулк ҳуқуқини йўқотган.
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги Давлат реестридан олинган кўчирмага кўра,
Қўқон шаҳар, Давронбек кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган
бино-иншоотлар Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг
2022 йил 30 мартдаги қарз эвазига топшириш тўғрисидаги қарори
ва 2022 йил 30 мартдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида
“Турон банк” АТБга тегишли бўлиб, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
берилган 1701/0091-сонли очиқ турдаги божхона омбори лицензиясини амал
қилишини тугатишни сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал
қилув қарори билан аризачининг талаби тўлиқ қаноатлантириб, жавобгарга
2019 йил 18 июлда берилган 1701/0091-сонли лицензияни амал қилиши
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда
Қонун деб юритилади)га асосан тугатилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан аризачи кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, унда қарорни бекор қилишни сўраган. Бунга
асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
12 апрелдаги ПФ-5414-сонли Фармонининг 41-бандида божхона омборлари,
эркин омборлар ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини
лицензиялаш қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,
Тошкент шаҳар бошқармалари ва “Ташкент-АЭРО” ихтисослашган божхона
мажмуаси томонидан амалга оширилиши кўрсатиб ўтилганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сонли
3
қарори билан тасдиқланган “Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш
юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг
2-бандид лицензияловчи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат
божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган
божхона комплекси белгиланганлиги, “Давлат божхона хизмати
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
6-моддасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат
божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган
божхона комплекси, божхона постлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат
божхона қўмитасининг Божхона институти, шунингдек Миллий кинология
маркази божхона органлари эканлигини кўрсатган.
Суд мажлисида аризачи вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлашиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ва
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз
билдиришиб, апелляция инстанцияси суди қарорида аризачининг бундай
талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги асослаб берилганлиги
ва жавобгар бунга қўшилишини баён қилишиб, шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 173-моддасига
мувофиқ божхона омбори божхона назорати остида турган товарларни
сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ҳамда жиҳозланган бино
ва (ёки) очиқ майдончадан иборатдир.
Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида сақлаш
шароитларини талаб этадиган товарлар фақат шундай товарларни сақлаш
шартларига мос келадиган махсус мослаштирилган омборларга
жойлаштирилиши керак.
Божхона омборлари фойдаланилишига кўра, ҳар қандай шахс
фойдаланиши учун очиқ омборлар бўлиши ва муайян шахслар, қоида
тариқасида, омбор эгаларининг фойдаланиши учун мўлжалланган ёпиқ
омборлар бўлиши мумкин.
Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг 9-хатбошисида лицензиат
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия
ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил
давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда
бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига
зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
4
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжат бекор қилиниши, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг
рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш
тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек
уларнинг паспортларида белгиланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
9 апрелдаги 210-сонли қарори билан тасдиқланган “Божхона омбори
фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг
маъмурий регламенти” (бундан буён матнда Регламент деб юритилади)нинг
30-бандида лицензиат божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига
келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймасликка,
божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган
талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик
қилишга (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида
бўлиши ёки ижарага олган бўлиши), таъсис ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан қайта ташкил этилганлиги,
номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида
лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилишга мажбурлиги
белгиланган.
Шунингдек,
Регламентнинг
62-бандида
лицензия
талаблари
ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати Қонунда белгиланган
тартибда амалга оширилиши, лицензиянинг бекор қилинишига асос
бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати ушбу Регламентнинг
4-иловасида белгиланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш
паспортида назарда тутилиши қайд этилган.
Регламентнинг 4-иловаси бўлган “Божхона омбори фаолиятини
лицензиялаш паспорти”нинг 11-бандида лицензия талаблари ва шартлари
белгиланган бўлиб, унга кўра, лицензиат томонидан ушбу Регламент
ва қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида божхона
назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда
шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса,
бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.
Жавобгар божхона омборида сақланаётган божхона назорати остидаги
товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган ва мазкур ҳолат
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарорлари билан
тасдиқланади.
Шунингдек,
Қўқон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1502-2201/194-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган 2022 йил
31 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгарга тегишли ва очиқ турдаги
божхона омбори фаолиятини амалга ошириб келаётган бино-иншоотлар
“Туронбанк” АТБнинг эгалигига ўтиб кетган.
Қайд этилган ҳолатлар жавобгарнинг лицензия талаблари
ва шартларини мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ
5
маротаба) ва/ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги фактини
тасдиқлайди.
Шунинг учун биринчи инстанция суди арз қилинган талаб асосли деган
хулосага келиб, аризани қаноатлантирилган.
Аммо, апелляция инстанцияси суди амал қилишини тугатиш сўралган
1701/0091-сонли лицензия аризачи томонидан эмас, балки Божхона қўмитаси
томонидан берилганлиги сабабли, аризачи лицензиянинг амал қилишини
тугатиш ҳақида талаб билдиришга ҳақли эмаслиги ҳақидаги нотўғри
хулосага келиб, ҳал қилув қарорини бекор қилган.
Хусусан, апелляция инстанция суди Қонуннинг 6-моддасида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лицензиялаш, рухсат бериш
ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида давлат сиёсатининг амалга
оширилишини таъминлаши, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилаши, лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида вазирликларнинг,
давлат қўмиталарининг ҳамда бошқа давлат бошқаруви органларининг
фаолиятини мувофиқлаштириши белгиланганлигига эътибор қилмаган.
Ваҳоланки, Регламентнинг 2-бандида лицензияловчи орган сифатида
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари,
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси кўрсатилган
ва ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Божхона қўмитаси божхона омборини таъсис этиш учун
лицензияловчи орган ҳисобланмайди.
Шунингдек, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ва арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш учун Қонун
билан тасдиқланган амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб
қилинадиган фаолият турлари (1-илова)нинг 19 ва 20-бандларига кўра,
божхона омборини ва Божхона режимида омборхона “эркин омборхона”
таъсис этиш учун лицензиялаш соҳасидаги ваколатли орган этиб Божхона
қўмитаси белгиланганлигини кўрсатган.
Бироқ, Қонуннинг 1-иловаси бўлган “Амалга оширилиши учун
лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турлари” лиценцияловчи
орган кимлигини эмас, балки лицензияларни олиш талаб қилинадиган
фаолият турларини белгилайди.
Баён этилганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди
томонидан қарор қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланилган ва бу асоссиз қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 6-бандига биноан кассация
6
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул
қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Қайд
этилганларга
асосан
судлов
ҳайъати
протестни
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва еттинчи қисмлари ҳамда “Давлат
божи тўғрисида”ги Қонун 19-моддасининг йигирма тўртинчи қисмига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Шу боис, жавобгардан аризачи фойдасига
33 000 сўмдан почта харажатлари ва Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси
судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Божхона қўмитаси Фарғона вилояти бўйича бошқармасининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
“Qo`qon Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси
фойдасига 33 000 сўм почта харажатлари;
- Олий суднинг депозит ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 апрелдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
7