Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/3334 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Алоқабанк Ответчик / Подсудимый Navoiy Lama Tekstil масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1091948 Claim ID 3302705 PDF Hash f0db979ce82010e2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
Текст решения 9 582 символов
4-2101-2301/3334-сонли иқтисодий иш судья А.Хамидов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 июнь Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ХХХХХХХХХХХХХнинг қарздор “ХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (СТИР:ХХХХХХХХХХХХХ)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакиллари С.К (2023 йил 4 майдаги ишончнома), С.С (2023 йил 7 февралдаги ишончнома асосида) ва муваққат бошқарувчи М.Э иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, аниқлади: Аризачи ХХХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, унда қарздор “ХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – Корхона деб юритилади) унга ажратилган 2.280.960.000 сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини икки йил беш ойдан буён тўламаётганлигини маълум қилиб, корхонани тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 8 майдаги ажрими билан Корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва муваққат бошқарувчиси этиб ХХХХХХХХХХХХХ тайинланган. Муваққат бошқарувчи зиммасига ўн кун муддатда тегишли тартибда расмий нашрда эълон бериш ва уни чоп этилганлиги тўғрисидаги далилни судга тақдим этиш, қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриш, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш, қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш, кредиторларни қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларнинг дастлабки йиғилиши ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиш, кредиторларнинг дастлабки йиғилишини ўтказиш ҳамда ўз фаолияти ҳақида ҳисоботини тасдиқловчи ҳужжатлари билан тақдим этиш мажбурияти юклатилган. Аризачи вакиллари суд мажлисида аризани қўллаб-қувватлаб, корхона икки йилдан ортиқ вақт давомида фаолият кўрсатмаётганлиги, корхонанинг аризачи олдидаги 2.280.960.000 сўм миқдоридаги қарздорлигини ундириш чоралари кўрилганлигини, бироқ корхона иқтисодий ночорлиги сабабли қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, қарздорни банкрот деб эътироф этишни сўради. Муваққат бошқарувчи унга юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида қарздорнинг кредиторлари аниқланганлиги, кредиторларнинг талаблари реестри тузилганлиги, қарздорнинг молиявий хўжалик фаолияти таҳлил қилинганлиги, кредиторларни биринчи йиғилиши чақирилиб ўтказилганлиги, унда кредиторлар томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, тугатиш бошқарувчиси сифатида ХХХХХХХХХХХХХнинг номзоди таклиф этилганлигини баён қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Иш ҳужжатларига кўра, Кармана туманлараро иқтисодий суднинг 2023 йил 8 майдаги ажрими билан Корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва муваққат бошқарувчиси этиб ХХХХХХХХХХХХХ тайинланган. Суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 78-92-моддаларига мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, кредиторлари аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри юритилган, шунингдек қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг биринчи йиғилиши чақиртирилган. Муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга асосан 13.06.2023 йил ҳолатига кўра Корхонанинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 461.419 сўм, ХХХХХХХХХХХХХдан 2.305.649.275 сўм, жами 2.306.110.694 сўм миқдорида кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. қарори асосида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиши белгиланган. Кредиторларнинг йиғилиши 2023 йилнинг 13 июнь куни чақиртирилиб, унда 2.306.110.694 сўмлик (100 фоиз) дебитор қарздорлигига эга бўлган кредиторлар қатнашган ва қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур ҳолатда суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф этиш ҳақидаги аризаси асосли бўлганлиги учун ариза қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 140-моддасига кўра иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Шунга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ва тугатишга доир иш юритиш муддатини 6 ой этиб белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 142-моддасида суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчиси этиб 1-тоифага эга бўлган ХХХХХХХХХХХХХ номзоди маъқулланган. Таклиф этилган тугатиш бошқарувчисининг номзоди тўловга қобилиятсизлик қонунчилиги талабларига мос келганлиги сабабли суд ХХХХХХХХХХХХХни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. Қонуннинг 26-моддасига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлашнинг миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчиси ХХХХХХХХХХХХХга қарздорга 08.05.2023 йилдан, яъни муваққат бошқаруви тайинлангандан бошлаб ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида амалдаги меҳнатга ҳақ тайинлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробари миқдорида ойлик маоши тайинланиши белгиланган. Суд мазкур ойлик маошини иш ҳажмидан, мураккаблигидан, тугатишга кетадиган вақтидан келиб чиқиб 7 баробари миқдорида тасдиқлашни ва қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ойлик маоши тайинланиши лозим деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, корхонани банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини корхонанинг зиммасига юклашни, тугатишга доир иш юритиш муддатини 6 ой этиб белгилашни, ХХХХХХХХХХХХХни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, унга 2023 йил 8 майдан бошлаб ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида амалдаги меҳнатга ҳақ тайинлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробари миқдорида қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ойлик маоши тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 26, 37, 78-92, 140, 142-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 27,118, 176, 179-моддасига асосан, суд қарор қилди: Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин. “ХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (СТИР:ХХХХХХХХХХХХХ) банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб ХХХХХХХХ тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақида 2023 йил 16 декабрга қадар судга ҳисобот тақдим этиш вазифаси юклатилсин. Тугатиш бошқарувчиси ХХХХХХХХХХХХХга ҳар ойида Ўзбекистон Республикасида амалдаги меҳнатга ҳақ тайинлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробари миқдорида қарздор корхонанинг мулки ҳисобидан ойлик маоши тайинлансин. “ХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан ХХХХХХХХХХХХХ фойдасига олдиндан тўланган 900.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. “ХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан давлат бюджетига 90.000 сўм давлат божи ва Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 3.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Хамидов