Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1037 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZAMIN CHOQQISI фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый PAXTAKOR-OLTIN-BOSHOQLARI MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1130022 Claim ID 3310819 PDF Hash 60ecea9f7327c5f6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1037-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 июнь Дўстлик шаҳри раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “ZAMIN CHO`QQISI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 71.370.227 сўм асосий қарз ва 21.411.068 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили Б.Улуков (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши (кейинги ўринларда “кенгаш” деб юритилади) даъвогар “ZAMIN CHO`QQISI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 71.370.227 сўм асосий қарз ва 21.411.068 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага кўра жавобгарга бошоқли дон маҳсулоти топширилганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида 71.370.227 сўм қарздорлик юзага келганлиги, мазкур қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли 21.411.068 сўм пеня ундириш сўралганлигини, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили) иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар ва жавобгар (вакили)нинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар “ZAMIN CHO`QQISI” фермер хўжалиги ва “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 04 октябрда 2022 йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 62-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 1.1-ва 1.2-бандларига кўра, даъвогар жавобгарга 2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича 71 гектар ер майдонидан буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга шартномага кўра 211.530 кг буғдой маҳсулотини етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган. Даъвогар етиштирган буғдой маҳсулоти жавобгар томонидан тегишли ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, унинг ҳақи бўйича қисман тўлов амалга оширилган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 71.370.227 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 71.370.227 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 71.370.227 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги ҳолати тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, маълумотнома, ҳисоб варақ-фактура ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Қолаверса, жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Шу боис суд даъвонинг 71.370.227 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 21.411.068 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра, топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ёки кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги назарда тутилган. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб берилмаганлиги тараф вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 5.800.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, унинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан Кенгаш фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 71.370.227 сўм асосий қарз ва 21.411.068 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ZAMIN CHO`QQISI” фермер хўжалиги фойдасига 71.370.227 сўм асосий қарз ва 5.800.000 сўм пеня ундирилсин. Жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг асосли қисми юзасидан жавобгар “PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1.855.626 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов