← Назад
Решение #585162 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 311 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 341 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1803-2202/1056-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Н.Хўжақулов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арзиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов
ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
жавобгар “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат
М.Утаганов (2022 йил 19 сентябрдаги 161-сонли ишончнома ҳамда ордер
асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Trusted trade alliance” масъулияти
чекланган жамиятидан 4 364 543,82 сўм кафолат суммаси, 10 000 сўм комиссия
йиғими ва 68 377 853 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Ғузор туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
22 ноябрдаги қарори устидан жавобгар “Trusted trade alliance” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
Махсус ахборот портали орқали (лот №1362545) давлат харидалари
бўйича ўтказилган савдо натижаларига асосан “Шўртан газ кимё мажмуаси”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки буюртмачи
деб юритилади) ва “Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки ижрочи деб юритилади) ўртасида 2021 йил
11 октябрда 223511-сонли маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартнома
тузилган.
Даъвогар шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ харид қилинаётган
маҳсулот учун 100 фоизлик тўловни олдиндан оператор Республика товар
хом-ашё биржадаги ўзининг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Жавобгар
шартноманинг 2.2 ва 3.4-бандларига асосан шартномада келишилган
136 755 707 сўм миқдоридаги маҳсулотни пул маблағлар келиб тушганлиги
ҳақидаги хабарномани олган кундан эътиборан 30 иш куни муддатида етказиб
бериши лозим бўлган.
Жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, яъни
шартномада кўрсатилган маҳсулотни етказиб бермаганлиги сабабли даъвогар
2022 йил 30 мартда жавобгарга 023/1260-сонли талабнома билан мурожаат
қилиб, жавобгар 2021 йил 18 октябрдаги 153-сонли хатида тарафлар ўртасида
тузилган шартномани жарима қўллаш чораларини кўрмасдан бекор қилишни
сўраганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан ўтказиб берилган 10 000 сўм
биржа комиссион йиғими ҳамда 4 364 543,85 сўмлик кафолат суммасини тўлаб
беришни сўраган.
Талабномада
кўрсатилган
тўлов
жавобгар
томонидан
тўлаб
берилмаганлиги сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата
деб юритилади) даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ажрими
билан ишга “Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё биржаси” АЖ низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 4 364 543,85 сўм закалат суммаси, 10 000 сўм комиссион йиғим,
15 955 000 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрьдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда жавобгар даъвогар билан
шартнома тузилгандан сўнг маҳсулотни қидириб топганлигини, маҳсулотни
етказиб бериш учун даъвогар билан боғланилганда маҳсулотнинг иссиқлик
температурасида фарқ юзага келганлиги, жавобгар таклиф қилган маҳсулотда
иссиқлик температураси 370 градуслиги даъвогар маҳсулотда иссиқлик
температураси 450 градус бўлиши лозимлиги билдирганлиги сабабли жавобгар
2021 йил 18 октябрда 153-сонли хат билан мурожаат қилиб, қайд этилган
асосларга кўра шартномани жарималарсиз бекор қилишни сўраганлиги, мазкур
мазмундаги хатлар билан оператор портали орқали бир неча бор мурожаат
қилинганлигини, даъво талабидаги пеняни ҳисоблашда ҳам хатоликка йўл
қўйилганлигини маълум қилиб, ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар
фойдасига 15 955 000 сўм пеня ундириш қисмини бекор қилиб, суд
ҳужжатларини ўзгартиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар, палата ҳамда “Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё
биржаси” АЖ суд мажлиси муҳокамасида вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасига асосан судлов ҳайъати ишни юқорида қайд
этилган шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари 2021 йил 11 октябрдаги
223511-сонли шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён
матнда
Қарор
деб
юритилади)нинг
12-бандига
кўра,
ФКнинг
333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб
назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида буюртмачи ва
бажарувчи ушбу шартноманинг шартларини бажармаганлиги ва бузганлиги
учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланган.
Даъвогардаъво талабида жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмаганлиги учун ундан 4 364 543,85 сўм миқдорида закалат пули
ундиришни сўраган.
Жавобгар махсус ахборот портали орқали шартномага асосан
“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ҳисоб рақамига
4 364 543,85 сўм миқдорида закалат суммаси ва 10 000 сўм комиссион йиғим
пули ўтказилган.
ФКнинг 311-моддасига кўра, шартнома тузаётган тарафлардан бири
шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан
берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда
3015-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали операторининг
давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти
тўғрисидаги” Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
34-бандига кўра, буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида
иштирок этиш учун ўзларининг ҲККП (ҳисоб-китоб-клиринг палатаси) даги
ҳисобрақамларига закалат тўловларини ўтказадилар.
Шартномага асосан даъвогар 4 364 543,85 сўм закалат пулини ҳисобкитоб-клиринг палатасидаги ҳисобрақамга ўтказилган.
Шартнома шартлари тарафларнинг бири томонидан бузилганда ҳуқуқи
бузилган тарафнинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ҳисобрақамига
қўйилган закалат суммаси ўзига қайтарилади, шартномани бузган тарафнинг
закалат пуллари эса суд қарори асосида ҳуқуқи бузилган тарафга ундирилади.
Низомнинг 54-бандига кўра, портал, электрон давлат харидларининг
якунларига кўра, битимнинг ҳақиқий суммасидан операторнинг воситачилик
йиғимини буюртмачи ва иштирокчининг аванс тўловларидан ушлаб қолади.
Даъвогар электрон давлат харидларида иштирок этганлиги ва ушбу
иштироки учун 10 000 сўм комиссион йиғим кндирилган. Жавобгар шартнома
шартларини бажармаганлиги сабабли тўланган ушбу комиссион йиғим
жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар жавобгардан шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш
муддати кечиктириб юборилганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши
белгиланганлигидан келиб чиқиб, кечиктирилган кунлар учун 68 377 853 сўм
миқдорида пеня ундиришни ҳам сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан биринчи инстанция суди даъво
талабидаги 68 377 853 сўм пеня ундириш талабини қисман 15 955 000 сўмга
қаноатлантириш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган.
Шу боис, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги
шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрига қадар бўлганлиги
сабабли жавобгардан пеня ундирилмаслиги тўғрисидаги важлари билан келиша
олмайди. Чунки, ишдаги мавжуд ҳужжатларга мувофиқ жавобгар шартнома
мажбуриятларини бажармаган ва ушбу ҳолатда жавобгарнинг шартнома
мажбуриятлари бекор бўлмаган ҳамда шартнома бекор қилинмаган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришисз қолдириш ҳақида асосли хулосага
келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Жавобгар кассация шикоятида келтирган важларини исботлай олмади
ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг
қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан
мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган 727 524 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“Trusted trade alliance” масъулияти чекланган жамияти томонидан
кассация инстанцияси учун тўланган 727 524 сўм давлат божи ва 30 000 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов