Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/629 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "UZXCMG" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "INDUSTRY AND BUILDING GOODS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1096079 Claim ID 3295276 PDF Hash ef8b0b0dd7f4e83c... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
дорда белгилаш яъни камайтириш ФК 326-моддаси дорда белгилаш яъни камайтириш ФК 326 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2302/629-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Акрамова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Умаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи Фарғона вилоят судининг ходими Б.Тажибаев, даъвогар “UZXCMG” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси вакиллари Ж.Нарбаев (2023 йил 1 февралдаги СП-082-сонли ишончнома асосида), И.Ядигаров (2023 йил 1 февралдаги СП-083-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Industry and building goods” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Гаппаров (2023 йил 1 апрелдаги 38А-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “UZXCMG” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг жавобгар “Industry and building goods” масъулияти чекланган жамиятидан 962 100 000 сўм асосий қарз, 48 105 000 сўм пеня, жами 1 010 205 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори устидан жавобгар “Industry and building goods” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “UZXCMG” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Industry and building goods” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 31 мартда 22-060-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан бир дона TY-230 русумли занжирли бульдозерни жавобгарга етказиб бериш (мулк қилиб топшириш) мажбуриятини, даъвогар эса техникани қабул қилиб олиш ва унинг учун шартномада келишилган тартибда ва муддатда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий суммаси қўшилган қиймат солиғи билан бирга 1 212 100 000 сўмни ташкил этган. Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, TY-230 русумли бир дона занжирли бульдозерни 2022 йил 31 мартдаги 69-2022-сонли ҳисоб-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида жавобгарга топширган, жавобгар эса техникани қабул қилиб олган. Шартноманинг 3.2-бандига мувофиқ жавобгар шартнома имзоланган кундан бошлаб, ўн иш куни давомида даъвогарнинг ҳисоб - рақамига маблағ ўтказиш орқали шартнома қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда тўловни амалга ошириши ва шартномада белгиланган сумманинг қолган қисмини “Нархларни келишув баённомаси” нинг 2-жадвалига мувофиқ 2022 йил 25 декабригача тўлиқ тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 962 100 000 сўмни ташкил қилган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 962 100 000 сўм асосий қарз, 48 105 000 сўм пеня, 20 204 100 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўмлик суд харажатлари ундирилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгардан республика бюджетига 10 102 050 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб-рақамига 75 000 сўмлик суд харажати ундирилган. Шунингдек, апелляция шикоятининг тўлов графигига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиши ҳамда тўлов муддатининг бошланишини 2023 йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб белгиланиши ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда жавобгар даъвогар билан ўрталарида техника сотиб олиш бўйича шартнома тузилганлиги, шартнома бўйича дастлабки тўлов харидор томонидан амалга оширилганлиги ва ишлаб чиқарувчи томонидан техникалар ўз вақтида топширилганлиги, бироқ харид қилинган техникада нуқсонлар ва носозликлар юзага келганлиги, ушбу муаммоларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётган 33 кун давомида техника ишсиз қолганлиги, бунинг натижасида жавобгар ўзига юклатилган вазифаларни, яъни бош пудратчи томонидан талаб қилинган иш ҳажмини ўз вақтида ва сифатли бажара олмаганлиги, бу ҳолат ўз навбатида корхонага кўзда тутилганидан кам маблағ тушишига, корхонанинг зарар кўришига, фойдани бой берилишига ва техник воситалар учун ишлаб чиқарувчига тўланиши лозим бўлган тўловларнинг кечикишига олиб келганлиги, суд тўловларни кечиктирилишига сабаб бўлган техникадаги нуқсон ва носозликларни текшириш чораларини кўрмаганлиги, даъвогар томонидан пенянинг ҳисоб-китоби нотўғри амалга оширилганлиги, суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги оқибатида нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келганлиги ҳақидаги важлари баён қилиниб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, суд харажатларини даъвогардан ундириш, шунингдек тўлов графигига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилишини ҳамда тўлов муддатининг бошланишини жавобгарнинг иш фаолияти йўл қурилиши эканлиги, мавсумий иш фаолияти билан шуғулланишини инобатга олган ҳолда 2023 йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб белгиланишини сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди пеня ундиришда хатоликка йўл қўйганлиги, ундирилган пеня марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасидан кўплигини, кассация шикоятида жавобгарнинг пеня бўйича ҳисоб китоби кўрсатилганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисмини ўзгартириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, жавобгарнинг кассация шикояти асоссиз эканлигини маълум қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандига асосан жавобгар мажбуриятнинг бажарилмаган ҳар бир куни учун тўлов миқдорининг 0,2 фоиз миқдорида даъвогарга пеня тўлаши лозимлиги, лекин бу кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизидан ошмаслиги белгиланганлиги, даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланганлигини, даъво аризасиги 48 105 000 сўм пеня ундириш талаби асосли эканлигини таъкидлаб, кассация шикоятини рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари 2022 йил 31 мартдаги 22-060-сонли шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга 1 212 100 000 сўмлик TY-230 русумли бир дона занжирли бульдозер етказиб берилганлиги ва жавобгарнинг шартнома мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида унинг даъвогардан 962 100 000 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд далиллар, жумладан, 2022 йил 31 мартдаги нархларни келишув баённомаси, 2022 йил 31 мартдаги 9-сонли ишончнома, 2022 йил 31 мартдаги қабул қилиш – топшириш далолатномаси, 2022 йил 31 мартдаги 69-2022-сонли ҳисоб-фактура билан тасдиқланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандида харидор яъни, жавобгар томонидан ушбу шартноманинг 3-бандида назарда тутилган тўлов шартлари бузилган тақдирда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов миқдорининг 0,2 фоизи миқдорида жарима тўлаши, лекин бу кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизидан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Шартноманинг мазкур бандидан келиб чиқиб, жавобгар томонидан 962 100 000 сўмлик тўлов белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгардан кечиктирилган кунлар учун, тўлов муддати кечиктирилган сумманинг 5 фоизидан ошмаган миқдорда яъни, 48 105 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришисз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар кассация шикоятида келтирган важларини исботлай олмади ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг қуйи инстанция судлари томонидан пеня удиришда хатоликка йўл қўйилганлиги тўғрисидаги важлари билан ҳам келиша олмайди. Чунки, даъво талабидаги пеня шартноманинг 6.4-бандидан келиб чиқиб тўғри ҳисобланган бўлиб, пеняни марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш яъни камайтириш ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига асосан суднинг ҳуқуқи ҳисобланади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 30 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилиб, кассация шикояти давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 10 102 050 сўм давлат божи ҳамда Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. ИПК 296-моддасининг иккинчи қисмига асосан агар кассация шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятининг (протестининг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади. Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилганлиги жумладан, тўлов графигига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилишини ҳамда тўлов муддатининг бошланишини жавобгарнинг иш фаолияти йўл қурилиши эканлиги, мавсумий иш фаолияти билан шуғулланишини инобатга олган ҳолда 2023 йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб белгилаш сўралганлиги сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг мазкур талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Industry and building goods” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 6 “Industry and building goods” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 10 102 050 сўм давлат божи ундирилсин. “Industry and building goods” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Кассация шикоятининг тўлов графигига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилиши ҳамда тўлов муддатининг бошланишини 2023 йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб белгилаш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов