← Назад
Решение #585404 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1195-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 14 июнь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Дўстлик тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар METROPOL AGRO BUSINESS масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили А.Содиқов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Дўстлик тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
METROPOL AGRO BUSINESS масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ
хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб,
жавобгарга нисбатан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича
солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати юзасидан техник хатолик
сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани қонуний
кўришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
31.05.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи
Дўстлик тумани солиқ инспекциясининг жавобгар METROPOL AGRO
BUSINESS масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатиган 4-1304-2301/1197-сонли иқтисодий иш мавжуд.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш юритаётган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи Дўстлик тумани солиқ инспекциясининг
жавобгар METROPOL AGRO BUSINESS масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан
аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича
давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта
харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи аризачи Дўстлик тумани солиқ инспекциясининг жавобгар
METROPOL AGRO BUSINESS масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати аризачи Дўстлик тумани
солиқ инспекцияси зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Қурбанов
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/1195-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Дўстлик тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар METROPOL AGRO BUSINESS масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили А.Содиқов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон
қилди.
Раислик қилувчи суд мажлисига келмаганлар тегишли равишда хабардор
қилинган ёки қилинмаганликларини ҳамда улар келмаганликларининг сабаблари
тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди.
Суд мажлиси котиби аризачи вакили А.Содиқов иштирок этаётганлиги,
жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмаётганлиги ҳақида
раислик қилувчига маълумот берди.
Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ўзбек тилида олиб борилишини маълум
қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларга Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўқиб эшиттирди.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котибини эълон қилиб, уларга
нисбатан рад қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтирди.
Рад қилишлар бўлмади.
Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларнинг ариза ва
илтимосномалари бор-йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи иш бўйича далилларни текширишга ўтди.
Раислик қилувчи сўзни аризачи вакилига берди.
Аризачи вакили А.Содиқов:
- Ҳурматли суд! жавобгарга нисбатан 2023 йил учун юридик шахслар
мол-мулк солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати
юзасидан техник хатолик сабабли такроран ариза киритилиб кетганлиги
сабабли, аризани қонуний кўришни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин тарафда ариза ва илтимосномалар бор йўқлигини
сўради.
Қўшимча ҳужжатлар ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни аризачи вакилига берди.
Аризачи вакили А.Содиқов:
- Ҳурматли суд! аризани қонуний кўришни сўрайман.
Илтимоснома ва аризалар бўлмади.
Раислик қилувчи тегишли суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслахат
хонага чиқди.
Раислик қилувчи маслахат хонадан чиқиб, ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмини эълон қилди, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларга ҳал қилув
қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини, беш кунлик муддат
ичида суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳуқуқини тушунтирди.
Шу билан бирга раислик қилувчи аризачи вакилига иш бўйича қабул
қилинган ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда суд қайси асосларга кўра
бундай хулосага келганлиги юзасидан тегишли тушунтиришлар берди.
Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.
Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 201-моддаси талабларига асосан тузилди.
Раислик қилувчи
И.Қурбанов
Суд мажлиси котиби
А.Розматов