Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/975 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT "XALQ BANKI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый S-D-Ideal масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1130317 Claim ID 3313017 PDF Hash 5fbf74376ed66b96... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 17 530 символов
ААААААА-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ММЯнинг раислигида, судья ѐрдамчиси ССФнинг котиблигида, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ММЯнинг раислигида, судья ѐрдамчиси ССФнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси AT "ААА" акционерлик жамияти манфаатида жавобгар "ААА" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит шартномаси бўйича 700.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 228.400.000 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган "REAL RENESSANS" масъулияти чекланган жамияти томонидан 09.03.2021 йилдаги 187-сонли бахолаш ҳулосаси билан 1.832.974.645 сўмга бахоланган, банк филиали мутахаcсис ходимлари томонидан мулк эгаси иштирокида кўздан кечирилиб, ўзаро келишув далолатномасига асосан 875.000.000 сўмга миқдорида баҳоланган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган нотурар бино иншоотга қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар AT "ААА" акционерлик жамияти ишончли вакили БО (2023 йил 25 майдаги 14-04/163-сонли ишончнома асосида), жавобгар "ААА" масъулияти чекланган жамияти раҳбари УЮ, учинчи шахс "IPOTEKA-BANK" АТИБ Шайхонтуҳур филиали ишончли вакили АА (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси AT "ААА" акционерлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ААА" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит шартномаси бўйича 700.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 228.400.000 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган "REAL RENESSANS" масъулияти чекланган жамияти томонидан 09.03.2021 йилдаги 187-сонли бахолаш ҳулосаси билан 1.832.974.645 сўмга бахоланган, банк филиали мутахасис ходимлари томонидан мулк эгаси иштирокида кўздан кечирилиб, ўзаро келишув далолатномасига асосан 875.000.000 сўмга миқдорида баҳоланган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган нотурар бино иншоотга қаратишни сўраган. предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида "IPOTEKA-BANK" АТИБ Шайхонтуҳур филиали жалб қилинган. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар AT "ААА" акционерлик жамияти ишончли вакили БО даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил 21 апрелда тузилган 51-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга 700.000.000 сўм миқдорда кредит пул маблағлари ажратилганлигини, бироқ жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида 700.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 228.400.000 сўм кредит фоиз қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "ААА" масъулияти чекланган жамияти раҳбари УЮ даъвони қисман тан олиб, кредитнинг ажратилиши бўйича жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан оқлов ҳукми чиққанлигини, тергов узоқ муддат давом этганлиги сабабли, ишлаб чиқаришга кириша олмаганлигини, тадбиркорлик фаолияти ўзини оқлашини билдирди. Судда сўралган учинчи шахс "IPOTEKA-BANK" АТИБ Шайхонтуҳур филиали ишончли вакили АА якка тартибдаги тадбиркор "YUSUPOV ABDINAZAR SHOYDILOVICH" билан банк ўртасида 2021 йил 04 мартда 32-Х/32-Х-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартлари асосида тадбиркорга 300.000.000 сўм пул маблағлари ажратилганлигини, бугунги кунда тадбиркорнинг жами 322.409.456,55 сўм миқдорда кредит қарздорлиги мавжудлигини, кредит таъминоти сифатида "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган нотурар бино иншоот гаровга қабул қилинганлигини билдирди. Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар АТ "ААА" (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "ААА" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарздор" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 21 апрелда 51-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Банк" "Қарздор"га мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини олиши, "Қарздор" эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.7-бандларига асосан "Банк" "Қарздор"га 700.000.000 сўмни, 18 ой муддатга 3 ой имтиѐзли давр асосида, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов жадвали (графиги) мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи 1-сонли иловада белгиланганлиги, йиллик 22,99 фоиз миқдорда, фоизларни тўлаш муддати график асосида, ҳар ойнинг 15 санасигача қоплаб берилиши, кредит савдо айланма маблағларини тўлдириш мақсадида ажратилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.1-4.2.2-бандларига мувофиқ, "Банк" "Қарздор"га мазкур шартномада кўрстаилган миқдорда ва шартларда кредит бериш, олинган кредитни ҳисоблаш учун "Қарздор"га ссуда ҳисоб рақам очиш, "Қарздор"ни "Банк" томонидан кредитни муддатидан илгари ундириш фактлари ва сабаблари ҳақида хабардор қилиш, "Қарздор" кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланиши таъминлаш, кредитдан фақат мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланиш юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган. Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида 700.000.000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 228.400.