Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2202/1720 Дата решения 14.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение QALIM BEKPOLAT фермер хожалыгы Ответчик / Подсудимый Шымбай дан ЖШЖ
Source ID 1093193 Claim ID 3260936 PDF Hash 3bc68f47f37a7895... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2202/1720-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Н.Балтабаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Ниязов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 14 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Қорақалпоғистон Республикаси суди ходими Б.Розумбетов кўмагида, даъвогар “Qalim Bekpolat” фермер хўжалиги вакили А.Узақбаев (раҳбар), “Чимбой дон” масъулияти чекланган жамияти вакили К.Аўезов (2023 йил 16 майдаги 28-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Qalim Bekpolat” фермер хўжалиги манфаатида Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “Чимбой дон” масъулияти чекланган жамиятидан 23 847 400 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори устидан Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, куйидагиларни а н и қ л а д и: “Qalim Bekpolat” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар “Чимбой дон” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 3 октябрда 36-сонли “Шоли харид қилиш шартномаси” тузилган. Мазкур шартнома 2022 йил 6 октябрда қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, даъвогар жавобгарга 24 гектар ер майдонида 29,3 тонна “Нукус-2” навли шоли етказиб бериш, жавобгар эса, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида етказиб берилиши лозим бўлган шолининг харид нархи 1 килограмм учун 3 000 сўм миқдорида қилиб белгиланган, бир тонна шолининг харид нархи ўрим йиғим даврида ички бозорда шаклланган нархлардан келиб чиқиб, шартнома бўйича маҳсулот нархига ўзгартириш киритиш кўрсатилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 7 октябрдаги 1-сонли юк хати билан 10 200 кг, 2022 йил 8 октябрдаги 2-сонли юк хати билан 4 580 кг, 2022 йил 8 октябрдаги 3-сонли юк хати билан 9 280 кг, 2022 йил 8 октябрдаги 4-сонли юк хати билан 4 540 кг ҳамда 2022 йил 31 октябрдаги 5-сонли юк хати билан 2 300 кг жами суммаси 92 700 000 сўмлик 30 900 кг шоли етказиб берилган. Жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган маҳсулот учун қисман 68 852 600 сўмлик тўловлар амалга оширилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 30 сентябрдаги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш қарорига кўра, “Нукус-2” шоли навининг нархи 2 500 сўм қилиб белгиланганлиги сабабли қолган тўловлар амалга оширилмаган ва шу боис жавобгар томонидан даъвогарга электрон шаклда юборилган ҳисоб-фактура жавобгар томонидан рад этилган. Шунга кўра, даъвогар манфаатида Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) Чимбой туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан етказиб берилган маҳсулот учун тўланмай қолган 23 847 400 сўмни ундириб беришни сўраган. Суднинг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан ишга Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар манфаатида кенгаш кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 30 сентябрдаги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш қарорига кўра, “Нукус-2” шоли навининг нархи 2 500 сўм қилиб белгиланган бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш киритилмаганлиги, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун шартномада кўрсатилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олганлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг баённомаси норматив ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаслиги, қолаверса, ушбу йиғилиш қарорида шоли маҳсулотини қарорда кўрсатиб ўтилган ҳажм ва нархларда фермер хўжаликлари шартномани ихтиёрий равишда расмийлаштириши кўрсатиб ўтилганлиги, суд инстанциялари мазкур ҳолатларни эътиборга олмаганлиги ҳақидаги важларини келтириб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган важлари қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Кенгаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суд муҳокамасида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни кенгаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари 2022 йил 3 октябрда тузилган 36-сонли шоли харид қилиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жами 30 900 кг шоли маҳсулоти топширган. Жавобгар томонидан 68 847 400 сўмлик тўловлар тўлаб берилган. Шартноманинг 1.2-бандида шолининг харид нархи 1 (бир) килограмми учун 3 000 сўм миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган. Биринчи инстанция суди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 30 сентябрдаги йиғилиш қарорига мувофиқ шу йилда бир килограмм шоли маҳсулотини шоли етиштирувчи хўжаликлардан халқнинг озиқ-овқат захираси учун дон корхоналари томонидан сотиб олиш шартномавий нархи шолининг “Нукус-2” нави учун 2 500 сўм деб белгиланганлидан келиб чиқиб, жавобгар томонидан топширилган шолидан нархидан қурутиш ва тозалаш чиқимлари чегирилиб, топширилган шоли учун даъвогарга 68 852 600 сўм тўлаб берилганлигини инобатга олиб, ишдаги далилларга тўғри баҳо бермасдан хамда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, хатоликка йўл қўйган. ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Мазкур ҳолатда, шартноманинг 1.2-бандида шолининг харид нархи 1 (бир) килограмми учун 3 000 сўм этиб белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 30 сентябрдаги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш қарори билан янги минимал нархлар эълон қилинганлиги маълум қилинган ва унга кўра, “Lazer” нави учун 4 500 сўм, “Alanga” нави учун 4 200 сўм ҳамда “Nukus-2” нави учун 2 500 сўм миқдорида минимал нарх белгиланганлиги, жавобгарга даъвогар томонидан топширилган маҳсулотнинг ҳар бир килограмми учун 2 500 сўмдан ҳақ тўлаш ҳуқуқини бермайди. Даъвогар жавобгарга 2022 йил ҳосилидан “Нукус-2” навли, жами 30 900 кг шоли топширган. Бунда, топширилган шолининг шартномада кўрсатилган нархидан келиб чиқиб, 92 700 000 (30 900 х 3000) сўм сўмни ташкил қилади. Ушбу суммадан жавобгар томонидан тўлаб берилган ва қоплаб берилган харажатлар суммаси, жами 68 852 600 сўм айрилганда қарз суммаси 23 847 400 (92 700 000 – 68 852 600) сўмни ташкил қилади. Бундан кўринадики, судлар қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, унга кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларни бекор қилишни ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 23 847 400 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасига асосан судлов ҳайъати жавобгардан биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 476 948 сўм, апелляция ва кассация инстанция судлари учун жавобгардан ҳар бир инстанцияга республика бюджетига 476 948 (238 474 сўм + 238 474 сўм жами 476 948 сўм) сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Жавобгардан жами 953 896 сўм давлат божи ундирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ва даъвогар фойдасига жами суд инстанциялари учун 84 000 сўм (биринчи инстанция учун 24 000 сўм, апелляция инстанцияси учун 30 000 сўм ҳамда кассация инстанциси учун 30 000 сўм) почта харажатлари ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қаноатлантирисин. Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “Чимбой дон” масъулияти чекланган жамиятидан “Qalim Bekpolat” фермер хўжалиги фойдасига 23 847 400 сўм ва 84 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. “Чимбой дон” масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 953 896 сўм давлат божи ундирилсин; - Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари З.Рустамов Ф.Ражабов