Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1960 Дата решения 15.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Uzbekistan Airports Cargo" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Pro union trade center" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1173373 Claim ID 3330198 PDF Hash 7fb986d677b2e685... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур Кодекснинг 705-моддаси мазкур Кодекс 705 code_article
Мазкур Кодекснинг 333-моддаси Мазкур Кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 июнь Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1960-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Uzbekistan Airports Cargo” МЧЖнинг жавобгар - “Pro Union Trade Center” МЧЖ ҳисобидан 107.074.615,25 сўм асосий қарз, 53.537.307,6 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Ш.Йўлдашев (2023 йил 14 июндаги 16-330-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Uzbekistan Airports Cargo” МЧЖ (даъвогар) ва “Pro Union Trade Center” МЧЖ (жавобгар) ўртасида 2022 йил 18 октябрда 4343-сонли шартнома тузилган тузилган бўлиб, шартномага кўра, буюртмачи Тошкент халқаро аэропортида юк ва почталарни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган керакли расмий ишларнинг бажарилишини таъминлаш, хизмат кўрсатувчи тарафга тўланиши лозим бўлган мазкур шартномадан келиб чиқадиган барча тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида хизмат кўрсатувчи юк ва почталарни тайёрлаш ва жойлаштиришда ёғингарчиликлардан сақлаш учун ходимларни, керакли жиҳозларни ва ишлаб чиқариш майдонларини бериш, юкни омборларда жойлаштирилишини ва сақланишини таъминлаш мажбуриятини олган. Латвия Республикасининг “Rigas piena kombinars” компанияси томонидан жавобгарга юборилган жами 1543,52 кг миқдордаги пишлоқ маҳсулоти Тошкент халқаро аэропортининг омборига вақтинча сақлаш учун 2022 йилнинг 31 октябрь кунига қадар олиб кирилган. Жавобгар 2022 йил 23 декабрда даъвогарга кафолат хати йўллаб, унда маҳсулотнинг ветеринария сертификати йўқлиги сабабли омборда сақланаётган маҳсулотни олаолмаётганлигини билдириб, сақлаш ва юкларга ишлов бериш ҳаражатларини тан олишини ва юзага келган 107.074.615,25 сўм қарздорликни 90 календарь кун ичида тўлаб беришини кафолатлаган. Аммо, жавобгар шартномага амал қилмасдан сақлаш ҳаражатларини тўлаб бермаганлиги натижасида даъвогардан қарздор бўлиб қолган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. 1 Шундан сўнг, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 107.074.615,25 сўм асосий қарз, 53.537.307,6 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар “Pro Union Trade Center” МЧЖ бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд унинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда “ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти сақлаш шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 18 октябрда тузилган 4343-сонли сақлаш шартномасига асосан даъвогар жавобгарга тегишли бўлган жами 1543,52 кг миқдордаги пишлоқ маҳсулотини 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар сақлаш шарти билан бир кунга 2.004.075 сўм тўлов эвазига сақлаб келган. ФКнинг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур Кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. Аммо, жавобгар шартнома мажбуриятини бажармаганлиги натижасида даъвогардан 107.074.615,25 сўм қарздор бўлиб қолган. Қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. ФК 885 моддасининг 4-бандига кўра, агар шартномада назарда тутилган муддат тугаганидан кейин сақлаб турилган ашё юк топширувчи томонидан қайтариб олинмаган бўлса, у ашёни бундан кейин сақлагани учун омонат сақловчига тегишли миқдорда ҳақ тўлаши шарт. Мазкур Кодекснинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Юқорида қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 107.074.615,25 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. 2 фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Даъвогар мазкур қонунга асосан жавобгардан 53.537.307,6 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 53.537.307,6 сўм пеня миқдорини 8.100.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 333, 437, 449, 703, 885-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Pro Union Trade Center” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Uzbekistan Airports Cargo” МЧЖ фойдасига 107.074.615,25 сўм асосий қарз, 8.100.000 сўм пеня, 1.070.746 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Pro Union Trade Center” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 535.373 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 3