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. "Банк" томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан 2023 йил 17 апрелда 14-04/97-сонли талабнома асосида "Қарздор"га мурожаат қилган бўлиб, мазкур талабнома хати "Қарздор" томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд муҳокамасида АТ "ААА" томонидан 2023 йил 15 июнь ҳолатига тақдим қилинган 14/04-103-сонли маълумотномага мувофиқ жавобгар "ААА" масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлиги муддати ўтган асосий кредит қисмидан 700.000.000 сўм ва муддати ўтган фоиздан 232.750.000 сўмни ташкил этиши маълум қилинган. Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа хужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 21 апрелда тузилган 51-сонли кредит шартноманинг 4.3-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.3.3-бандига асосан "Банк" "Қарз олувчи"ни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 700.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 228.400.000 сўм кредит фоизини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартнома шартларига асосан ундирувни "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган нотурар бино иншоотга қаратишни сўраган. Шунингдек, шартноманинг 6-бўлимида кредит қайтарилишининг таъминоти шартлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 6.1-бандига мувофиқ, шартнома асосида ажратиладиган кредит таъминоти сифатида: "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли "REAL RENESSANS" масъулияти чекланган жамияти томонидан 09.03.2021 йилдаги 187-сонли бахолаш ҳулосасига асосан 1.832.974.645 сўмга бахоланган, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган, умумий фойдаланиш майдони 988,13 кв.метр, қурилиш ости майдони 647,78 кв.метр бўлган нотурар бино иншоот тақдим этилган. Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти сифатида АТ "ААА" (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "ААА" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарздор- Ипотека қўювчи " деб юритилади) ўртасида 2021 йил 24 апрелда Тошкент вилояти Оққўрғон кўчаси, Ойбек кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус Хатамов Хасан Матқаюмович томонидан ипотека шартномаси расмийлаштирилган. Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган мулк "ААА" масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаcи Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 12 декабрда берилган 291-Р-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери асосида тегишли ва ушбу ордер Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати Давлат корхонаси Қуйичирчиқ туман филиали томонидан 2020 йил 08 январда 1727233/R-A731551 ресстр рақам ва 11:06:04:01:01:0955 кадастр рақами билан рўйхатга олинган. Ушбу мулк банк филиали мутахассис ходимлари томонидан мулк эгаси иштирокида кўздан кечирилиб, ўзаро 2021 йил 16 апрелда расмийлаштирилган келишув далолатномасига асосан 875.000.000 сўм миқдорда гаровга қабул қилинган. Шунингдек, суд жараѐнида "IPOTEKA-BANK" АТИБ ҳамда якка тартибдаги тадбиркор "YUSUPOV ABDINAZAR SHOYDILOVICH" билан банк ўртасида 2021 йил 04 мартда 32-Х/32-Х-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, мазкур кредит шартнмоаси асосида якка тартибдаги тадбиркор "YUSUPOV ABDINAZAR SHOYDILOVICH"га 300.000.000 сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, кредит таъминоти сифатида "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган нотурар бино иншоот гаровга қабул қилинганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг 27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади. ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни Қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу молмулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгарлар ҳисобидан даъвогар фойдасига 700.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 228.400.000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган "REAL RENESSANS" масъулияти чекланган жамияти томонидан 09.03.2021 йилдаги 187-сонли бахолаш ҳулосаси билан 1.832.974.645 сўмга бахоланган, банк филиали мутахассис ходимлари томонидан мулк эгаси иштирокида кўздан кечирилиб, ўзаро келишув далолатномасига асосан 875.000.000 сўмга миқдорида баҳоланган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган нотурар бино иншоотга қаратишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 280, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "ААА" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар 700.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 228.400.000 сўм кредит фоизи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув: "ААА" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган "REAL RENESSANS" масъулияти чекланган жамияти томонидан 09.03.2021 йилдаги 187-сонли бахолаш ҳулосаси билан 1.832.974.645 сўмга бахоланган, банк филиали мутахасис ходимлари томонидан мулк эгаси иштирокида кўздан кечирилиб, ўзаро келишув далолатномасига асосан 875.000.000 сўмга миқдорида баҳоланган Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний МФЙ, Файзобод кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:06:04:01:01:0955 бўлган нотурар бино иншоотга қаратилсин. Жавобгар "ААА" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 18.568.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ММЯ